1. “Зина” тести
Айзенк тести бўйича натижа
Download 0.74 Mb.
|
“Зина” тести
№ 1 тип Э: 0-4 Н: 0-4 Хусусиятларнинг намоён бўлиши (Х.Н.Б). Осойишта, тинчликсевар, оғир, вазмин. Гуруҳда камсуқум. Агар унга дўст бўлиш таклиф қилинса қабул ҳам қилолмайди, лекин рад ҳам этмайди. Ўзини ҳақ эканлигини ҳис этса ўжарликка мойиллик кузатилади. Кулгига мойил эмас. Нутқи осойишта. Сабр-тоқатли. Совуққон. Коррекция қилиш йўллари: (Қ.Қ.Й.) Улар ўқитувчиларни кам безовта қилади. Демак эътиборсизликдан қийналади. У билан муносабатда муҳими гуруҳнинг унга диққат эътиборини ва ўз-ўзига баҳосини ошириш зарур. У кишига ишлаш темпини танлаш имкониятини ҳам яратиш мақсадга мувофиқ бўларди. Совуққонлик, камтарлик (камсуқумлик) сифатларини қимматини таъкидлаб туриш ҳам мумкин. № 2 тип.
Х.Н.Б. Қувноқ, мулоқотга киришувчан кўп гапиради. Кўзга яқин бўлишни ёқтиради. Оптимист. Муваффақиятга ишонади, юзаки хафаликни тез кечиради, келишмовчиликларни хазилга айлантиради. Таъсирланувчан, янгиликни яхши кўради. Барчага бўлган муҳаббатдан фойдаланади. Лекни юзаки ва бепарво. Талабчан. Артист. Натижаларга эришишни билмайди. (қизиқувчан, лекин тез совийди) К.Қ.Й.: меҳнатсеварликни рағбатлантириш, табиий артистлик ва янгиликка мойиллигидан фойдаланиш керак. Аста-секин интизом ва ташкилотчиликда барқарорликни ўргатиш зарур. Вақтни ташкиллашга ёрдам бериш тавсия этилади. №3 тип
Х.Н.Б. Фаол, яхши тараққий этган жанговор сифатларга эга. Кулгига мойил эмас. Барча билан «тенг» муносабатда бўлишга интилади. Жуда ҳам ҳақиқатгўй. Бирор ҳолат билан келиша олмаган ҳолларда фаол қарши кураш ҳолатини эгаллайди. Ўзига нисабатан бефарқликни кўтара олмайди. Қ.Қ.Й. Асосий таъсир кўрсатиш усули – бўртирилган, алоҳида эътибор берилган, ҳурмат, ўзаро муносабатни ишонч, осойишта, самимий холда мулоқот орқали ўрнатган маoқул. Аффектив ҳолатда истохзо, кесатиқ заҳарханда, киноя орқали реакция билдириши мумкин. Келишмовчилик ҳолатда «муносабатларни аниқлаштириб олиши» мумкнн эмас. Бунинг учун диққат эътиборини муаммога ва уни эмоционал зўриқишсиз ечиш мумкин бўлган имкониятларга қаратиш мумкин. Бу тенгдош ўсмирга ташкилотчилик қобилиятини намоён этишга ва энергия потенциалини сарфлаш учун имкон яратиш лозим. № 4 тип.
Х.Н.Б. Бу нотинч тип. Ҳушёр, безовта, ўзига ишончи йўқ. Ўзига паноҳ қидиради. Мулоқотга киришувчан эмас, шунинг учун аралаш баҳолаш ва ўз-ўзини баҳолашга эга. Сира гап кўтаролмайди. Мослашиш жараёни узоқ, шунинг учун таъсир кўрсатиш секин юзага келади. Фаол ҳаётни ёқтирмайди. Ҳаёлга берилувчан. Кўп ҳолларда фалсфага мойил. Вазиятни тез драммалаштиради. К.Қ.Й. Қўллаб-қувватлашга интилиши керак. Кулгили ҳолатлардаги сақламоқ зарур. Ижобий томонларини алоҳида таoкидламоқ . Фаол мулоқот ва қатъий вақт регламентни талаб этмайдиган фаолиятни танлаш , ҳамда қатъий бўйсуниши тизими билан боғланмаслиги керак. Теварак атрофга қизиқишини фаоллаштириш. Аста-секин самимий, ғайратли кишилар даврасига қўшиб бориш керак. № 5 тип.
Х.Н.Б. Хаёлга берилувчан (ўз фикр-хаёлларига чўмган). Сокин. Реал ҳаётга қизиқиши паст даражада, демак, муваффақиятга эришиши паст. Ички ўйчанлик ва қарама-қарши қарашларга йўналтирилган. Гап сўзга кириб итоат билан қулоқ солувчи – бепарво . К.Қ.Й. Ўзига юқори баҳо беришни оширишга ҳам муҳтож. Бу бепарволикни йўқотиб интилиш даражасини оширади. Бирор иш билан шуғулланиши учун кучли томонларини топиш мумкин. №6 тип.
Х.Н.Б.: Ўзини тута билади, оғир, вазмин, босиқ, журoатсиз, тортинчоқ, нотаниш вазиятда уялади. Ишонсиз, орзулар оғушида яшайди. Фалсафий фикрлашни ёқтиради. Кўп одамлар даврасини ёқтирмайди. Шубҳаланишга мойиллик мавжуд. Ўз кучига кам яшонадли. Мувозанатлашган. Вазиятни драммалаштириш ва ваҳимачиликка мойил эмас. Безовта Тез-тез журoатсизлик бўлиб туради. Факторга мойил. К.Қ.Й. Гуруҳ олдида ижобий сифатларини қўллаб-қувватлар, алоҳида кўрсатиб ўтиш, ғамҳўрлик қилишга ҳаракат қилиш керак. Қандайдир ғалвалар билан банд этиш зарурки, бу ўз-ўзига баҳони оширишга, ҳаётда оптимистликни сезишга олиб келади. № 7 тип.
Х.Н.Б. Камсуқум, фаол, бирор ишга йўналган. Ҳақиқатгўй, садоқатли дўст, жуда яхши моҳир ёрдамчи, лекин ёмон ташкилотчи. Уятчан. Сояда қолишни афзал кўради. Даврада ҳамроҳ бўла олмайди. Икки киши бўлибгина дўст бўла олади. Ўзаро муносабатларга катта аҳамият беради.. Баoзан зерикарли-насиҳатгўй. К.Қ.Й. Ҳаёт фаолияти жараёнида имкониятига қараб эркин тартиб яратиш ва рағбатлантириб туриш керакка, бу унинг ташаббускорликни фаоллаштиради. Уни озод қилишга ҳаракат қилиш керак, бунда у бировлар буйруғи билан эмас, мустақил ҳаракат қилади. Очиқчасига танқиддан қочиш керак. Ўз кучи ва ҳуқуқига таъсир кўрсатиб ишонч ҳосил қилиш керак. Кимнингдир обрўйига кўр-кўрона ишонишга йўл қўймаслик зарур. № 8 тип.
Х.Н.Б. Ҳотиржам (бамайлихотир, тинч) одам. Давраларда мулоқотга мойил. Эстетик қобилиятли. Фаолликдан кўра ҳаёлий ўй фикрларга берилувчан. Мувозанатлашган. Мувоффақиятларга бефарқ. «Ҳамма қатори» яшашни ёқтиради. Келишмовчилардан осон қочади. Ўзаро муносабатларда бир теккисда бўлади, лекин чуқур қайғуриш, ташвишланишни билмайди. К.Қ.Й. Асосий вазифа – фаолиятга бўлган эҳтиёжини фаоллаштириш. Қизиқарли бўлиши мумкин бўлган машғулотни топиш. Муваффақиятларни топиш. Мувоффақиятларни рағбатлантириш. Ўсмир билан тез-тез мулоқотда бўлиб туриш. Бунда унинг ижтимоий интелектини тараққиётига эътиборни қаратиш лозим. № 9 тип
Х.Н.Б. Фаол. Ҳаётдан завқланиб яшайди. Мулоқотга киришувчан. Мулоқотда яхши ёлғонини фарқ қилмайди. Ижтимоий бўлмаган, бузғунчи гуруҳлрга тез берилиб қолади. Янгиликка ҳамма нарсани билишга мойиллиги бор. Ижтимоий интелекти заиф ривожланган. Баҳолаш ва ўз-ўзини тўғри баҳолаш ўқуви йўқ. Тез-тез қатpий установкалар бўлмайд.. Ғайратли, ишонувчан. К.Қ.Й. тартиб қаттиқ, болани бирор ишга жалб (сафарбар) этилган бўлиши. Самимий муносабат ўрнатилган бўлиши керак, лекин бола уни кузатаётганликларини ҳис қилиши керак. Куч-ғайратини фойдали ишга йўналтириш зарур. Бундай ҳолда биргаликда қўйилган ишни бажариш режасини тузиш вақтини ва ҳажмини аниқлаш ва бажарилишини қаттиқ назорат қилиш. Бундай ўсмирларни ижобий установкаларга эга, кучли пешқадам гуруҳ таркибига киритиш мақсадга мувофиқ бўларди. № 10 тип. Э: 16-20; Н: 0-4 Х.Н.Б. Артистлик хусусиятига эга. Вақтичоғлик қилишни ёқтиради. Қунт, тиришқоқлик етишмайди. Мулоқотга киришувчан. Мувозанатлашган калтабин. К.Қ.Й. Қизиқарли мақсадларга эришиш йўналтиришни ошириш. Артистлик хусусиятини рағбатлантириш, лекин масқарабозликка йўл қўймаслик. № 11 тип. Э: 20-24; Н: 4-8 Н.Б.Ҳ. Фаол. Мулоқотга киришувчан. Олийжаноб, иззатталаб. Ҳатарли кўнгилочарларга тез рози бўлади. Мувоффақиятга эришишда барчасида дўстларни ҳар доим ҳам синчков эмас. Миннатдор. Баoзан ҳудбин (эгоист). Ёқимтой, ташкилотчилик лаёқатига эга. К.Қ.Й. ташкилотчилик лаёқатини рағбатлантириш ва ривожлантириш. Пешқадам бўлиши мумкин, лекин назорат қилиб туиш керак. Димоғдорлик, гердайишдан тийиб туриш керак. Жамоада пешқадам ҳолати дангасалик, эзмаликни осон бартараф этади. «Отлиқ» бўлишини ёқтиради. Зарур бўлган вақтда жамоада танқидга йўл қўйиш мумкин. № 12 тип. Э: 20-24; Н: 8-16; Н.Б.Х. Интизомга осон бўйсунади. Ташкилотчи. Ўз қадр-қимматига эга. Санъат ва спортга мойил. Фаол. Севувчан. Кишилар ва ҳодисаларга ишқивоз, осонгина қизиқиб кетади. Таъсирланувчан. К.Қ.Й. Феъл – атвори ишчанлик режасига ва эмоционаллигига пешқадамликка хосдир. Пешқадамлик хусусиятини қўллаб-қувватлаш, ёрдам бериш ва хизмат, шахсий режага кўра йўналтириш керак. № 13 тип. Э: 20-24; Н: 16-20; Х.Н.Б. Мураккаб тип. Шуҳратпараст. Ўзига бино қўйган. Ғайратли. Хушчақчақ. Юқори даражадаги маoнавий йўналишга эга эмас. Кундалик шодхуррамлик билан банд. Хаётнинг бош бурчагига маиший эҳтиёжларни қўяди. Обрў-эътибор олдида таoзим қилади. Бор кучи билан ютуқ, муваффақият ва фойдага эришиш учун интилади. Иши юришмайдиган кишилардан жирканад, назар-писанд қилмайди. Мулоқотга киришувчан. Намойишкарона тип. Ўз талабларини қаттиқ туриб илгари суради. К.Қ.Й. Катталарнинг мақсади- атрофдагиларни ўзига бўйсундириши, димоғдорликка мойиллигини ҳисобга олганда ўсмирни «рамка ичида» ушлаб туришдан иборат. Сокин ва қатpий тарзда таъсир кўрсатиш, бошқаларда мавжуд ижобий сифатларни алоҳида таoкидлаб туриш. Ташкилотчи ролини таклиф этиш мумкин. Бунда ўз бурчини бажаришни талаб этиш керак. Эстетик тарбиялаш ҳам мақсадга мувофиқ. № 14 тип. Э: 16-20; Н: 20-24; Х.Н.Б. Хукмрон. Гумансирайдиган, хафсирайдиган тип. Синчков, расмиятчи, доим биринчиликка интилади. Пасткаш, ўзининг ҳар қандай устунлигидан ҳузурланади. Заҳарханда, серзарда. Кучсизларни устидан кулишга мойил. Қасоскор. Менсимас. Золим. Хорғин. К.Қ.Й. Бепарво бўлмаслик керак. Дўстона муносабатда бўлиш ҳам мумкин, кинояли муносабатда бўлиш ҳам мумкин. Пешқадамлик ҳолатини эгаллаш учун имкон бериш мумкин, лекин бунинг учун кишилар билан эмас, қоғозларга боғлаш. Эътиборни кўпроқ қаратадиган постни танлаш лозим. Ирода ва қатpийликни рағбатлантириш керак. Бу орқали ўсмирни ўзига ва бошқаларга ижобий эмоционал муносабатларини ва ижобий усттановкаларни тарбиялаш лозим. № 15 тип. Э: 8-16; Н: 20-24; Х.Н.Б. Доим норози, вайсақи, асоссиз айблаш, «тирноқдан кир қидириш»га мойил. Пасткаш-талабчан. Заҳархандаликка мойил эмас. Арзимаган нарсаларга ҳам тез ҳафа бўлади. Тез-тез хўмрайган, жиззаки ҳасадгўй. Бирор ишда дадил эмас. Муносабатларда бўйсунувчи қийинчиликлар олдида чекинади. Гуруҳда бир томонда туради. Кекчи Дўстлари йўқ. Тенгдошларига бўйруқ беради. Овози паст, кескин. К.Қ.Й. Ҳеч бўлмаганда озгина бўлса ҳам ўзаро муносабатларни ўрнатиш. Буни унинг хавфсираш хусусиятига асосланиш осонлаштиради. Қандайдир ташкилий ижтимоий ишларни юклатиш керакки бу ўзаро муносабатлар унинг учун таянч ҳисобланади. Бунда канцелария ишларини танлаш мумкин. (болада мавжуд расмиятчилик хусусияти бу ишни яхшироқ бажариш имконини беради). Тенгдошлари билан ўзаро муносабатларни йўлга қўйиш учун жамоа олдида унинг ижро этувчилик фаолиятини рағбатлантириш. Бу типдаги ўсмир доимий эътибор ва индивидуал ўзаро муносабатларни талаб этади. № 16 тип. Э: 4-8; Н: 20-24; Х.Н.Б. Юксак ҳиссиётли тип, ишонмайдиган, яширин-эҳтиросли, камгап, одамови-аразчи. Мустақил, ўзини севадиган, танқидий ақлга эга. Пессимист. Умумлаштирувчи тафаккурга лаёқатли. Тез-тез ўзига ишонмай қолади. К.Қ.Й. Ўзини эҳтиёт қиладиган тартиб ва самимийлик, ҳурмат қилиш сифатларини гуруҳ олдида рағбатлантириш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳаққоний танқидий муҳокамани қўллаб-қувватлаш бунда насиҳатгўйлик ва танқидбозликка йўл қўймаслик зарур. № 17 тип. Э: 16-20; Н: 4-8; Х.Н.Б. Жуда ҳам эмоционал. Завқли. Ҳушчақчақ, мулоқотга киришувчан, севувчан (тез ошиқ бўладиган). Муносабатда- фарқламадиган, ҳаммга нисбатан дўстона. Ўзгарувчан, содда, болаларча феoл-атворли мулойим. Атрофдагиларнинг ёқтиришидан фойдаланди. Хаёлпараст. Пешқадамликка интилмайди. Чунки яширин дўстона боғликни афзал кўради. К.Қ.Й. Ижобий кайфиятни қўллаб-қувватлаб, эстетик мойилликни ривожлантириш мумкин, иштиёқини қўллаб-қувватлаш. Иродавий сифатларни ривожлантиришга эътиборни қаратиш керак, № 18 тип. Э: 4-8; Н: 16-20; Х.Н.Б. Бировдан намуна олади. Жуда ҳам раҳмдил, кўнгилчан, кучсизларни қўллаб-қувватлашга мойил, яширин-дўстона боғлиқликни афзал кўради. Кайфияти кўп холларда тинч. Камсуқум, уятчан. Ўзига ишончсиз, кузатувчи, хаёлчан. Ноқулай шароитда тез ҳушёр ва гумонсирайдиган бўлиб қолади. К.Қ.Й. Эҳтиёт қилиб ривожлантириш йўлга солиш тавсия этилади. Аста-секин назорат қилмоқ ва осойишта-самимий муносабатда бўлиш. Мақсадга эришиш, фаол ҳолатни шакллантириш, муносабатларни тўғри йўлга солиш каби, қийин вазиятларда ёрдам бериш. Салбий баҳолашда намойишкорона муҳокамага йўл қўймаслик керак. № 19 тип. Э: 4-8; Н: 4-8; Х.Н.Б. Осойишта тип. Индамас, мулоҳазали. Секин-фаолиятли, жуда ҳам изчил, мустақил, синчков. Беғараз, камсуқум, паст-эмоционал. Баъзида реалликдан узоқ. К.Қ.Й. Бу типдаги ўсмирда ўз-ўзига баҳо беришни ошириш, интилиш тизимини ривожлантириш, қобилият ва мойилликларини очиш керак. Нимагадир қизиқтириш юқори даражада шахсий махсулотни талаб этадиган ишни топшириш мумкин. Бунда кишилар билан эмас қоғозлар билан боғлиқ ишларни топшириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу типдаги ўсмир турли муаммолар бўйича маслаҳатга муҳтож бўлади, лекин назокат, одоб, хушмуомилалик билан ифодаланади. № 20 тип. Э: 16-20; Н: 16-20; Х.Н.Б. У жуда ҳам намойишкорона, ҳамдардлик кўрсата олмайди. Эмоционал камбағал. Ўзини жамоага таққослашни ёқтиради. Ўзи учун қадр-қимматга эга ютуқларга эришишда жуда ҳам ғайратли. Обрў-эътибор талаб. Икки юзламачи. Амалиётчи. К.Қ.Й. Салбий хислатларни кучайтирмаслик учун ўзаро муносабатларда юмшоқ, сабрли бўлиш керак. Ўсмирни ғайратини ижобий томонга йўналтириш учун спорт ва техника машғулотларини қизиқтириш керак, эҳтиёжини эса биринчи бўлишга. Эстетик тарбиялаш мумкин. Кучли пешқадамга эга ижобий ижтимоий гуруҳларга қўшиш зарур. № 21 тип. Э: 12-16; Н: 8-12; Х.Н.Б. Жуда ҳам ғайратли, ҳушчақчақ. Томошабинларнинг севимлиги. Бу типдаги ўсмирлар бахтли ҳисобланадилар. Ҳақиқатдан ҳам улар кўпинча жуда иқтидорли , осон ўрганадилар, артистона, тез чарчашмайди.. Баъзан бу сифатлар салбий натажаларни беради. Ўсмирлар ёшлигидан уларга нима осон бўлса ўзини шунга жалб этади. Натижада Муваффақиятга эришиш мақсадини жиддий ўрганишмайди. Ҳамма нарсани ташлашлари осон, тез-тез дўстликни узиб қўйишади. Юзаки. Паст даражада ижтимоий интелектга эга. К.Қ.Й. Самимий. Талабчан муносабат талаб этилади. Жамоада пешқадам вазифасига тайинламаган маъқул. Топшириқларни бажаришни қатъий талаб этиш керак. Ўсмир билан бирор фаолиятга мақсад топиш керак, бажариш вақтини белгилаш, бажарилишини назорат қилиш керак. Бу бир томондан олдига қўйилган мақсадга эришишга ёрдам берса, иккинчи томондан тартибли ишлашга ўргатади. № 22 тип. Э: 8-12; Н: 8-12; Х.Н.Б. Жуда пассив-бефарқ. Ўзига ишонган. Атрофдагилар билан муносабатда қатъий-талабчан. Кекчи. Тез-тез пассив ўжарлик намоён бўлади. Жуда расмиятчи, пасткаш. Мулаҳазали, совуққон. Бошқаларнинг фикрига нисбатан бефарқ. Ригид, одатий ишларни ва маиший бир хилликни афзал кўради. Нутқ оҳанги ифодалананлиги пасти. Эстетик даражаси паст. К.Қ.Й. Ўсмирни тарбиялаш учун қизиқарли эканлигини ҳис қилишни юзага келтириш. Маиший соҳанинг икир-чикирларига қизиқтириш керак. Ижтимоий топиширқларни танлашда тартибли саранжом-саришталикни талаб этадиган ишларни бажаришни танлаш маъқул. Ишнинг бажарилишини рағбатлантириш. Машғулотлар танлашда ёрдам бериш. № 23 тип. Х.Н.Б. Мулоқотга киришувчан, фаол. Ташаббускор, ишқивоз. Бунда ўзини бошқара олади. Мўлжалланган мақсадга эришишни билади. Иззатталаб. Пешқадамликни ёқтирмайди ва ташаббускор бўла олади. Атрофдагиларнинг ишончи ва самимий ҳурматларидан фойдаланади. Характери енгил, эстетик, кайфияти чоғ. К.Қ.Й. Пешқадамликка имкон яратиш. Гуруҳий ва якка масалаларни ечишда ёрдам бериш. № 24 тип. Э: 12-16; Н: 4-8; Х.Н.Б. Фаол, мувозанатлашган тип. Ғайратли. Мулоқотга киришувчанлиги ўртача. Кўп сонли дўстларга боғланган. Тартибли. Ўз олидига муаммоларни қўя олади ва уларни ечимини топишга эришади. Рақобатга мойил эмас. Баъзида аразчи. К.Қ.Й. Атрофдагиларнинг осойишта ишончли муносабатларини афзал кўради. Аниқ ишга алоқадор боғланишларни тўғрилаш мақсадга мувофиқ. № 25 тип. Э: 8-12; Н:4-8; Х.Н.Б. Фаол, баъзида портловчи, баъзида бепарво-қувноқ. Тез-тез осойишта-бефарқ. Ташаббускорлик деярлик намоён бўлмайди, кўрсатма асосида ҳаракат қилади. Ижтимоий муносабатларда пассив. Чуқур эмоционал кечинмаларга берилувчан эмас. Синчковлик талаб этиладиган, бир хиллиги ўзгармас ишларга мойил. К.Қ.Й. Осойишта-иш юзасидан муносабат мақсадга мувофиқ бўларди. Якка машғулотларни топиш ва тавсия этиш керак. Административ ишларни яхши амалга оширади. № 26 тип. Э: 12-16; Н: 8-12; Х.Н.Б. Сокин, мувозанатлашган, сабр-тоқатли, расмиятчи. Иззатталаб. Аниқ мақсадли. Қаттиқ принципга, қоидага эга. Вақти-вақти билан аразчи. К.Қ.Й. Уни осойишта темпли, ишончли ишларни ёқтиришини ҳисобга олинг. Бетакаллуфликка мойил эмас. Гуруҳ олида тартиблиги, бажарувчилигини рағбатлантириш мумкин. Ўз кучига ишончни ошириш устида ишлаш керак. № 27 тип. Э: 4-8; Н: 12-16; Х.Н.Б. Мувозанатлашган, меланхоликларча нозик ҳиссиётли. Тез кўнгил қўядиган; ишончли-яширин муносабатларни қадрлайди. Сокин. Ҳазилни қадрлайди. Оптимист. Баъзида саросимага тушади, баъзида депрессияга. Кўп ҳолларда осойишта-уятчан. К.Қ.Й. Фаол-осойишта фаолиятини юзага келтириш. Қатъий вақтни белгилашдан қочган маъқул. Эстетик ва адабий машғулотлар тавсия этилади. № 28 тип. Э: 8-12; Н: 16-20; Х.Н.Б. Меланхоликларга хослик, ҳақиқатгўй, жиддий бир сўзли. Баъзида ғамгин-хавотирли кайфиятга мойил. Даврадаги кўп сонли кишилар билан дўстлашади. Аразчи эмас, лекин баъзида шубҳаланувчан. Қатъий саволларга мустақил ечим топа олади, лекин бу эмоционал ҳаётдаги яқинларига боғлиқ. К.Қ.Й. Ўз-ўзига баҳо беришни ошириш, ўзига ишончни мустаҳкамлашга йўналтириш тавсия этилади. № 29 тип. Э: 12-16; Н: 16-20; Х.Н.Б. Атрофдагиларга қатpий талабчан; ўжар, мағрур, жуда ҳам иззатталаб, ғайратли, мулоқотга киришувчан. Кайфияти кўп ҳолларда жанговор. Омадсизликларини яширади. Кўзга яқин бўлишни ёқтиради. Совуққон. К.Қ.Й. Ўзаро муносабатларни юқори талабчанлик ҳурмат асосига қуриш. Агар ўсмир баландпарвоз (манман) бўлса айбларидан кулиш мумкин. № 30 тип. Э: 16-20; Н: 12-16; Х.Н.Б. Мағрур, биринчиликка интилади. Кекчи. Ҳамма соҳада пешқадам. Бўлишга интилади. Ғайратли, бир сўзли, қатpиятли. Осойишта, тежамкор Хаф-ҳатарларни ёқтиради, муваффақиятга эришишда чекинмайди. Қуруқ совуқ бўлса ҳам артистликдан маҳрум эмас. К.Қ.Й. Гердайишга йўл қўймаслик. Ижобий томонларга кучайтирган ҳолда ушлаш. Пешқадамликда ёрдам бериш, Муносабатларда бўйруқбозликка йўл қўймаслик. Дарғазабликни нейтраллаштириш. Ижтимоий интеллектни ривожлантириш № 31 тип. Х.Н.Б. Уятчан, ҳасадгўй эмас. Мустақилликка интилади, тез-тез кўнгил қўядиган самимий. яқинлари даврасида кузатувчанлик, ҳазилкашлик намоён бўлади. Чуқур ишончли муносабатларга мойил. Хавф-хатарли вазиятлардан қочади. Тез темпга тоқати йўқ. Баъзида муаммони тез ечимини топишга лаёқатли. Ўз ишларидан тез-тез афсусланиб туради. Муваффаққиятсизликларда фақат ўзини айблайди. К.Қ.Й. Осойишта, самимий ҳолат билан таъминлаш. Иш юзасидан фаол ечим топиш ишларига жалб қилиш. Ижтимоий фаолликни рағбатлантириш қандайдир тадбирда иштирок этишга жалб этиш зарур. № 32 тип. Э: 12-16; Н: 12-16; Х.Н.Б. Шуҳратпараст, муваффаққиятсизликлар ўзига бўлган ишончни йўқотмайди. Кекчи. Такаббур (манман) Ғайратли Қатъиятли. Аниқ мақсадли. Келишмовчиликларга мойил. Ноҳақ бўлганда ҳам ён бермайди. Виждонини ишга солмайди. Мулоқотда ҳамдардлик, қайғудош бўлишга мойил эмас. Маълумотлар бериб турилишини қадрлайди. Эмоционал жиҳатдан чегараланган тип. (500 киши орасида)
К.Қ.Й. Низоли вазиятларида қўллаб-қувватламаслик зарур. Такаббурлиги орқали таъсир кўрсатиш мумкин. Муносабатларни бир хил ушлаб туриш, секин-аста ижтимоий интеллектини ривожлантириш зарур. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling