1. “Зина” тести
Шахс йўналганлигини аниқлаш методикасининг саволномаси
Download 0.74 Mb.
|
“Зина” тести
15. Шахс йўналганлигини аниқлаш методикасининг саволномаси.
(В.Смекал ва М.Кучера) Ушбу тест 27 саволдан иборат бўлиб, уларнинг хар бирига уч вариантда жавоб беришингиз мумкин. (А,В,С тарзида). Саволни диққат билан ўқинг. Жавоблар орасида Сизнинг ички дунёингизга энг яқин бўлган жавобни танланг (фараз қиламиз – “В”). Энди жавоб варақасининг тегишли сатридан “В” харфини топиб, унинг чап ёнига (“тўғри келади” деган сўзлар остига) белги (“+”) қўйинг. Ўша саволни яна бир марта ўқинг. Энди қолган икки жавоб варианти (“А” ва “С”) орасидан Сизнинг назарингизга энг кам тўғри келадиганини ёки Сиз учун қиммати паст бўлганини танланг. (фараз қиламиз – “А”) .сўнгра жавоб варақасининг яна ўша сатридан “А” харфини топиб, унинг ўнг ёнига (“тўғри келмайди” сўзлари остига) белги (“+”) қўйинг. Учинчи жавоб варианти эса (бизнинг мисолда – “С”) хеч қаерда белгиланмайди. Демак, хар бир сатрга сатрга иккитадан “+” белгисини қўйишингиз керак бўлади: биринчиси – А, В ёки С вариантларидан бирининг “тўғри келади” устунидаги катакчасига, иккинчиси шу вариантларнинг “тўғри келмайди” катакчасига. Бирорта саволни жавобсиз қолдирманг. Саволлар устида узоқ ўйланиб ўтирманг. Баъзан бир вақтнинг ўзида иккала ёки уччала вариант жавоблари тенгдек туюлиши мумкин: диққат қилинг ва эсда сақланг, энг тўғри жавоб хаёлга биринчи келган жавобдир. Бу методика ёрдамида қуйидаги шахс йўналганликлари аниқланади: Ўзига йўналганлик (Мен)- интроверлик, хавотир, қўзғалувчанлик, рақобатга мойиллик, ҳукмронлик, статусга интилишдаги агрессивлик, ҳар соҳада шахснинг ўзига йўналганлигидир. Мулоқотга йўналганлик (Мулоқат)-ҳар қандай шароитдан қатъий назар инсонлар билан муносабатларни сақлаб қолишга интилиш,ўзаро ҳамкорликка йўналганлик, ижтимоий маъқулланганликка йўналганлик, инсонларга ёрдам беришга интилиш, гуруҳ билан тез чиқишиб кетиш, инсонлар билан эмоционал муносабатларга ва ўзаро ҳамфикрлиликка эҳтиёж сезиш. Фаолиятга йўналганлик (Фаолият)- фаолият муаммоларини ҳал қилишга қизиқишнинг кучлилиги, юклатилган вазифаларни аъло даражада бажаришга интилиш, фаолиятда ҳамкорлик қилишга йўналганлик, фаолиятни ташкил қилишда жамоа учун самарали бўлган ғояларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишда ташаббус кўрсатишга мойилликнинг кучлилиги кузатилади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling