8-9 синф ўқувчилари учун: ―Технология ва дизайн‖ йўналишида:
Ишлаб чиқариш асослари бўлими :
ўқувчилар Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш турлари ва таркиби, уларнинг
бир-бирига боғлиқлиги; технологик жараѐнлар, янги техника, илғор
технологиялар; меҳнат предметига механик таъсир этиш орқали амалга
ошириладиган технологик жараѐнлар ишлаб чиқаришдаги кимѐвий ва
физик-технологик жараѐнлар; фан-техника тараққиѐтини жадаллаштириш
олимлари ва истиқболи; ишлаб чиқариш технологияси; ишлаб чиқаришни
тайѐрлашга оид технологик хужжатлар; маҳсулот ишлаб чиқаришни
мухокама қилиш, ўлчаш ва таққослаш технологиялари; кадрларни тайѐрлаш,
малакасини ошириш йўналишлари, тартиби ва стандартлари; мулкчилик
турлари, маркетинг ва менежмент фаолиятининг ривожланиши; замонавий
ишлаб чиқаришнинг бозор муносабати билан узвийлиги; олинадиган
даромат ва уни тақсимлаш қоидалари; меҳнатни унумли ташкил этиш,
тежамкорлик ва ишбилармонлик асослари; меҳнатни илмий ташкил этиш;
табиатни муҳофаса қилиш; саноат миқѐсида кўп серияли ишлаб чиқариш
учун тавсия этиш мумкин бўлган маҳсулот намунасини тайѐрлаш.
Ҳалқ ҳунармандчилиги технологияси бўлими: ўқувчилар ѐғочга,
металга ишлов бериш жараѐнлари билан уйғунлаштирилган ҳалқ
ҳунармандчилиги технологиялари; ҳунармандларнинг бозор муносабатлари
асосидаги фаолиятлари, уюшмалари ва унинг истиқболлари; ҳунармандчилик
бўйича кўргазма ва танловларни ташкил қилиш ва иштирокчиларни танлаш
қоидалари; ҳунармандлар томонидан экспорт ва ички бозор учун ишлаб
чиқарилаѐтган маҳсулотлар, ҳалқ ҳунармандчилигида фойдаланилаѐтган
нодир материаллар, асбоб-ускуналар; ҳунармандчилик маҳсулотларини
ташқи шакли узвийлиги яхлитлиги таъминланишига кўра баҳолаш;
композицион яхлитлик; ҳалқ ҳунармандчилигига оид танланган битта касб-
ҳунар турлари; ҳалқ ҳунармандчилигининг танланган йўналиши бўйича
замонавий дизайн талаблари билан уйғунлаштирилган ҳалқ ҳунармандчилик
маҳсулотларини тайѐрлаш иш усулларига оид билим, кўникма ва
малакаларига эга бўладилар.
84
Do'stlaringiz bilan baham: |