1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

9.Касбга садоқатлилик. 
Ўқитувчининг моддий таъминланганлик даражаси ҳеч қачон юксак бўлмаган, 
тасодифан мазкур соҳа кўрсатгичи юксак коэффицентга эришилганда ҳам 
ижтимоий эҳти ѐжни таъминлашга йўналтирилган. Шунга қарамай касбга 
садоқатлилик катта иш стажига эга бўлганлиги билан белгиланади.
10.Нутқий қобилятлилик. 
Ўқитувчи ўзининг нутқий қобилияти билан бошқа касб эгаларидан фарқланади. 
Унинг нутқий қолияти алоқа қуроли ҳисобланади. 
11.Ташкилотчилик. 
Ўқитувчи ўзининг ташкилотчилик хусусияти билан бошқа зиѐлилардан 
ажралиб туради. 
Муҳокома учун саволлар: 
1. Ўқитувчининг дарсга ва ўқув йилига тайѐгарлик кўришини изохланг? 
2. Ўқитувчининг шахсий фазилатлари нималардан иборат? 
3. Ўқитувчининг дарс жараѐнидаги таъсирчанлигини тушунтиринг? 
4. Ўқитувчининг касбий сифатлари нималардан иборат? 
Хулоса 
Меҳнат таълими дарсини сифат ва самарадорлигини оширишда, 
ўқитувчининг тайѐргарлиги муҳим роль ўйнайди. Чунки ўқитувчи 
ўқувчиларга тушунтириш осон бўлган методни танлайди. Шу асосида 
кўгазмали қуроллар тайѐрлайди. Ўқитувчининг таъсирчанлиги дарс сифат ва 
самарадорлигини оширади.шу билан бирга ўқитувчида билиш, тушунтура 
олиш кузатувчанлик, обрў ортириш, тўғри муолима қилиш каби касбий 
сифатлар бўлмоғи керак.
17 - §.Ўқув устахонасини ташкил этиш ва жиҳозлаш 
Меҳнатни илмий асосда ташкил этиш, ўқувчилар билан олиб 
бориладиган таълим – тарбия ишларида ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан оз 


72 
вақт, куч ва маблағ сарфланган ҳолда энг юқори натижаларни қўлга киритиш 
учун таълим жараѐнига тадбиқ қилинадиган ва илмий жихатдан асосланган 
ташкилий методик тадбирлар мажмуасидир.
Меҳнатни илмий асосда ташкил этишни ўқув устахоналаридаги 
машғулотларга тадбиқ қилинганда қуйидагиларни бажариш назарда тутилади: 
санитария – гигения, ѐнғинга қарши жихозлар, ўқув ишлари талабларига тўла 
жавоб берадиган ўқув устаҳоналарини ташкил этиш.
Ўқув устахоналаридаги асбоб – ускуналар шундай тартибда ва 
ўқитувчининг иш ўрнидан шундай узоқликда жойлашиши керакки, 
ўқувчиларнинг иш вақтида ўз гавдаларини тўғри тутушлари ва меҳнат 
харакатларини қулай ва тўсиқсиз кузатиш учун шарт - шароит яратилиши
ўқитувчининг сўзлари ва ўқувчилар жавоблари яхши эшитилиши лозим. 
Устахонадаги дастгохларнинг миқдори камроқ бўлиши, лекин шу билан бирга 
ўқувчиларнинг меҳнат таълими дастурида мавзуга ажратилган вақт хажмида 
тўхтовсиз ишлашини таъминлаши зарур.
Барча режалаштирувчи хужжатлар аниқ ишлаб чиқилиши, дастурга тўла 
мос бўлиши, танлаб олинган иш турлари муайян мураккаблигига қараб 
жойлаштирилиши, уларни ўқувчилар тайѐрлаши учун асосланган вақт нормаси 
бўлиши керак.
Ўқув устахоналаридаги машғулотлари вақтида ўқитувчи дарслар орасида 
ўқувчиларга танаффус бериши, бу вақтда ўқувчиларга устахонани яхшилаб 
шамоллатиш, меҳнат фаолиятини давом эттириш учун нормал шароитни 
тиклаш, ўзлари эса бу вақтда дам олиш учун устахонадан чиқиб туришларини 
таклиф этади. Ўқув устахонасидаги асбоб – ускуналарни яхши сақлаш учун, ҳар 
бир ўқувчига 1 тадан бириктириб қўйилади. Ўқувчи ўзига бириктирилган асбоб 
– ускуна ѐки жихозни яхши сақланиши учун ўқитувчи ва синф жамоаси олдида 
жавоб беради. Яхши ташкил этилган ўқув устахонаси навбатдаги машғулотга 
тайѐргарлик кўриш учун кўп вақт талаб қилмайди. Меҳнат таълими ўқитувчиси 
учун бу жуда мухим. Шу сабабли меҳнатни илмий асосда ташкил этиш нуқтаи 
– назардан ўқув устахоналарида машғулотларни тўғри ташкил этилиши, 
ўқитувчи учун вақтни тежаска имкон беради. 
Ўқув устахоналари ўқувчиларга меҳнат ҳаракатлари, операцияларини 
бажариш вазифаларини ишни бажариш усулларини, сифатли ўрганиш учун 
махсус шароит яратиш мақсадида ташкил этилади.
Ўқув устахонасини жихозланиши шартли равишда 3 қисмга бўлинади: 
ўқувчиларнинг иш ўрни, ўқитувчининг иш ўрни ва фойдаланиладиган 
ускуналар. 
Иш ўрни деганда – устахонанинг 1 ўқувчи томонидан ўқув – ишлаб 
чиқариш ишларини бажариш учун зарур бўлган, асбоб – ускуналар ва 
мосламалар мақсадга мувофиқ майдонча тушунилади. Иш ўрнининг ўқувчи иш 
вақтида ўз гавдасини анча қулай тутиб турадиган, ортиқча харакатлар 
қилмайдиган даражада ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир. Айниқса, 
тискилар ва мосламалар ўқувчининг бўйига қараб тўғри баландликда 
ўрнатилиши мақсадга мувофиқдир. Бу талабланинг бузилиши иш 


73 
натижаларини камайишига, меҳнат малакаларини суст таркиб топишига, баъзан 
эса касб касалликларини пайдо бўлишига олиб келади.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling