1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Амалий методлар
- 4. Дарсларда муаммоли таълим методи.
39 Меҳнат таълимида қуйидаги методлардан фойдаланилади; 1. Меҳнат таълимида оғзаки метод: А) ҳикоя; Б) тушунтириш; В) суҳбат; 2. Кўрсатмалилик методлари: А) намойиш қилиш; Б) практик кўрсатиш; В) экскурсия; 3. Амалий методлар: А) меҳнат, кўникма ва малакаларни шакллантириш; Б) машқлар; В) йўлланмалар; Г) ўқув қўлланмалар билан ишлаш; Д) лаборатория тажрибалари. 4. Дарсларда муаммоли таълим методи. I. Меҳнат таълимида ҳикоя, тушунтириш ва суҳбатдан фойдаланилар экан, Амалий машғулотларда материални баѐн қилишга ўқув вақтининг 20% гача қисми ажратилади. Меҳнат таълимида ҳикоя камроқ (бирор соҳадаги ютуқлар тушунтирилганда) тушунтириш кўпроқ қўлланилади. Ҳикоя ва тушунтиришга қуйидаги талаблар қўйилади. мазмуннинг тўғрилиги –ўқувчиларга айтиладиган фактлар ўқув дастурининг мазмунига мос келиши ва илмий асосланган бўлиши керак. материални ўзини оқлаган изчилликда баѐн қилиш, яъни ўқувчиларни бирор объектт билан умуман таништириш, сўнгра уни таркибий қисмларга бўлиб ўргатиш. аниқлик ва исботлилик –ўқувчиларга назарий қоидаларни ва меҳнат усулларини бажариш қоидаларини қисқа, аммо аниқ ишончли асослаш керак. Баѐннинг эмоционаллиги, яъни ўқитувчи мавзуни таъсирчан қилиб баѐн қилиши керак. Меҳнат таълимида суҳбат методидан кенг фойдаланилади. Ўқитувчи ўқувчиларнинг билимларига таяниб, янги материални баѐн қилишда ўрганилганларни мустаҳкамлаш ва текширишда, ўрганилган материални умумлаштиришда суҳбатдан фойдаланиши мумкин. Ўқитувчи суҳбатга тайѐрланишда ишнинг моҳиятини акс эттирадиган саволларни танлайди ва уларни мақсадга мувофиқ тартибда жойлаштиради. II. Кўрсатмалилик методи муҳимлиги ўқитувчининг ўрганилаѐтган нарса ва ҳодисаларни ҳиссий идрок этишга, назарий билимларни амалиѐтда қўллай олишга ўргатишга имкон беришдир. Намойиш қилиш деганда, ўрганилаѐтган нарса ѐки ҳодисани кўрсатмали ҳиссий идрок этишга асосланган касб-ҳунар таълими тушунилади. Бу метод ўқув материалини баѐн қилишда қуйидагиларни намойиш қилишни тақозо этади. 40 Табиий кўргазмалар—буларга асбоб-ускуналар, мосламалар,, станоклар, иш қуроллари, қишлоқ хўжалик машиналари,тикув машиналари, тикувчиликда қўлланиладиган мосламалар, андозалар, тайѐр тикув буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотларининг табиий ҳоллари киради. Экранли қўлланмалар—буларга кинофильмлар слайдлар, диафильмлар, тақдимотлар киради. Кўгазмали материаллар жуда йирик бўлса, унинг олдига ўқувчиларни олиб бориб кўрсатиш керак. Кўргазмаларни намойиш қилиш ѐки бир вақтнинг ўзида тарқатиш мумкин. Экранли қўлланмалардан фойдаланиб дарс ўтишда ўқувчиларга мавзуни яхши тушуниши ва ўзлаштиришига имкон беради. Кўрсатмалилик усулидан фойдаланишда қўйиладиган талаблар: Кўргазмали қурол баѐн қилинадиган мавзу мазмунида тўла мос бўлиши лозим. Ўқитувчи ўқувчиларнинг намойиш қилинаѐтган жараѐнда яхши идрок қилишлари учун шарҳлаб беради. Амалий кўрсатиш методида ўқитувчи бажариладиган вазифаларни аввал ўзи бажариб кўрсатади, сўнгра ўқувчиларни бажаришларига руҳсат берилади. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling