1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
―Сервис хизмати‖ йўналиши бўйича
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пазандачилик асослари бўлими бўйича
- Буюмларни таъмирлаш бўлими бўйича
- Қишлоқ хўжалиги асослари бўлими бўйича
―Сервис хизмати‖ йўналиши бўйича:
Газламага ишлов бериш технологияси бўлими бўйича: ўқувчилар газлама турлари, хусусиятлари, уларга ишлов бериш, бичиш-тикиш асосларини ўрганадилар; кийимлар турлари, аҳамияти, тикув, йигирув асбоб ускуналари ва машиналари, уларнинг турлари, тузилиши ва ишлаши билан танишадилар; газламага ишлов бериш технологияси ҳалқ ҳунармандчилиги тармоқлари; каштачилик, дўппидўзлик, зардўзлик, қуроқчилик, попопчилик, миллий ўйинчоқлар тайѐрлаш ва бошқа йўналишлари асосларини эгаллайдилар; газламага ишлов бўришга оид ҳалқ ҳунарманчилиги соҳалари: газламага ишлов бўришга оид касб-ҳунар турлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўладилар. Пазандачилик асослари бўлими бўйича: ўқувчилар озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, ошпазлик ва қандолатчилик асослари озиқ- овқат маҳсулотлари ҳамда таомларнинг инсон ҳаѐтидаги ўрни, хусусиятлари, тўйимлилиги, турлари, овқатланиш меъѐри ва тартиби, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш ҳамда уларга дастлабки ва асосий ишлов бериш йўлларини ўрганадилар; ошхоналарнинг жиҳозланиши; озиқ-овқат саноати санитария гигиена ҳамда меҳнат ҳавфсизлик техника қоидаларини; уй-рўзғор юритиш ва жиҳозлардан унумли фойдаланиш, оила жамғармаси, уни сарфлаш маданияти, озиқ-овқат енгил саноат соҳаларидаги кенг тарқалган касблар, уларнинг таснифлари ҳақидаги тушунчаларга ҳамда пазандачиликка оид касб-ҳунар турлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўладилар. Буюмларни таъмирлаш бўлими бўйича: Турли чокидан сўкилган буюмларни таъмирлаш. Буюмларни сақлаш ва тузатиш усуллари. Истеъмолдан чиққан буюм ўлчамига қараб, болалар кийимининг андозасини тайѐрлаш ва тикиш. Қишлоқ хўжалиги асослари бўлими бўйича: ўқувчилар қишлоқ хўжалиги соҳалари; деҳқончилик ва чорвачиликни ривожлантириш истиқболлари; агрономия асослари, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва мелиорация асослари; фермерлик ва мулкдорлик бошқа турлари; қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик; маҳсулотлар бозори ҳақида тушунчалар; маданий экинларнинг келиб чиқиши, тарқалиши, ўсиши ва ривожланиши; тупроқнинг тузилиши, унумдорлиги; ерга ишлов бериш ва бунда қўлланиладиган меҳнат қуроллари машина, мосламалар ва уларнинг умумий тузилиши ҳамда 83 ишлаш жараѐнлари, уларга қўйиладиган агротехник талаблар; ўғит турлари, ўғитлаш муддати ва унда ишлатиладиган машиналар; уруғларни тайѐрлаш ва уларга ишлов бериш; уруғ ва кўчат экиш усуллари ҳамда машиналари; ғалла, дон, дуккакли, тугунакли ва илдиз-мевали экинлар; сабзавот, полиз, мева, мойли, толали ва зиравор экинлар етиштиришда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва машиналар мажмуаси; ѐпиқ жойларда ( иссиқхоналарда) экин етиштиришнинг аҳамияти, истиқболи, хусусиятлари ва уларда ишлатиладиган кичик ўлчамли машиналар; етиштирилган ҳосилни йиғиб териб олиш, бирламчи ишлов бериш ва сақлашга оид билимлар ва амалий кўникмалар; чорвачилик биологияси; чорва моллари, чорвачиликда наслчилик озуқабоп экинлар; чорвачиликда санитария гигиена талаблари, зоотехника, зооветеринария чорвачиликда маҳсулдорликни ошишириш усуллари; қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича касб-ҳунар турлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўладилар. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling