1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов
Муҳокома учун саволлар
1. Меҳнат таълимида қандай баҳолаш мезонлари мавжуд 2. Меҳнат таълими дарслари жараѐнида ўқувчиларни билими, малакаси ва кўникмасини баҳолашни изоҳланг? 3. Баҳони объекттивлиги ва дифференциялиги деганда нимани тушунасиз? 4. Баҳо турларини тушунтиринг? 5. Баҳолашда хисобга олинадиган олимлар? 6. Баҳолашда рейтинг тизимини авзаллигини тушунтиринг? Хулоса Ўқувчилар билимини баҳолаш – ўқув жараѐнининг барча босқичларида, ўқув мақсадига эришганлик даражасини олдиндан белгилаб қўйилган мезонлари асосида белгилаш жараѐнидир. 19 -§. Ўзлаштиришни ҳисобга олиш турлари Меҳнат таълими бўйича ўзлаштиришни хисобга олиш ўқувчиларни меҳнат фаолияти жараѐнида уларни билимлари, меҳнат кўникмалари ва малакалари даражасини текшириш ва баҳолашдан иборатдир. Меҳнат таълимининг ҳамма босқичларида ўқувчиларни ўзлаштиришни аниқлаш, яъни материални мустаҳкамлаш меҳнат топшириқларини, график ишларини уй вазифаларини бажариш вақтида ўқувчиларни меҳнат таълимига оид билимлари ҳамда кўникма ва малакалари текширилади ва баҳо қўйилади. Ўқувчиларни ўқув – меҳнат фаолиятини мунтазам текшириб бориш ва баҳо қўйиш уларни берилган топшириқлари ўз вақтида ва пухта бажаришларини таъминлайди, билимларни, кўникма малакаларини астойдил эгаллашга ундайди. 80 Ўқув меҳнат фаолиятни текшириш ва унга баҳо қўйиш жараѐнида меҳнат ўқитувчиси, ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакаларида мавжуд бўлган камчиликларни сабабини аниқлайди ва уларни тузатиш йўлларини кўрсатиб беради. Ўқувчиларнинг ўзлаштиришини текшириш ўқитувчи, ўзининг педагогик фаолияти натижаларини ҳам баҳолашига яъни ўқувчи ўқув материалини қанчалик тушунарли қилиб баѐн қилаолиши ва меҳнат усулларини кўрсатиши, меҳнат таълимининг ташкилий формалари методларидан ҳам кўрсатмали қўлланмаларда самарали фойдаланишга, мустақил ишларни ташкил этиш уларни бажарилишига рахбарлик қила олишга баҳо бериш имконини беради. Ўзлаштириш тўғрисида олинган маълумот ўқитувчига, ўқувчиларнинг билиш ва амалий фаолиятига самарали рахбарлик қилиши имконини туғдиради. Ўқувчиларнинг билимларини, меҳнат кўникма ва малакаларини ҳар қандай текшириш асосида баҳо қўйиш (рағбатлантириш) ѐтади. Ўзлаштиришни система усулида хисобга олишда қуйидаги талаблар қўйилади: Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling