1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4- Ижодий активлик;
- Муҳокома учун саволлар 1. Ўқитиш методларини изоҳланг 2. Муаммоли ўқитиш, муаммоли вазият ҳосил қилишни изоҳлаб беринг Хулоса
- Меҳнат таълими машғулотнинг режаси
3- Мустақил фаоллик; ўқитувчи муаммоли вазиятни вужудга келтиради,
ўқувчи эса мустақил равишда бу муаммони ҳал этади, хулосани ўқитувчи билан биргаликда чиқаради. 4- Ижодий активлик; ўқитувчи меҳнат топшириғини қабул қилишда муаммоли вазият ҳосил қилиш учун шароит яратади, лекин муаммоли вазиятни ўқувчиларнинг ўзлари яратадилар. Ўқитувчи фақат хулоса чиқаришга ѐрдам беради. Муҳокома учун саволлар 1. Ўқитиш методларини изоҳланг 2. Муаммоли ўқитиш, муаммоли вазият ҳосил қилишни изоҳлаб беринг Хулоса Меҳнат таълимни ўқитиш жараѐнида хар хил методлардан фойдаланилади. Ўқитиш методи—таълим жараѐнини ўқитувчи ва ўқувчиларнинг кутилган мақсадга қаратилган фаолияти тушунилади. Таълим методлари ўқув материали ва вазифаларини характерига қараб танланади. Айниқса, меҳнат таълимига хос бўлган методлар умумдидактик, хусусий методларни амалга ошириш воситалари, шакллари кўпроқ танланади. Чунки бу усулларини бажариш амалда кўрсатилинади. Машқларни бажаришда технологик хужжатлардан фойдаланилади ва ишлаб чиқариш топшириқларини бажариш юзасидан назарий билимлар берилади ва амалий ишлар бажарилади. 9 -§. Меҳнат таълимини режалаштириш Меҳнат таълимини режалаштириш ўқув жараѐнини аниқ ташкил этишдан иборат бўлиб, у дидактик принципларга ва ўқувчиларнинг меҳнат тайѐргарлигига дастур талабларига мос келиши керак шунинг учун режалаштиришга кўпроқ эътибор бериш лозим, бусиз таълим – тарбия ишида яхши натижаларга эришиб бўлмайди. Меҳнат таълимини режалаштириш—ўқув режаси ва дастурини 43 бажарилишини, ўқув материалининг мазмунини тўлиқ жавоб берадиган объекттларни тўғри танлашни, бошқа фанлар билан алоқани ўқув моддий базадан оқилона фойланишнинг, асбоб-ускуна билан таминлашни, кўргазмали ва ўқув қўлланмалар билан таминлашни, меҳнатни илмий ташкил этиш талабларига мувофиқ равишда йўлга қўйишни таъминлашни ўз ичига олади. Меҳнат таълимини режалаштириш вақтида қуйидаги хужжатлар тузиб чиқилади: календар—мавзу режаси; ўқув ишлаб чиқариш ишларининг трўйҳати; йиғма мавзули режа; аниқ мавзу юзасидан батафсил маълумотларга эга бўлган дарс режаси; Меҳнат таълими ўқув режаси давлат хужжати ҳисобланади, бу хужжатда барча синфларда, (барча курсларда) ўргатилиши керак бўлган фанлар рўйҳати ва соатлар миқдори берилган. Ўқув режаси тегишли вазирлик томонидан тасдиқланади. Ўқитиладиган фанлар, ўқитиш учун ажратилган соатлар ва ўқув йилининг тузилишини белгилаб берувчи давлат хужжатига ўқув режаси дейилади. Ўқув режасини тузишда қуйидагилар эътиборга олинади: мақсад—илмий билимлар бериш, олган билимларни амалда қўллай олиш; таълимнинг ўзаро боғлиқлиги, яъни 1-4-синфлар таянч, 5-9-синфлар умумий ўрта таълим, 1-2- курслар (АЛ), КҲК ва Олий таълим; ўқув режасига киритилган фанларнинг ҳажмига ажратилган соатлар ўқувчининг ѐши, синфи, (курси) билим савиясига қараб белгиланади. Ўқув режасида умумтаълим фанлари, сўнгра мутаҳассислик фанлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиѐти, факультатив макшғулотлари кўрсатилган бўлади. Ўқув режасини тўлиқ бажариш мақсадида унга тушунтириш хати ҳам берилади. Ўқув режасини бажарилишини ўқув муассасаси раҳбарлари томонидан мухокама қилиб борилади. Меҳнат таълими дарсларининг календар мавзу режаси: дарс ўтиш кунлари; дастур мавзуси; дарсни ташкил қилиш шакллари; дарсни ўтиш методлари; сарфланадиган материал; ишчи, ѐрдамчи ва ўлчов асбоблари; ускуна ва мосламалар; кўргазмали қуроллар ва адабиѐтлар; техник-технологик хужжатлар; касб танлашга оид материаллар; соат; Календар мавзу режаси бир йилга, ярим йилга ѐки ҳар чоракга алоҳида қилиб тузилиши мумкин. Хар хил меҳнат турлари учун алоҳида календар мавзу режаси тузиб чиқилади.Меҳнат таълими машғулотнинг режаси 1. Дастур мавзуси: металларга ишлов бериш технологияси ва буюмларни конструкциялаш. 44 2. Дарс мавзуси буюмлар конструкцияларини ишлаб чиқиш ва металларни эговлаш—6 соат 3. Машғулот мавзуси: искана конструкциясини таколимлаштириш ва ясси юзаларни эговлаш 4. Машғулотнинг мақсади: ўқувчиларга ясси юзаларни эговлаш асбоблари ва усуллари ҳақида маълумот бериш, уларда юзаларни эговлашга оид дастлабки кўникмаларни таркиб топтириш 5. Иш объектти: оддий искана 6. Машғулотнинг ташкилий қисми: 7. Навбатчиларнинг иш ўрни қандай эканлиги ва уни ташкил этишни, устахонани санитария-гигиена ҳолатини кўриб чиқиш. Ўқувчиларнинг ташқи кўринишларини, уларни машғулотга тайѐргарлигини кўриб чиқиш ва журнал бўйича давоматни текшириш 8. Янги материални эълон қилиш . Ёритилиши лозим бўлган асосий масалалар: Металларни эговлаш ва бу жараѐнни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган соҳаси; Шакли ва тишлари жиҳатидан фарқ қиладиган эговлар Эговни ушлаш усуллари ва ясси юзаларни эговлаш; Эговлаш вақтида ҳавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш; Искана конструкциясини таколимлаштириш бўйича ўқувчиларни таклифларини жамоа бўлиб муҳокама қилиш; Исканани тайѐрлаш технологияси; Эговланадиган юзаларни текшириш усуллари; Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling