42
топшириқни қўйиш, уни ҳал қилиш, олинган натижаларни текшириш ва
умумлаштириш, системалаштириш ва мустаҳкамлаш. Масалан:
буюмнинг
бирор қисмига ишлов бериш турлари ўқувчиларга кўрсатилади ва буюмга
ишлов беришда ўқувчиларнинг ўзлари буюмга
ишлов бериш усулларини
танлаб олишлари, сабабини исботлаб беришлари муаммоли вазиятни вужудга
келтиради.
Меҳнат таълими жараѐнида ҳосил бўлган муаммоли вазиятларни
қуйидагича баҳолаш мумкин:
1- номустақиллик, фаоллик; бунда мавзу бўйича
бериладиган саволлар
юзасидан муаммоли вазиятни ўқитувчи ташкил қилади. Муаммони
бартараф қилиш йўллари кўрсатувчи саволлар ѐрдамида ўқувчиларни ўзига
жалб қилади, ўқувчилар муаммоли вазият ҳолатида бўлиб, ўқитувчини
фикрлаш фаолиятини кузатади.
2- Ярим мустақиллик фаолият; ўқитувчи муаммоли вазиятни ҳосил қилади
ва ўқувчилар билан биргаликда муаммони ҳал қилади. Яъни ўқитувчи
ѐрдамида ўқувчилар топшириқларни бажарадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: