1. “Зина” тести


Темпераментнинг намоён бўлишини ўрганиш методикаси


Download 0.74 Mb.
bet16/22
Sana17.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1705952
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
“Зина” тести

13. Темпераментнинг намоён бўлишини ўрганиш методикаси
(Айзенк сўровномаси бўйича ўсмирлар учун)
Темпераментнинг намоён бўлиши. (ўсмирлар учун)
Ушбу методика Айзенк сўровномаси (ўсмирлар учун) бўлиб, натижалар нейротизм шкаласи ва интерверсия шкаласи билан боғлиқ тарзда ўсмирлар билан ўзаро муносабатнинг асосий йўналиши тактикаси ва ҳар бир типнинг хусусиятларини вербал изоҳлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади: Ўсмирлар билан ўзаро муносабатнинг асосий йўналиши тактикаси ва ҳар бир типнинг хусусиятларини вербал изоҳлаш
Тадқиқот учун зарур жиҳозлар: Айзенк саволномаси, қоғоз, ручка ёки қалам.
Тадқиқотнинг бориши: Методикани ўтказиш босқичлари:
Айзенк тестини ўтказиш.
Натижаларни ҳисоблаш.
Натижаларни типлар жадвали бўйича градациялаш натижалари.
«Ёлғон» шкаласи бўйича
натижалар 5 дан юқори бўлганлар танлови.
Кўрсатма: Берилган саволларга синалувчи ўйлаб ўтирмасдан «ҳа» ёки «йўқ» жавобини беришлари керак.
Айзенк саволномаси.
Атрофингизда шовқин ва ғала-ғовур бўлишини хуш кўрасизми?
Сизни қўллаб-қувватлаб турадиган дўстларга доим муҳтожмисиз?
Сиздан бирор нима ҳақида сўрашса сиз доим тезда жавоб топа оласизми?
Сиз нимадандир ғазабланган ҳолатлар бўлиб турадими?
Сизни кайфиятингиз тез-тез ўзгариб турадими?
Сизга болалар даврасидан кўра китоблар билан бўлиш ёқимли ва қулай эканлиги тўғрими?
Турли фикрлар сизга тез-тез ухлаш учун халақит берадими?
Сиз ҳар доим ҳам сизга нима дейишса айтганидек шуни қиласизми?
Сиз кимнингдир устидан ҳазил қилишни яхши кўрасизми?
Сиз бунга ҳақиқий сабаб бўлмасада ўзингизни ҳеч бахтсиз ҳис қилганмисиз?
Сиз ўзингизни қувноқ, жонли, киришувчан инсон дея оласизми?
Сиз мактабда тартиб-қоидаларни қоидаларни бузганмисиз?
Сиз бирор нарсадан тез-тез ғазабланиб турасизми?
Сизга барча ишни тез-тез бажариш ёқадими?
Сиз хавфли тугашига оз қолган ҳодисадан ташвишланасизми, лекин у яхшилик билан тугаган бўлсада?
Сизга ҳар қандай сирни ишониш мумкинми?
Сиз тенгдошларингиз билан бўлган зерикарли давраларни қийналмай, осонлик билан жонлантириб юбора оласизми?
Сизда ҳеч қандай сабабсиз (жисмоний юкламасиз) юрагингизни тез уриш ҳолати бўлиб турадими?
Сиз кўпинча ким биландир дўстлашиш учун биринчи бўлиб қадам қўя оласизми?
Сиз қачондир ёлғон гапирганмисиз?
Сизни ва сизнинг ишингизни танқид қилишса тезда ҳафа бўласизми?
Сиз дўстларингиз билан тез-тез ҳазиллашиб ва бўлиб ўтган кулгили воқеаларни гапириб берасизми?
Сиз ўзингизни тез-тез чарчаган ҳис қиласизми?
Сиз доим аввал дарсингизни, кейин бошқаларини бажарасизми?
Сиз кўпинча хурсанд ва ҳаммадан мамнунмисиз?
Сиз тез хафа бўласизми?
Сиз бошқа болалар билан мулоқотда бўлишни жуда яхши кўрасизми?
Сиз доим оилангиздагиларни хўжалик ишларида ёрдамлашиш илтимосларини бажарасизми?
Сизда бош айланиш ҳолати бўлиб турадими?
Сизнинг ҳаракатларингиз ва ҳулқингиз бошқаларни ноқулай аҳволга солиб қўядиган ҳолат бўлиб турадими?
Сиз бирор нимани жонингизга текканини тез-тез ҳис қиласизми?
Сиз баъзида мақтанишни яхши кўрасизми?
Сиз нотаниш кишилар орасига тушиб қолсангиз, кўпинча индамай, тек ўтирасизми?
Сиз баъзан бир жойда ўтира олмаслигингиздан хавотирланасизми?
Сиз кўпинча тез қарор қабул қиласизми?
Сиз синфда ҳеч шовқин қилмайсизми, ҳатто ўқитувчи йўқ бўлганда ҳам?
Сиз тез-тез қўрқинчли тушлар кўрасизми?
Сиз дўстларингиз даврасида қувноқ бўлиб, ҳиссиётларингизга эрк бера оласизми?
Сизни хафа қилиш осонми?
Сизни бирор одам ҳақида ёмон гапирган ҳолатингиз бўлганми?
Сиз ҳар доим ҳам атай ўйлаб олиш учун тўхтамай, тез гапиришингиз ва ҳаракат қилишингиз тўғрими?
Сиз қачондир аҳмоқлик ҳолатига тушиб қолгансиз, кейин узоқ вақт ташвишланасизми?
Сизга шовқинли ва қувноқ ўйинлар жуда ёқадими?
Сиз доим нима беришса шуни ейсизми, яъни овқат танламайсизми?
Сиздан нимадир илтимос қилишса «йўқ» дейишга қийналасизми?
Сизга тез-тез меҳмонга бориш ёқадими?
Сизни ҳаётда яшаш қийин деган вақтларингиз бўлиб турадими?
Сиз қачондир ота-онангизга қўполлик қилганмисиз?
Ўртоқларингиз сизни қувноқ ва ҳозиржавоб инсон деб ҳисоблашадими?
Сиз дарс қилаётган вақтда тез-тез чалғиб турасизми?
Сиз кўпинча қувноқ вазиятни юзага келтириш учун фаол қатнашгандан кўра, ўтириб томоша қиласизми?
Сиз кўпинча турли фикрлар билан ухлашга қийналасизми?
Сизда олдиндан бажаришингиз керак бўлган ишларни бажара олишингизга тўла ишонган пайтлар бўлиб турадими?
Сиз ўзингизни ёлғиз ҳис қилган пайтлар бўлиб турадими?
Сиз янги учратган инсонларга биринчи бўлиб гапиришга уяласизми?
Сизда тўғрилашингиз кеч бўлган бирор нимани ўйлаб сиқилиш ҳолатлари бўлиб турадими?
Болалардан бирортаси сизга бақирса, сиз ҳам жавоб тариқасида унга бақирасизми?
Сиз баъзида ҳеч қандай сабабсиз ўзингизни қувноқ ёки ҳафа ҳис қиласизми?
Сиз дўстингизни жонли (қувноқ) даврасида ҳақиқий қониқиш олиш қийин, деб ҳисоблайсизми?
Сиз тез-тез ўйланмай қилинган бирор нима учун доим ташвишланасизми?
Калит
Экстреверсия (э)
«ХА»: 1,3,9,11,14,17,19,22,25,27,30,35,38,41,43,46,49,53,57.
«Йўқ» : 6,33,51,55,59.
Нейротизм (н)
«Ҳа»: 2,5,7,10,13,15,18,21,23,26,29,31,34,37,39,42,45,47,50,52,54,56,58,60
«Ёлғон»
«Ҳа»: 8,16,24,28,36,44
«Йўқ»: 4,12,20,32,40,48

Натижалар қуйидаги жадвал бўйича градацияланади








Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling