1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
тагини ѐппасига зар иплар билан тўлдириб тикиш турли нақшлар
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Дарсни якунлаш.
- Муҳокома учун саволлар
- 15 - §.Ижтимоий фойдали унумли меҳнатни ташкил қилиш методлари
тагини ѐппасига зар иплар билан тўлдириб тикиш турли нақшлар
ҳосил қилиш вазифасини бажаради. 60 3. Зардўзи бирэшимдўзи тикиш тури. Бу тур усуллари зардўзларнинг ўзлари тикаѐтган гулларнинг айнан табиатдагига ўхшашига интилишларидан келиб чиққан. Бунда нақшлар ипак иплар билан тикилган. В. Амалий иш. Ўқувчилар дастгоҳ атрофида ўтириб, гулдўзи усулидан тикишни бошлашади. Дарс давомида ўқувчиларни фаолияти кузатиб ва баҳолаб борилади, тикишга қийналаѐтган ўқувчиларга қайта (жорий) йўриқнома ва ѐрдам берилади, техника хавфсизлиги қоидалари эслатиб турилади. III. Дарсни якунлаш. Дарс давомида ўқитувчи ўқувчиларанинг фаолиятини кузатиб, камчиликларини тузатиб боради. Якунловчи йўриқнома берилади. Уйга вазифа – иш асбобларидан фойдаланишдаги хавфсизлик қоидаларини пуҳта ўрганиб келиш, нақшларни чизиш, чойнак ѐпқични гулдўзи усулда тикиб келиш. Шу билан дарс якунланади. Навбатчи ўқувчилар хонани тартибга келтиради. Муҳокома учун саволлар: 6. Ҳалқ хунармандчилигида ишлатиладиган материалларни изохланг 7. Ҳалқ хунармандчилигида ишлатиладиган асоб – ускуналарини тушунтиринг Хулоса Ҳалқ хунармандчилигида ишлатиладиган маҳаллий материаллар ва уларда ясаладиган миллий буюмлар уларнинг бозордаги ўрни хозирги даврда катта ахамиятга эга. Миллий хунармандчиликнинг миллий ривожланиши натижасида аҳоли турмуш тарзининг яхшиланиб, ривожланиб бориши мақсадга мувофиқдир. 15 - §.Ижтимоий фойдали унумли меҳнатни ташкил қилиш методлари Таълимни унумли меҳнат билан қўшиб олиб бориш энг самарали бўлади. Бироқ меҳнат таълими ва унумли меҳнатни бирлаштиршга ҳамма жойда ҳам имконият йўқ. Масалан, сервис хизмат йўналиши бўйича соҳага доир касбларни ўрганадиган мактабларда буни имкони йўқ.. Лекин ҳамма бажараѐтган ишларимизнинг натижаси унумли меҳнатга олиб бориши лозим. Унумли меҳнат билан бир қаторда ижтимоий фойдали меҳнатга жалб қилиш, бунда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ишлари амалга ошрилади. Корхонанинг буюртмасига мувофиқ ташкил этилган меҳнат унумли меҳнат бўлади. Агар бу меҳнат корхонада ўтказилса мақсадга мувофиқ бўлади. Ижтимоий фойдали унумли меҳнат билан ижтимоий фойдали меҳнат бир-биридан баъзи хусусиятлари билан фарқ қилади. Ижтимоий унумли меҳнат буюртмачи талаблари асосида бажарилади. Тайѐр бўлган буюмларга буюртмачи иш ҳақи тўлайди ва унинг бир қисми мактаб фондига ўтказилади. Ижтимоий фойдали меҳнат эса мактаб устахоналаридаги зарурий шароитларда амалга ошириладиган меҳнатдир. Ижтимоий фойдали ва унумли меҳнат унумли меҳнат тарбияси тизимнинг асосий таркибий қисимларидан биридир. Болалар унда ижтимоий фаолият орқали фан асосларидан олган билимларини амалда қўллашни 61 ўрганадилар: техника, технология, иқтисодиѐт ва ишлабчиқаришни ташкил қилишга доир билимлари ва малакаларини кенгайтирадилар. Ўқиш ва синфдан ташқари ишлар жараѐнида уларнинг дунѐқарашлари ва фуқоролик бурчларишахсий эътиқодга, шакилланган ахлоқий фазилатлари одат ва талаб – эҳтиѐжларига айланади. Ижтимоий фойдали ва унумли меҳнатда шахс ижтимоий етуклик синовидан ўтади, ғоявий, ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан чиниқади, унда фаол ҳаѐт мавқеи шакилланади, меҳнатга ижобий муносабат таркиб топади. Ижтимоий фойдали ва унумли меҳнатнинг тарбиявий имкониятлари жуда каттадир. Лекин бу имкониятлар рўѐбга чиқиши учун меҳнат умуман тарибя тизимининг таркибий қисми бўлиши, синфдан ташқари ишлар узвий қўшилиб кетиши лозим. Бунда турли ѐшлардаги ўқувчиларга меҳнат тарбияси беришнинг умумий ва хусусий вазифаларини яққол тасавур қилиш, ўсмирларнинг психик ва жисмоний вазифаларини яққол тасавур қилиш, ўсмирларнинг психик ва жисмоний даражасини, умумий маълумоти ва меҳнатга қанчалик тайѐрлигини, яъни уларнинг касб ўрганиш жараѐнида ва меҳнат дарсларида эгаллаган билимларни, меҳнат кўникма ва малакаларни яхши билиш ва назарда тутиш зарур. Мактаблар ўқувчиларнинг талаб – эътиѐжларини ҳисобга олиш ва билими ҳам муҳим, чунки улар шахс фаоллиги ва камол топишининг асосий харакатлантирувчи кучдир. Ўқувчиларнинг меҳнати ижтимоий жиҳатдан фойдали, жамоанинг ва бутун жамиятнинг манфаатларига мос бўлиши керак. Ўқувчиларнинг меҳнат фаолиятини ташкил эитишда шуни унутмаслик керакки, меҳнатнинг ижтимоий фойдалилигининг ўзи меҳнат тарбияси вазифаларини ҳал қила олмайди. Ўқувчилар бажарадиган ишнинг тарбиявий аҳамияти унинг фойдалилиги ва зарурлигини ўқувчи яхши тушуниб олишидадир. Ўқувчи меҳнатининг ижтимоий натижаларини билмас, тайѐрланадиган нарсаларга ва улар қандай қилиб тайѐрланишига лоқайд қараса, меҳнат фаолияти тарбиявий жиҳатдан бефойда бўлади. Алоҳида таъкидлаш керакки, қишлоқ ўқувчиларининг меҳнат фаолиятида ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли, лекин бу нарса яққол кўриниб турмайдиган ишлар кўп. Масалан, тупроқни ишлаш, униб чиққан ўсимликларни ўтоқ қилиш ва озиқлантириш, маданий ўсимликлар етиштириш учун зарур шароитлар яратиш ана шундай ишлар бўлиб, уларни бажариш билан натижага эришиш орасида анча вақт ўтади. Меҳнат фаолиятининг тарбиявий таъсирини ошириш учун ўқувчилар ва синф раҳбарлари маданий экинларнинг у ѐки бу турининг ўстириш учун бажариладиган ишларнинг муҳумлиги ва аҳамиятини ўқувчиларга тушунтириб боришлари керак. Кўп йиллик тажрибаларга таяниб айтиш лозимки, ўқувчиларда меҳнатнинг у ѐки бу турига қизиқиш ва эҳтиѐж уйғотадиган вазифаларни вужудга келтириш жуда муҳимдир. 62 Ҳар қандай меҳнатни ташкил қилишда ўқувчиларнинг қизиқишларини назарда тутиш зарур. Ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиѐжларига мувофиқ меҳнат уларга қувонч ҳамда маънавий қониқиш бағишлайди. Меҳнатга қизиқиш, аввола, меҳнат фаолияти жараѐнида вужудга келади ва ва ривожланади. Жамоатчилик ишида ва меҳнатга фаол қатнашиш ўқувчига ўз кучини намоѐн этишда, ўз имкониятини билиб олишда ѐрдам беради. Меҳнат жараѐнида ўқувчиларда билим, кўникма ва малакаларнинг шакилланиши уларни меҳнатга қизиқтиришнинг асосий шартидир. Хўш, ҳар қандай меҳнат қизиқарли бўлиши мумкинми? Афсуски, йўқ. ҳар бир киши ва жамоа кундалик турмушда анчагина ижтимоий зарур меҳнатни бажаради, лекин одатда уларнинг маънавий мазмуни камбағал бўлади ва табиийки, ўқувчини қизиқтира олмайди. Чунончи болаларни экинларни қўлда ўтоқ қилишга ѐки мактаб ҳовлисини тозалашга доимий қизиқтириш қийин, албатта. Меҳнатнинг бундай турлари ўқувчиларга ўз қобилятларини, кўникма ва малакаларини тўла намаѐн этиш имконини бермайди. Шу боисдан ўқувчиларда шахсий хислатлари, қобиляти ва талаб – эхтиѐжларига мос фаолиятга қизиқиш уйғотиш орқали ҳар қандай ижтимоий фойдали меҳнатга ҳурматни, жамоанинг манфатларини кўзлаш иштиѐқини тарбиялаш муҳимдир. Ўқувчилар бажарадиган меҳнат тарбиянинг омили бўла оладими? Аввола шуни айтиш керакки, ўз мазмуни билан одамни қизиқтирмайдиган, лекин жамоа ва жамият учун зарур меҳнат тўғри ташкил қилинсагина шахснинг аҳлоқий ва иродавий сифатларини тарбиялаш учун катта имкониятга эга бўлади. Ўқувчиларнинг меҳнати шахсий жамоавий усулда бўлиши лозим. Жамоанинг жипслаштиришнинг, ўқувчиларни жамоатчилик, дўстлик, ўртоқлик руҳида тарбиялашнинг, уларда яна бошқа ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг энг муҳим воситаларидан бири биргаликдаги меҳнатдир. Биргалашиб меҳнат қилишда одамларнинг ўзаро ѐрдамлашуви ва тўғри муносабатда бўлиши амалга ошади. Бундай меҳнат ўқувчилар жамоасининг айрим ўқувчига тарбиявий таъсирини кучайтиради. Жамоа меҳнатнинг ҳар бир қатнашчиси умумий фаолиятга қўшаѐтган ўз хиссасини тушуниб олса, бундай меҳнатнинг тарбиявий аҳамияти анча ошади. Бир буюмни бир неча киши ясаши мумкин, лекин ишлаѐтган ҳар бир ўқувчи ишнинг муваффақияти ўзига ҳам боғлиқ эканини ҳис этиш зарур. Шунинг учун меҳнатни ташкил қилишда бажариладиган жамоа иши ҳамма учун умумий вазифа эканини ўқувчиларга тушунтириш лозим. Умумий меҳнатда ҳар бир ўқувчига қўлидан келадиган аниқ топшириқ берилиши уларнинг шахсий масъсулиятини оширади, ишга қўшаѐтган ҳиссасини холисона баҳолаш имконини беради. Ўқувчиларнинг меҳнати хилма – хил бўлиши ва кичик ѐшларидан бошланиши лозим. Қишлоқ ўқувчиларини таълимининг дастлабки йиллариданоқ ҳар хил меҳнат фаолиятига жалб қилиш уларнинг она табиатни ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни билиб олишларига ѐрдам беради, сиѐсий савияларини оширади, ҳар томонлама камол топишларига ва касбни онгли равишда танлашларига кўмаклашади. 63 Қишлоқ ўқувчиларининг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришдаги меҳнат фаолияти турли - туман бўлса, уларнинг касб танлашида муҳим аҳамият касб этади. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling