1. “Зина” тести
Download 1.35 Mb.
|
2019 metodikalar
11.“Кактус”
Кактус деб номланадиган график методика уч ёшдан катта бўлган болаларга мўлжалланган. Методика ёрдамида боланинг эмоционал соҳасини «кўриш» мумкин, тажовузкорлик мавжудлигини, уни йўналишини, интенсивлигини ва бошқаларни аниқлаш мумкин. Эслатмоқчимизки, диагностикада график методикалар классик тестлар ва психологиянинг асосий методлари (кузатиш, суҳбат, эксперимент ва бошқалар) билан биргаликда комилекс равишда қўлланилади. Диагностика усулларини биргаликда қўллаш синалувчини ҳамкорликда ишлашга йўналтириш, шахснинг умумий характеристикаларини олиш, эҳтимоли бўлган муаммоларни белгилаш ва бошқа тестлар ёрдамида олинган натижаларни тасдиқлаш имконини беради. Диагностика ўтказиш жараёнида синалувчига А 4 форматдаги оқ қоғоз ва оддий қалам берилади. Шунингдек, Люшер тестидаги саккиз хил рангдаги қаламлардан ҳам фойдаланиш мумкин, бу ҳолатда натижаларни таҳлил қилишда Люшер тестининг мос равишдаги кўрсаткичлари ҳисобга олинади. Кўрсатма: «Оқ қоғоз варағида ўзинг қандай тасаввур қилсанг, худди шундай кактус расмини чиз». Саволлар бериш ва қўшимча тушунтириш мумкин эмас. Натижаларни қайта ишлаш жараёнида барча график методларга хос бўлган маълумотлар инобатга олинади: расмнинг фазовий жойлашуви ва размери (ҳажми), чизиқлар характеристикаси, қаламни босиб ёзиш кучи. Бундан ташқари, айнан ушбу методикага хос бўлган қуйидаги кўрсаткичлар ҳисобга олинади: «кактус образи» характеристикаси (ёввойи, хонаки, содда, оддий, ҳар бир детали чизилган ва бошқалар), игначалар характеристикаси (катталиги, жойлашуви, миқдори). Расмда синалувчиларнинг қуйидаги сифатлари намоён бўлиши мумкин: Тажовузкорлик - игначаларнинг мавжудлиги. Кучли бўртиб чиқиб турган, узун, бир-бирига яқин жойлашган игначалар юқори даражада тажовузкорликни ифодалайди. Импульсивлик - чизиқлардаги узилишлар, кучли босим билан чизиш; Эгоцентризм, лидерликка интилиш - варақнинг марказида жойлашган катта расм. Ўзига ишончсизлик, тобелик - варакнинг қуйи қисмида жойлашган кичик расм. Намойишкорлик, очиқлик - кактусда бўртиб чиқиб турган ўсимталарнинг борлиги, шаклнинг жимжимадорлиги. Ёпиклик, эҳтиёткорлик - кактус контури бўйича ёки ичида зигзагларнинг жойлашуви. Оптимизм - ёрқин ранглардан фойдаланиш (рангли қаламлар вариантида), «хурсанд» кактусларни ифодалаш; Хавотирланиш - қора ранглардан фойдаланиш (рангли қаламлардан фойдаланиш вариантида), узуқ-юлуқ чизиқлар ёрдамидаги ички штриховкаларнинг кўплиги; Аёллик хусусиятлари - безакларнинг, гулларнинг, юмшоқ чизиқ ва шаклларнинг борлиги. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling