1. “Зина” тести


Download 0.74 Mb.
bet9/22
Sana17.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1705952
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
“Зина” тести

Штрихлар узунлиги
Агар мижоз қўзғалувчан бўлса, штрих чизиқлар калталашади, агар ундай бўлмаса узаяди.
Тўғри штрихлар – қайсарлик, тиришқоқлик, қатъийлик.
Калта штрихлар – импульсив хатти - ҳаракатлар.
Бир ритмдаги штрихлар – сезувчанлик, ҳамдардлик, афсусланиш.
Қисқа штрих – ташвиш, ишончсизлик.
Горизонтал штрихлар – заифлик, хаёлни таъкидлаш.
Ноаниқ, турли-туман, ўзгарувчан штрих - ҳимоясизлик, қаътийятсизлик.
Вертикал штрих – ўжарлик, қатъийлик, гиперактивлик.
Ўнгдан чапга штриховка – интроверсия, изоляция.
Чапдан ўнгга штрих – мотивация мавжуд.
Одамнинг ўзидан кетувчи штрих – агрессия, экстраверсия.
Ўчириш – ташвишланиш.
Тез-тез ўчириш - қатъийятсизлик, ўзидан қониқмаслик. қайта чизиш учун ўчириш – яхши белги.
Ўчириш натижасида расм бузилса – кучли эмоционал реакция (чизилаётган обеъктга нисбатан).
Катта расм – мағрурлик, ўзини катта тутишга мойиллик.
Кичкина фигуралар – ташвиш, эмоционал боғлиқлик, дискомфорт ҳисси.
Ингичка контурли жуда кичик фигура - ўзининг тўлақонли эмаслиги ҳисси.
Симметрия етишмаслиги – ҳимоясизлик.
Расм варақнинг энг четида бўлса – боғлиқлик, ўзига ишонмаслик.
Деталлар
Бу ерда тадқиқотчи субъект шу нарсаларга қанчалик қизиқади, уларни қандай идрок қилади, уларнинг аҳамияти субъект учун қандайлгини билиш жуда зарур.
Муҳим деталлар.
Субект чизган расмда ҳозир ёки яқин ўтмишда юксак интеллект билан характерланувчи муҳим деталларнинг мавжуд эмаслиги.
Ортиқча деталлар. ўзини чеклай олмаслик, атроф-муҳит тўғрисида кучли қайғуриш, вазиятни тўғрилаш эҳтиёжи.
Деталларниг ортиқча такрорланиши – субъект одатда одамлар билан тўғри алоқа ўрната олмайди.
Деталларнинг етишмаслиги – одамовилик.
Бинода ориентация қилиш
Расмда танқид қилиш сўралса, уни танқидий баҳолай олиш қобилияти – воқелик билан алоқа йўқотмаслик кўрсаткичи.
Топшириқни қаршиликсиз қабул қилиш – ишини яхши бошлаб туриб, сўнг чарчаб қолиш ва расм чизишни тўхтатиш.
Расм туфайли узр сураш - ўзига ишончнинг етишмаслиги.
Расм чизиш давомида тезлик ва маҳсулдорликнинг пасайиши –тез жонга тегишлик.
Расмнинг номи – экстраверсия. қўллаб-қувватланиш эҳтиёжи, майда гаплик.
Расм чап қисмини алоҳида қайд қилиниши – аёл жинси билан идентификациялаш.
қийинчиликларга қарамай, тиришиб расм чизса – ғайратлилик,
Расм чизишга қаршилик қилса ва ундан бош тортса – ўзини кўрсатишни хоҳламаслик, ўз муаммоларини яшириш.
Дарахт
К.Кох интерпретацияси (тавсифи) К.Юнгнинг қарашлари (дарахт – тик турган одам тимсоли) дан келиб чиқади.
Илдиз – жамоатчилик, онгизлик.
Поя (тана) – инстикт, импульс.
Шох – пассивлик ёки ҳаётга қарши туриш.
Дарахт расмининг тавсифи доимо ядро (илдиз, поя, шох) ва безак элементлари (барг, мева, пейзаж) ни ўз ичига олади.
Илдиз
Илдиз поядан кичик бўлса – яширин нарсани кўриш истаги.
Илдиз поя билан тенг – кучли қизиқувчанлик.
Илдиз поядан катта – ташвиш келтириш мумкин бўлган кучли қизиқувчанлик.
Илдиз чизиқ орқали тасвирланса – сир тутилаётган нарсага нисбатан болаларча муносабат.
Иккита чизиқ тарзидаги илдиз – реал нарсани баҳолашда мулоҳазалилик.
Симметрия – ўзини ташқи дунё билан келишгандек қилиб кўрсатишга интилиш. Агрессивликни тўхтатишга бўлган интилиш ифодаси. Аҳлоқий муоммаларнинг тормозланганлиги.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling