10 §. Электр токи
Download 267.68 Kb.
|
1-mashg'ulot.O'zgarmas tok qonunlariga doir masalalar yechish.
1 0.56. 36-расмда қаршилик R1= 100 ом, шу қаршиликда ажралган қувват P=16 Вт. Генераторнинг ф. и. к. 80%. R3 қаршиликдаги потенциалнинг тушиши 40 в га тент бўлса, генераторнинт э. ю. н. топилсин.
10.57. 37-расмда э. ю. и. 120 а бўлган батарея АВ- қаршилиги 120 ом бўлган потенциометр ва М— лампочка берилган. Лампочка ёнганда қаршидаги 30 ом дан 300 ом гача ўзгаради. Сирлангич контакт С потенциометр ўртасида турганда лампочка учларидаги потенциоллар айирмаси қанчага ўзгаради? Бунда лампочканйнг қуввати қанчага ўзгаради? 10.58. А ва В нуқталар орасидаги потенциаллар айирмаси 9 в га тенг. Қаршиликлари 5 ва 3 ом бўлган иккита ўтказгич берилган. Ўтказгичлар А ва В нуқталар орасига 1) кетма-кет ва 2) параллел уланганда ҳар бир ўтказгичдан 1 сундда ажраладиган иссиқлик миқдори топилсин. 10.59. Бирининг қаршилиги 360 ом иккинчисиники 240 ом бўлган иккита лампочка тармоққа параллел уланганн. Қайси лампочка кўпроқ ва неча марта ортиқ қувват олади? 10.60. К калориметр қаршилига R1=60 ом ли спиралга эга. қаршилик занжирга 38-расмда кўрсатилгандек уланган. Амперметр 6 а ни кўрсатса, калориметрдаги 480 в сув 5 мин давомида неча градусга исийди? Қаршилик R2— 30 ом. Генератор ва амперметр қаршиликлари ҳамда иссиқлик исрофи ҳисобга олинмасин. 10.61. 3 гВт-соат электр знергияси сарфлаб қанча сув қайнатиш мумкин? Сувнинг бошланғич температураси 10°С Иссиқликнинг нсрофи ҳисобга олннмасин. 1 0.62. 1) 1 л сув 5 минутда қайнайдиган бўлса, электр чойнагининг иситгичи неча ватт истеъмол қилади? 2) Тармоқ кучланиши 120 в бўлса, иситгичнинг қаршилиги қанча бўлади? Сувнинг бошланғич температураси 13,5°С. Иссиқликнинг исрофи ҳисобга олинмасин. 10.63. Қуввати 0,5 кВт бўлган плита устида ичига 16°С температурали 1 л сув қуйилган чойнак турибди. Чойнакдаги сув плита токка улангандан 20 мин ўтгач қайнади. Бундай чойнакнииг исиши, нурланиш ва ҳоказо учун қанча иссиқлик йўқолган бўлади? 10.64. Электр кастрюлька ҳар бирининг қаршилдая 20 ом бўлган иккита иситгич сциядан тузилган. Бошланғич температураси 16°С бўлган 2,2 литр Сув; 1) битта сций уланганда, 2) иккала сция кетма-кет уланганда ва 3) иккала сция параллея уланганда қанча вақтда қайнайди? Тармоқ кучланиши 110 в, иситгичнинг ф. и, к. 85%. 10.65. Электр чойнакнииг иккита чулғами бор. Чулғамлардан биттаси уланганда чойнакдаги сув 15 минутда, нккинчиси уланганда 30 минутда қайнайди. Иккала чулгам кетма-кет уланганда чойнакдаги сув қанча вақтда қайнайди? Параллел улангандачи? 10.66. 39-расмдаги схема да э. ю. к. 120-в бўлган батарея, R2=10 ом қаршилик ҳамда В —электр чойнак берилган. Амперметр 2 а ни кўрсатса, температураси 4°С бўлган 0,5 л сув қанча, вақтда қайнайди? Батарея ва амперметрнинг қаршиликлари ҳисобга олинмасин. Чойнакнииг ф. и. к. 76%. 10.67. 40-расмдаги схемада э. ю. к. 110 в бўлган батарея ва 500 г керосин солинган Қ калориметр берилган. Амперметр 2 а ни, вольтметр 10,8 в ни кўрсатганда: 1) Спиралнинг қаршилиги қанча бўлади? 2) Агар R1 спиралдан 5 мин давомида ток ўтганида керосин 5°С га исиса, керосиннинг солиштирма иссиқлик сиғими қанчага тенг? С пиралдан ажралган иссиқликнинг 80 проценти керосинни йситишга сарфлаиган деб ҳисоблансин. 3) Реостатнинг қаршилиги R қанчага тенг? Батарея ва амперметрнинг қаршилиги ҳисобга олинмасин. Вольтметрнинг қаршилиги чексиэ катта деб хисоблансин. Иситгич 230 С температурадаги 4,5 литр сувни қайнатгунча 0,5 кВт соат энергия сарфлаган. Иситгичнинг ф. и. к. топилсин. Уй 120 в кучланишли тармоққа уланган электр печка билан иситилади. Уй суткасига 20800 ккал иссиқлик йўқотади, Уйнинг температурасини бирдай сақлаш талаб қилинади. 1) Печканинг қаршилиги, 2) печка иситгичини ясаш учун диаметри 1 мм бўлган нихром симидан қанча метр олиш кераклиги ва 3) печканинг қуввати топилсин. 10.70. 1 л сиғимга эга бўлган сувли термостатнинг температураси 26 Вт қувватли иситгич ёрдамида ўзгармас ҳолда сақланади, шу қувватнинг 80 проценти сувни иситишга сарф бўлади. Иситгични узиб қўйилса, 10 минутда термостатдаги сувнииг температураси қанча градусга пасаяди? 10.71. 120 вольтли иккита лампочка 0,5 а ток истеъмол қилиб, ҳар куни 6 соатдан ёнади. Бундан ташқари, кунда ф. и. к. 80% бўлган иситгич бошланғич температураси 10°С бўлган 3 л сувни қайнатади. 1 кВт-соат энергия 4 тийин туради, бир ой (30 кун) да сарфланган энергия учун тўланадиган пул ҳисоблансин. Ўрамларининг қаршилиги 16 ом бўлган электр чойнакда 9°С ли 600 см3 сув бўлиб, уни токдан узиб қўйиш унитилган. Қанча вақтдан кейин сув буғланиб кетади? Тармоқнинг кучланиши 120 в, чойнакнинг ф. и. к. 60%. Симобли диффузион насосда ҳар минутда 100 г симоб буғланади. Агар насос иситгичи 127 в кучланишли тармоқа уланса, иситгичнинг қаршилиги қанчага тент бўлиши керак? Симобнинг буғга айланиш иссиқлигини 2,96 X 105 ж/кг га тенг деб олинсин. Кўндаланг кесимининг юзи 51= 3 мм2 бўлган мис симдан иборат занжирга кўндаланг кесимининг юзи S2= 1 мм2 бўлган қўрғошин симдан сақлагич уланган. Бу сақлагич занжирда қисқа туташув бўлганда ўтказгичларнинг температураси қанча кўтарилиши учун мўлжалланган? Қисқа туташув туфайли кам вақтли процеседа ажралган ҳамма иссиқлик занжирни иситишга кетади деб ҳисоблансин. Сақлагичнинг бошланғич температураси t0= 17°С га тенг. Ток зичлиги 30 а/см2 бўлганда бирлик ҳажмдаги мис симдан ҳар сундда ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори топилсин. 10.76. Уитстои кўпригидаги (41-расм) генераторнинг э. ю. к. 2 в, R1= 30 ом, R2=45 ом ва R3= 200 ом. Гадьванометрдан ўтаётган ток кучи нолга тенг. Ҳар бир тармоқдаги ток кучи топилсин. Генераторнинг қаршилиги ҳисобга олинмасин. 10.77. 42-расмдаги схемада бирининг э. ю. к. 2,1 в, иккинчисиники 1,9 в бўлган иккита элемент ҳамда R1== 45 ом, R2= 10 ом ва R3=10 ом қаршиликлар берилган. Занжирнинг ҳамма қисмидаги ток кучи топилсин. Элементларнинг ички қаршиликлари ҳисобга олинмасин. 10.78. Э. ю. к. лари 1=1,4 в ва 2=1,2 в ҳамда ички қаршиликлари r1=0,6 ом ва r2=0,4 ом бўлган иккита элемент ўзаро параллел уланган. Элементларнинг қисқичларидаги потенциаллар айирмасн топилсин. Download 267.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling