10 §. Электр токи


Download 267.68 Kb.
bet3/9
Sana24.12.2022
Hajmi267.68 Kb.
#1055088
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-mashg'ulot.O'zgarmas tok qonunlariga doir masalalar yechish.

10.15. Элементнинг электр юритувчи кучи 1,6 в та, ички қаршилиги 0,5 ом га тенг. Ток кучи 2,4 а бўлганда элементнинг ф. и. к. қанча бўлади?
10.16 Элементнинг электр юритувчи кучи 6 в га тенг, ташқи қаршилик 1,1 ом бўлганда занжирдаги ток кучи 3 а га тенг. Элемент ичидаги потенциалнинг тушиши ва унинг қаршилиги топилсин.
10.17. Элементнинг қаршилиги ташқи қаршиликдан п марта кичик бўлса, унинг учларидаш потенциалнинг тушиши элемент э. ю. к. нинг қанча қисмини ташкил қилади?
Масала; 1) п = 0,1, 2) п = 1, 3) п = 10 шартлар учун ечилсин.
10.18. Элемент, реостат ва амперметр кетма-кет уланган. Элементнинг э. ю. к. 2 в ва ички қаршилиги 0,4 ом. Амперметр 1 а ни кўрсатади, элементнинг ф. и. к. топилсин.
10.19. Электр юритувчи кучи 2 в ички қаршилиги 0,3 ом бўлган иккита бир хил элемент бор. 1) Ташқи қаршилик 0,2 ом, 2) ташқи қаршилик 16 ом бўлганда энг кщп ток кучи олиш учун элементларни қандай улаш керак (кетма-кетми ёки параллелми)? Ток кучи ҳар бир ҳол учун алоҳида топилсин.
1 0.20. Вольтметрнинг қаршилигини чексиз катта деб ҳисоблаб, 20- расмдаги схемада амперметр ва вольтметрнинг кўрсатиши бўйича реостат қаршилиги R аниқланади. Ҳақиқатда вольтметр қаршилиги Rv га тенг бўлганда топилган қаршиликнинг нисбий хатолиги аниқлансин. Масалапи Rv= 1000 ом ва R қуйидагиларга тенг бўлгандаги ҳол учун ечилсин: 1) 10 ом 2) 100 ом, 3) 1000 ом.
10.21. Амперметрнинг қаршилигини чексиз кичик деб ҳи­соблаб, 21-расмдаги схемада амперметр ва вольтметрнинг кўрсатиш бўйича реостат қаршилиги R аниқланади. Ҳақиқатда ампер­метр қаршилиги RA га тенг бўлганда топилган қаршиликнинг нисбий хатолиги аниқлансин,
Масалани Rа = 0,2 ом ва R қуйидагиларга тенг бўлгандаги ҳол учун ечилсин: 1) 1 ом, 2) 10 ом, 3) 100 ом.
10.22. 22-расмдаги қаршилик R=1,4 ом, ва
иккитa элемент бўлиб, ҳар бирининг э. ю. к. 2 в га тенг. Бу элементлариннг ички қаршилиги тегишлича r1=1ом ва r2= 1,5 ом га тенг. Ҳар бир элементдаги ва бутун занжирдаги ток кучи топилсин.

Download 267.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling