1. “Зина” тести
Download 1.35 Mb.
|
2019 metodikalar
1. “Зина” тести. Тестнинг мақсади: боладаги ўзига бўлган ишончни аниқлаш. Ёш: 1- 4 синф. Ўқувчиларга қуйидаги вазифа берилади: “Болалар, қўлингиздаги қоғозга 10 та зинани чизинг (психолог бу зиналарни доскага чизиб кўрсатади). Энг пастки зинага чиқа оладиган ўқувчилар паст баҳога ўқишар экан. Иккинчи зинага ўртача ўқувчилар, учинчисида ундан яхшироқлари ва энг баланд зинага энг кучли ўқувчилар чиқа олишар экан. Ўзингизга баҳо берган ҳолда қайси зинага чиқа олишингизни чизиб беринг. Ўқитувчингиз сизни қайси зинага чиқаради, деб ўйлайсиз? Ота-онангиз сизни қайси зинагача чиқа олади, деб ўйлашади? Тестни баҳолаш: 1-3 зина – ўзига паст баҳо бериш; 4-7 зина – ўзига адекват баҳо бериш; 8-10 зина –ўзига юқори баҳо бериш. Зина методи мактабгача бўлган болаларда ва биринчидан тўртинчи синфгача бўлган болаларда ўзига бўлган ишончни аниқлаш тестидир. Бу тест орқали бола ўзидаги имкониятларни, ҳозирги аҳволини англаб етади. Реал “Мен” билан, мақсад қўйганидаги пайдо бўлган “Мен”ига ўзини солиштиради. Реал ички “Мен”и билан орзусидаги “Мен”ининг мос келиши боланинг руҳиятидаги кучни ифодалайди. Боланинг ўзига ишончи ўз ресурсларини тўғри баҳолай олиши орқали шаклланади. Ресурсларига катта баҳо бериш ота-она томонидан ортиқча мақтовлар сабабли пайдо бўлаётган бўлиши мумкин. Ресурсларига паст баҳо бериш эса, ота-она томонидан болага паст назар билан қараш орқали бўлиши мумкин. Ўқитувчига иккала ҳолат ҳам ноқулайлик туғдиради. Ўзига реал “Мен”идан юқори баҳо бераётган бола ва ота-она ўқитувчини паст баҳо қўйишда айблайди. Ўзига ишонч туйғусини пайдо қилиш учун реал “Мен”и паст болага бироз баланд баҳо қўйиши, уни мақташи ота-она томонидан “болага қаттиққўл бўлаверинг” деган талабга ҳам олиб келиши мумкин. Боланинг ўзига яхши бериши ўзига ишонч, атрофдагиларнинг меҳрига, ҳурматига сазовор эканлигидан далолат беради. Ўзига паст баҳо бериш эса, ўзини айблаш, ёмон кўриш, атрофдагиларидан қўллаб-қувватлашга сазовор бўлмаслик туйғуларини ифодалайди. Боладаги ўзига ишончни коррекция қилиш учун “Зина” тестининг иккинчи қисмини ўтказиш зарур. Бунинг учун болага еттита зина чизишни ва етти зинанинг ўртаси каттароқ майдон эканлигини тушунтирилади. Инструкция: Агар, барча болаларни мана шу майдондаги ўрта зинага ўтқазсак, тепа зинага ўтиш жудаям осон ва пастки зинага сакраб тушиш ҳам жудаям осонлашади. Сиз тепага сакраб чиқа олармидингиз? Пастга сакраб тушиш сизга нима учун керак? Сиз пастки зинага сакраб тушдингизми? Энди ўзингизни қайси зинада тасаввур қилаяпсиз? Барибир ўзини пастки зинага туширган бола билан психолог индивидуал ишлашига тўғри келади. Ҳурматли ота-она! Сиз фарзандингизни қайси зинада тасаввур қилдингиз? Фарзандингизнинг ўқитувчиси болангизни қайси зинада эканлигини баҳоламоқда? Фарзандингизнинг ўзига берган баҳоси ўзига бўлган ишонч даражасини ифодалайди. Фарзандингизнинг ўзига бўлган ишончини фақат ва фақат ота-она жамият (мактаб, боғча, ўртоқлари, маҳалла) ёрдамида шакллантиради. 2. “Дарахт” Шарҳлаш, изоҳлаб бериш К.Кохудан К.Юнгнинг ихтиёрига ўтади. У шундай дейди: «дарахт-тик турган одам рамзи». Илдиз-жамоатчиликка берилувчан, тушунчаси паст. Танаси-туғма ҳис. Шоҳи-сусткаштлик. Шарҳлаш-дарахт расмини шарҳлашни оладиган бўлсак, ўзидаги доимий ядроси, яъни илдиз, тана, шоҳи ва безалишининг таркибий қисмлари-барглари, меваси, манзараси. Биз шунга эътибор беришимиз керакки, руҳшунослар соғ одамлар билан психологик консультация олиб бораётганда, уларнинг манзилигаўхшаш таъриф айтмоқлигимиз даргумон бўлиб чиқиши мумкин. Бундай мулоқотда биз сизларга шарҳлаш вариантини қўллашни тавсия этамиз. Бу шарҳлаш варианти замонавий адабиётлар асосида тайёрланган бўлиб, ҳар кунги амалиётингизда психологик маслаҳат беришингизда катта ёрдам бериши мумкин. Тупроқ. Варақнинг ўнг четидан тупроқ кўтарилаётган бўлса-ғурурли, ғайратли, ташаббускор. Тупроқ варақнинг четидан тушаётган бўлса-қувват кетиши, интилиши кам. Илдиз. Илдиз танадан кичикроқ-яширинган, беркитилган нарсаларни очиб кўришни хоҳлайди. Илдиз тана билан тенг бўлса-аллақачон намоён бўлган муаммосигаўта кучли қизиқиш. ъИлдиз танадан каттароқ бўлса-қаттиқ синчковлик, ваҳимага солиши мумкин. Илдиз чизиқ билан белгиланган-сир тутишлик муносабатида ёш болаларча феъл-атвор. Илдиз икки чизиқ кўринишида-тўғри баҳолашда фарқлай олишлик ва муҳокама қилиш қобилияти: бу илдиз шаклининг бошқалардан фарқи у бегоналар олдида ёки яқинлари орасида баъзи бир ғояларни ифодалаб беришни ёки уларни ҳайратда қолдириш билан яшашни хоҳлайди. Баргнинг шакли-дарахт тепаси думалоқ-бениҳоя хурсандчилик, ҳаяжонли. Баргларнинг юмалоқлилиги-ўзини кераксиздай ва умидсиз ҳис қилиш. Юпатувчи ва рағбатлантирувчиларни исташ. Шоҳ пастга қаратилиб чизилган-мардонаворликни йўқотиш, тиришқоқликдан воз кечиш. Шоҳлари тепага қаратилган-ташаббускор, шиддатли ва ҳокимиятга интилиш. Шоҳлари ҳар ҳил тарафга йўналтирилган-ўзини маъқулловчи алоқа, ховлиқма, атрофдагиларга таъсирчан, унга қарши турмаслик керак. Тўр-барг, кўпроқ ёки озроқ зичликда-муаммоли вазиятдан чиқишда катта ёки кичик уддабуронлик. Барглар эгри чизилган-зеҳни баланд ҳолда, атрофдагилар олдидаўзини очиқ тутишлик. Бир расмда баргнинг очилиши ва ёпилиши-беғараз ва холисликни истайди. Ёпиқ ҳолатдаги барг-ўзининг ички дунёсини ёш болаларча ҳимоя қилмоқ. Ёпиқ ҳолатдаги қалин барг-тажоввузкорликнинг намоён бўла олмаслиги. Бир чизиқ остида чизилган шоҳ-воқеликдаги кўнгилсизликлардан қочиш, ... Йўғон шоҳлар-ҳақиқатни яхши ажратиш. Баргдаги халқалар-эҳтиёткорлик ва сир бой бермаслик. Тўрсимон барг-кўнгилсиз туйғуларданўзини олиб қочиш. Нақшсимон барглар-жозибадорлик, аёллик латофати, хушмуомалик. Пальмасимон-жойўзгартиришга интилиш. Мажнунтол-соғлик ва қувватнинг етишмаслиги, суянчиғига таянишни ва алоқаўрнатишга интилиш, ўтмишга ва болаликдаги тажрибасига қайтиш; бирор қарор қабул қилишдаги қийинчилик. Тана-онаси изидан боришга ҳаракат, онаси нима қилса, у ҳамўша ишни қилишлик ёки отасигаўхшашликни хоҳлашлик. У билан куч синамоқлик омадсизлик рефлекси. Кубба (гумбаз) шаклидаги тана-унга қарши туриб бўлмайди ва бу нарса унинг ташқи қиёфасида аниқ сезилиб турибди. Баргнингўртасини бўлувчи чизиқ-пассивлик, юмшоқлик, берилувчанлик. Бир чизиқдан иборат бўлган тана-майда-чуйда нарсаларга тўғри қарашликни рад этиш. Танаси нозик чизиқлар билан чизилган, шоҳ барглари эса йўғон-ўзини тасдиқлай олади ва эркин иш тутади. Барглар нозик чизиқлар билан чизилган бўлса-таби нозиқлик, таъсирчанлик. Тана чизиқлари қаламда қаттиқ босиб чизилган-фаоллик, самаралилик ва қатъиятлилик. Тана чизиқлари тўғрига йўналтирилган-чаққонлик, ҳозиржавоблик, ташвишли ва хавотирга солувчи фактларда тўхталиб қолмайди. Эгри чизиқли тана-фаоллиги вахима билан тўхтатилган бўлиб, уни енгиб бўлмасликка қаршилик фикри ила юради. Шоҳ танага боғланмаган-ҳақиқатдан қочишлик, ҳақиқат унинг истак-хоҳишига тегишли эмас, орзу ваўйинга қочишга ҳаракат қилади. Тана очиқ барглар билан туташган-аниқ фаолияти (интеллекти) яхши, зеҳни етарли, ўзининг ички дунёсини сақлай олишлик имконияти. Тана ер тупроқдан узоқлашган-ташқи олам билан мулоқотда камчиликлар; кундалик ҳаётида ва маънавияти озроқ. Тана пастдан чегараланган-бахтсиз ҳис қилиш, мадад, ёрдам излашлик. Тана қуйига борганда катталашса-ўзини атрофдагилардан ишончли мавқеини излаш. Тана қуйига борганда торайса-исталган таянчни бера олмайдиганлар орасидаўзини бехатар сезиш хавотирли, оламга қаршиўзини «Мен» ни ажратиб, мустаҳкамлашга интилиш. Умумий узунлик: Варақнинг пастги қисми-тобеълик, ўзига ишонувчанликни етишмаслиги, ҳокимият ҳақидаги орзулари. Варақнинг ярим пастги қисми-сўзлашда, тасвирлашда озроқ тобелик. Варақнинг учдан бир қисми-одамлар орасида яхши мослашувчанлик. Варақнинг бутунлигича олиниши-сезиларли бўлиб юришни хоҳлайди, ўзгаларга умид боғламоқ, ўзини маъқуллашлик. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling