10- маъруза адсорбция. Адсорбентлар характеристикалари. Адсорберлар конструкцияси. Десорбция


Адсорбентлар турлари ва характеристикалари


Download 0.57 Mb.
bet2/5
Sana18.06.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1563322
1   2   3   4   5
Bog'liq
10 мавзу

Адсорбентлар турлари ва характеристикалари
Маълумки, халк хўжалигининг турли соҳаларида қўлланиладиган адсорбентлар иложи борича катта солиштирма юзага эга бўлиш керак. Кимё, озиқ-овқат ва бошқа саноатларда фаолланган кўмир, силикагеллар, алюмогеллар, цеолитлар, целлюлоза, ионитлар, минерал тупроқ (бентонит, диатомит, каолин) ва бошқа материаллар адсорбент сифатида ишлатилади. Албатта, адсорбентлар маҳсулот билан бевосита таъсирда бўлгани учун зарарсиз, мустаҳкам, заҳарлимас ва маҳсулотни ифлос қилмаслиги керак.
Адсорбентлар модданинг масса бирлигига нисбатан жуда катта солиштирма юзали бўлади. Унинг ичидаги капилляр каналлари ўлчамига қараб 3 гуруҳга бўлинади, яъни макроғовакли (>210-4мм), оралиқ ғовакли (610-6...210-4мм) ва микроғовакли (210-6...610-6мм) бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, адсорбция жараёнининг характери кўп жиҳатдан ғоваклар ўлчамига боғлиқ.
Адсорбентларнинг яна бир муҳим характеристикаси шундаки, бу унинг ютиш қобилияти ёки фаоллигидир. Адсорбент фаоллиги унинг бирлик массаси ёки ҳажмида компонент ютиш миқдори билан белгиланади. Ютиш қобилияти 2 хил, яъни статик ва динамик бўлади. Адсорбентнинг статик ютиш қобилияти масса ёки ҳажм бирлигида максимал миқдорда модда ютиши билан белгиланади.
Динамик ютиш қобилияти эса, адсорбент орқали адсорбтив ўтказиш йўли билан аниқланади.
Адсорбентларнинг компонент ютиш қобилияти температура, босим ва ютилаётган модда концентрациясига боғлиқ. Ушбу шароитларда адсорбентнинг максимал ютиш қобилияти мувозанат фаоллиги деб номланади.
Адсорбентлар зичлиги, эквивалент диаметри, мустаҳкамлиги, гранулометрик таркиби, солиштирма юза каби хоссалари билан характерланади. Саноатда кўпинча гранула (2...7 мм) кўринишидаги ёки ўлчамлари 50...200 мкм бўлган кукунсимон адсорбентлардан фойдаланилади.
Фаолланган кўмирлар одатда таркибида углерод бор ёғоч, торф, ҳайвонлар суяги, тошкўмир каби маҳсулотларни қуруқ ҳайдаш йўли билан олинади. Кўмир фаоллигини ошириш учун унга 900°С дан ортиқ температурада ҳавосиз термик ишлов берилади. Бунда, материал ғовакларидаги смолалар экстрагент ёрдамида экстракция қилиб олинади.
Фаолланган кўмирларнинг солиштирма юзаси - 600...1750 м2/г, тўкма зичлиги - 250...450 кг/м3, микроғоваклар ҳажми - 0,23...0,7 см3/г. Ундан ташқари, улар таркибида жуда кам миқдорда (<8%) кул бўлади. Яна шуни таъкидлаш керакки, ҳавода 300°С температурада фаолланган кўмир ёнади.
Фаолланган кўмирнинг майда кукунлари 200°С га яқин температурада ёнади ва концентрацияси 17...24 г/см3 бўлганда ҳаво таркибидаги кислород билан портловчи бирикма ҳосил қилади.
Силикагеллар - бу кремний кислота гелининг сувсизлантирилган маҳсулотидир. Ушбу адсорбентлар натрий силикат эритмаларига кислота ёки улар тузларининг эритмаларини таъсири натижасида олинади. Силикагелларнинг солиштирма юзаси 400...780 м2/г, тўкма зичлиги эса - 100...800 кг/м3. Силикагел гранулалари 7 мм гача бўлиши мумкин. Силикагеллар асосан сув буғини ютиш, газларни қуритиш, пиво ёки мева шарбатларини тозалаш учун қўлланилади. Бу адсорбент бошқа адсорбентларга қараганда ёнмайди, механик жиҳатдан мустаҳкам бўлади.
Цеолитлар - табиий ва сунъий минерал ҳолатида бўлиб, алюмосиликатнинг сувли бирикмаси. Ушбу адсорбент сувда ва органик эрималарда эримайди. Сунъий цеолит ғоваклари ўлчами сорбцияланаётган молекула ўлчамига яқин бўлгани учун, ғовакларга кириётган молекулаларни адсорбция қила олади. Бу турдаги цеолитлар молекуляр элаклар деб номланади. Цеолитларнинг айрим турлари шарбатларни концентрлаш учун ишлатилади.
Цеолитлар юқори ютиш қобилиятига эга бўлгани учун, газларни ва суюқликларни қисман қуритиш ёки сувсизлантириш учун ҳам қўлланилади. Цеолитлар, кўпинча 2...5 мм диаметрли гранула кўринишида ишлаб чиқарилади.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling