10 §. Электр токи
Download 267.68 Kb.
|
1-mashg'ulot.O'zgarmas tok qonunlariga doir masalalar yechish.
1 0.23. 23-расмдаги қаршилик R=0,5 ом, ва иккита элемент бўлиб, ҳар бирининг э. ю. к. 2 в га тенг.
Бу элементларнинг ички қаршилиги тегишлича r1= 1 ом ва r2= 1,5 ом. Ҳар бир элемент қисқичларидаги потенциаллар айирмаси топилсин. 1 0.24 24-расмдаги схемада э. ю. к. 20 в га тенг бўлган батарея ҳамда R1 ва R2 реостатлар берилган. R1 реостат уланмаганда амперметр 8 а ни кўрсатади; R1 уланганда эса 5 а ни кўрсатади. Реостатларнинг қаршилиги ва R1 реостат тўла уланганда потенциалларнииг тушиши топилсин. Батарея ва амперметр қаршилиги ҳисобга олинмасин. 1 0.25. Элемент, амперметр ва қаршилик кетма-кет уланган. Қаршилик узунлиги 100 м ва кўндаланг кесими 2 мм2 бўлган мис симдан ясалган, амперметр қаршилиги 0,05 ом: амперметр 1,43 а ни кўрсатади. Қаршилик узунлиги 57,3 м, ва кўндаланг кесими 1 мм2 бўлган алюминий симдан ясалганда эса амперметр 1 а ни кўрсатади. Элементнинг э. ю. к. ва ички қаршилиги топилсин. 10.26. 25-расмдаги схемада амперметр кўрсатган ток кучи аниқлансин. Берк контурда элемент қисқичларидаги кучланиш 2,1 в га тенг: R1= 5 ом, R2= 6 ом ва R3 = 3 ом. Амперметр қаршилиги ҳисобга олинмасин. 10.27. 26- расмдаги схемада R2= 20 ом, R3= 15 ом ва R3 қаршиликдан ўтаётган ток кучи 0,3 а га тенг. Амперметр 0,8 а ни кўрсатиб турган бўлса, R1 қаршилиги қанча бўлади? 10.28. 27- расмда э. ю. к. 100 в бўлган батарея ва R1 = R3= 40 ом, R2= 80 ом ва R4= 34 ом бўлган қаршиликлар берилган. 1) R2 қаршиликдан ўтувчи ток кучи ва 2) шу қаршиликдаги потенциалнинг тушиши топилсин. Батареянинг қаршилиги ҳисобга олинмасин. Download 267.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling