10- вариант. Банк ички назоратни ташкил қилиш


Download 258.5 Kb.
bet2/2
Sana18.06.2023
Hajmi258.5 Kb.
#1554569
1   2
Bog'liq
BBB

Фоизли даромадлар


Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари асосий даромадларини бажарадиган операциялардан олади. Энг аввало банк оладиган даромад бўлиб унинг кредит операцияси ҳисобланади. Тижорат банклари мижозларга маълум муддатга қатъий белгиланган фоизларда кредит беради. Банк бундан ташқари аҳолига кўрсатадиган хизматлар учун ҳақ олади.
Фоизли даромадлар олдиндан шартнома асосида белгиланган фоиз ставка бўйича ҳисобланади. Булардан асосийлари кредит бўлиб банклар ўз капиталини тезроқ кўпайтириш мақсадида, жалб қилинган маблағлардан самарали фойдаланиш ва улардан фойдалганда кўпроқ фойда олиш учун, қисқа муддатли кредитга кўпроқ маблағ йўналтиради. Чунки бу қисқа муддатли кредит жуда оз фурсатда яна банкка қайтиб у бўйича ҳисобланган фоизлар ҳам банк даромадига келиб тушади.
Банклар мижозларнинг ҳисобидан уларнинг топшириқларини бажариш билан боғлиқ комиссион операцияларни ҳам олиб борадилар.
Бундай комиссион операциялар мамлакат ичида ёки бир мамлакатдан бошқа мамлакатга пул ўтказишда, банк ўз мижозларига уларнинг ҳисоб-китоб, жорий, валюта, қарз ва бошқа ҳисобварақларини очиш ҳамда юритиш бўйича кўрсатадиган хизматлар, нақд пул бериш (олиш) шунингдек ахборот, маслаҳат, экспертиза ҳамда бошқа хизматлар кўрсатишда юзага келади ва улардан олинадиган ҳақлар ҳам банк даромадини ташкил этади.
Бундан ташқари банклар инвестиция бўйича, яъни қимматли қоғозларни сотиб олиш орқали ҳам юқори даромад оладилар.
Тижорат банклари қимматли қоғозлар чиқариш ва жойлаштириш билан ҳам шуғулланиши мумкин. Яъни, банк қимматли қоғозлар чиқариш, харид қилиш, сотиш, ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага асосан қимматли қоғозларни бошқариш, қимматли қоғозлар билан бошқа операцияларни бажариш орқали даромад кўради.

3. Кредит (лотинча сгеdit - қарз сўзидан олинган бўлиб) пул маблағлари, товар ва хизматларини келишилган устама (фоиз) тўлаб қайтариб бериш шарти билан маълум муддатга қарзга бериш тушунилади. Бошқача қилиб айтганда, кредит бу вақтинча ўз эгалари қўлида бўш турган пул маблағларини бошқалар томонидан маълум муддатга ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан муносабатлар тушунилади. Кредит муносабати икки субъект ўртасида юзага келади бири пул эгаси яъни қарз берувчи, иккинчиси пулга муҳтож, яъни қарз олувчи қарз берувчи, қарздорга айланиши ва бошқа ҳолларда эса бунинг акси ҳам юз беради. Лекин бир субъект бир вақтнинг ўзида ҳам қарз берувчи ҳам бошқалардан қарз олувчи бўлиши мумкин. Масалан, банк аслида пул эгаси билан қарз олувчи ўртасида воситачи, айни вақтда унинг ўзи бўш пулни қарзга олади сўнгра уни бошқаларга қарз беради. Кредит субъектлари ҳар хил бўлиб, буларга давлат, турли мулкчилик шаклидаги корхона, фирма, ташкилот, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ва турли тоифа аҳоли киради. Кредитнинг объекти ҳар қандай пул эмас, балки фақат вақтинча бўш турган эгаси томонидан ишлатилмай ва қарзга берилиши мумкин бўлган пулдир. Бўш пул 3 хил бўлади: а) пул капитали, яъни тадбиркорлар ёки катта пулдорлар қўлидаги пул; б) аҳоли қўлидаги пул. Эҳтиёжни қондириш учун тўпланган пул эгаси қўлида капитал эмас, балки истеъмолни қондириш воситаси; в) давлат ихтиёридаги пул. Бу ҳам пул капитали бўлиб давлат ташкилоти учун ҳам умумий истеъмол пулидир. Барча турдаги бўш пуллар ссуда фондини ташкил этади ва унинг юзага келиши объектив тарзда муқаррардир. Бизга маълумки, кредитнинг қуйидаги шакллари мавжуд: тижорат кредити, банк кредити, истеъмол кредити, давлат кредити, халқаро кредит. Улардан бири банк кредитидир. Ўзбекистон Республикасининг «Банк ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунида «Пул маблағларини жалб қилиш ҳамда уларни қайтаришлик, тўлашлик ва мудатлилик шартлари асосида ўз номидан жойлаштириш учун тузилган муассаса банкдир» деб қайд этилган. Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари пулни унинг соҳибларига фоиз тўлаш шарти билан ўз қўлида жамлайдилар ва ўз номидан қарзга бериб, фоиз оладилар. Бунда уч субъект, яъни пул эгаси, кредит ташкилоти, қарз олувчининг кредит алоқаси пайдо бўлади. Воситачилар орасида тижорат банклари марказий бўғин ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти» тўғрисидаги қонунига кўра, тижорат банклари давлат, акцияли, қўшма, ипотека ва хусусий банк кўринишида ташкил этилади, улар кредит, ҳисоб-китоб, касса, давлат бюджетини кассавий ижро этиш, валюта ҳамда бошқа операцияларни бажарадилар ва турли хил банк хизматларини кўрсатадилар. Банк томонидан бериладиган кредитлар муддатига кўра қисқа, ўрта ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Қисқа муддатли кредитларнинг ҳам ҳар хил турлари мавжуд, улар бир-биридан кредит бериш шартлари, таъминлаш тарзи, қоплаш муддатлари билан фарқ қилади. Қисқа муддатли кредитлаш операцияларининг ҳисобини юритиш учун тижорат банкларининг ҳисобварақлар режасида бир қанча асосий ҳисобварақлар очилган «Бошқа банклар ва мижозларга берилган ссудалар» ҳисобрақами ҳисобрақамлар режасининг 12101-15599 баланс ҳисобрақамларида банкнинг резидент ҳамда норезидент бўлган бошқа банкларга ва 71 мижозларга миллий ва хорижий валюталарда берган ссудаларнинг ҳисоби олиб борилади. Ссудалар муддати, қарздорлар ва ссуданинг мақоми бўйича таснифланади. Ссудалар муддати бўйича қуйидагича таснифланади. Қисқа муддатли ссудалар - бу ссуда берилган санадан бир йилгача муддатга берилган ссудалардир. Ўрта муддатли ссудалар - бу ссуда берилган санадан бошлаб бир йилдан беш йилгача муддатга берилган ссудалардир. Узоқ муддатли ссудалар - бу ссуда берилган санадан бошлаб беш йилдан ортиқ муддатга берилган ссудалардир. Ссудалар мақоми бўйича қуйидагича таснифланади: Муддати ўтган ссудалар - банк ва мижоз ўртасида тузилган ссуда шартномасига кўра ўз вақтида қайтарилмаган ссудалар. Бу тоифадаги ссудалар муддатсиз ҳисобланиб, имконияти бўлиши билан ундириб олинади. Шартлари қайта кўриб чиқилган ссудалар - ўзаро қайта кўриб чиқилган ёки қайта тузилган шартномаларга асосан муддати, янги фоиз ставкаси ёки таъминланганлик ҳолатига қўшимча талаблар ва шу каби бошқа шартномаларининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган ссудалардир. Муддати ўтган ссудалар бўйича фоизлар кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобрақамида ҳисобга олиб борилади ва қарздор ссудани қайтараётганда фоизлар ҳам бирга ундириб олинади. Ушбу ҳисобрақамлар бошқа банкларга ва мижозларга берилган ссудалар суммасига дебетланади. Банк томонидан берилган ссудалар қайтарилганда ёки муайян ссуданинг мақоми ўзгариши муносабати билан бошқа турга ўтказилаётганда ва ушбу ссудалар бўйича кўрилган зарар қопланаётганда тегишли ссуда ҳисобрақамлари кредитланади. Берилган ссудалар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар учун захиралар банкнинг харажатлари ҳисобидан яратилади. Ушбу захиралар қарздорнинг молиявий ҳолатини, берилган ссуданинг таъминланганлиги ва қайтмаслик рискларини баҳолаш натижасида яратилади.
19– вариант
1. Банк ҳисобварақларини юритиш бўйича шартнома ва унинг мазмуни.
2. Банкларда лизинг операцияларини ташкил етилиши.
3. Банк кафолатлари ва уларнинг ҳисоби.

1. Амалдаги қонун ҳужжатларида айрим тушунчалар бир нечта сўзлар билан ифодаланаётганлиги сабабли, мазкур қонун ҳужжати талабларини амалиётга татбиқ этишда айрим муаммолар мавжудлигини ҳам инкор этиб бўлмайди. Хусусан, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, «ҳисобварақ» сўзининг бир нечта синоними мавжуд. Биз, мутхассис сифатида ушбу сўзларнинг қайси бири миллий қонунчилигимиз ва адабий тилимизга тўла мос келиши юзасидан илмий изланишни бошлар эканмиз, бу сўзларнинг мазмунини бирма-бир кўриб чиқишдан бошлаймиз.


Таҳлилни «счёт» сўзидан бошласак, чунки узоқ йиллар давомида ҳисобварақ сўзининг прототипи сифатида айнан шу сўз хизмат қилган. Ҳатто, у ҳуқуқий ҳужжатларда таржима қилинмасдан қўлланилаётганлиги ҳам маълум. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 3 мартда қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунининг 4 ва 20-моддаларида счет сўзини сақланиб қолганлиги, ҳали бери у ўз мавқеини рақибларига осонликча бериб қўймаслигидан дарак беради.
Бу сўзнинг амалиётчи бухгалтерлар томонидан узоқ вақт ишлатиб келинганлиги, у «ҳисобварақ» сўзига қараганда тушунарлироқ ва қисқароқ бўлганлиги, қолаверса амалий жиҳатдан қулайлиги билан изоҳланиши мумкин. Шу боис, кўпчилик мутахассислар бу атамаларни «байналминал» атамалар сифатида таржима қилмасдан амалиётга қабул қилиш таклифини беришади. Масалан, «банк» ёки «бухгалтерия» сўзлари худди шундай мақомда миллий тилимизга сингиб кетган. Савол туғилади, «счёт» сўзига нисбатан ҳам худди шундай усулни қўллаш мумкин эмасми? Айни пайтда, байналманал сўзларнинг ўзбек тилидаги атамалари мукаммал таржимасига ёки маъжозий қилиб айтганда, «ўз исми»га эга бўлмоғи лозим. «Счет» сўзи асосан икки хил иқтисодий маъно касб этади. Биринчиси, «ҳисобварақ»- бу етказиб берилган товарлар ёки бажарилган ишлар учун тўловга асос бўлган маълумотлар батафсил ёзилган расмий ҳужжат сифатида талқин қилинади (рус тилида «счет-фактура»). Маълумотлар ёзилган расмий ҳужжат эса варақдан иборатлиги тайин. У, асосан битта вазифани – тўлов ёки ҳисоб-китобларни амалга ошириш вазифасини бажаради. Шундан келиб чиққан ҳолда, бизнинг фикримизча, уни (счет-фактура») «тўлов варағи» ёки «ҳисоб-китоб варағи» деб номлаш мақсадга мувофиқ бўларди. Иккинчидан, «ҳисобварақ» – бу бухгалтерия ҳисоби ҳисобварағи. Ҳисобварақ сўзи илмий адабиётларга бухгалтерия ҳисоби фанининг энг муҳим объекти сифатида кириб келган. Мазкур фан асосчиси бўлмиш Лука Пачоли (1445-1517 йиллар яшаган) ўзининг «Арифметика, геометрия суммаси, мутоносиблик ва нисбатлар» китобининг IХ «Ҳисобварақлар ва ёзувлар трактати» бўлимида биринчи бор «ҳисобварақ» («счёт») тушунчасини фанга киритди. Бухгалтерия ҳисоби фани нуқтаи назаридан «ҳисобварақ» - бу унинг объектлари бўйича юз берган операциялар ёки бошқа ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни йиғувчи, тақсимловчи ва сақловчи ҳамда корхона молиявий ҳолатини ўзида акс эттирувчи восита сифатида қаралади. Мазкур воситага юқорида қайд этилган маълумотлар ёзилади, ёзувлар эса албатта вараққа битилади. Шу билан бирга, бу жараён фақат бир марта содир бўлмасдан, доимий такрорланиб туради.Маълумки, «счёт» (инглизча account) русча кўп маъноли сўз бўлиб, шунга мос равишда унинг ўзбек тилида бир неча хил расмий таржимаси мавжуд.Жумладан:

  • 1. Ҳисоб, ҳисоблаш, санаш, саноқ;

  • 2. Ҳисоб очмоқ, натижа, оқибат;

  • 3. Ҳисоб, тўлов ҳужжати;

  • 4. Ҳисобварақ (банк ва бухгалтерияда ҳисоб-китоб операциялари ёзиб бориладиган ҳужжат) .

Юқоридаги рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Фақат расмий луғатларда бу сўзга тўрт хил маънода изоҳ берилган. Кўриниб турибдики, «счет» сўзи рус тилининг ўзида ҳам турлича мазмунда қўлланилади. Ўз юртининг тилида турли мазмун касб этган сўз, бизнинг фикримизча ўзга юртларнинг тилида бир мазмунда қўлланила олмаса керак.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, иқтисодий адабиётларда, шунингдек қонун ҳужжатларида «ҳисобварақ» сўзига синоним сифатида «ҳисоб рақам» сўзи ҳам ишлатилади. Бизнинг фикримизча, «ҳисоб рақам» сўзини таҳлил қилишда урғу «рақам» сўзига қаратилмоғи лозим. Чунки, «ҳисоб» сўзи «ҳисобварақ» сўзида ҳам мавжуд. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида «рақам» сўзига «сон»(рус тилида «номер»), «миқдор» (рус тилида «количество»), ёки «сана» (рус тилида «дата») сифатида изоҳ берилган.
2. лизинг (молиявий ижара) - бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олишни ва уни шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беришни назарда тутадиган ижара муносабатларининг алоҳида тури;
микролизинг - тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ 600 млн сўмдан ошмайдиган суммада бериладиган лизинг;
лизинг объектлари - тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк (ер участкалари ва бошқа табиий объектлар, шунингдек муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулклар бундан мустасно);
лизинг субъектлари - лизинг берувчи, лизинг олувчи ҳамда сотувчи.
лизинг берувчи - лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига келгусида топшириш мақсадида лизинг объектини мулк қилиб олувчи банк;
лизинг олувчи - лизинг шартномаси бўйича лизинг объектини эгалик қилиш ва фойдаланиш учун олаётган шахс;
сотувчи - лизинг объектини лизинг берувчига сотадиган шахс;
лизинг шартномаси муддати - лизинг шартномаси бўйича томонлар мажбуриятларининг тўла бажарилгунгача бўлган давр;
лизинг муддатининг бошланиши - лизинг шартномасига мувофиқ лизинг олувчининг лизинг объектига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширишни бошлаган сана, яъни лизинг объектини дастлабки (бошланғич) тан олиш санаси;
лизинг тўловлари - лизинг берувчининг лизинг объектини олиш учун қилган харажатларининг ҳаммаси ёки кўп қисми, шунингдек лизинг объектини етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларининг лизингга олувчи томонидан қопланиши ҳамда лизинг берувчи даромади йиғиндиси;
минимал лизинг тўловлари - лизинг олувчи ёки унинг кафолатчиси (кафили) томонидан лизинг шартномасига кўра лизинг берувчига унинг лизинг объектини сотиб олиш ва уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатларини, лизинг даромади (фоизи) қўшилган ҳолда лизинг муддати давомида тўланиши лозим бўлган сумма;
лизинг берувчининг даромади - лизинг тўловлари билан лизинг объектини сотиб олиш, уни етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш харажатлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган, лизинг берувчи томонидан лизинг операциясини амалга ошириш натижасида оладиган фоиз даромади;
лизинг объектининг ҳаққоний қиймати - муайян бир санада лизинг объектини сотиб олиш ёки лизинг объектини сотиб олиш бўйича битим тузишни хоҳловчи бир-бирига қарам бўлмаган хабардор томонлар ўртасидаги мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма;
дисконтлаш - келгусида аниқ бир вақтда олиниши кутилаётган пул маблағларининг жорий эквивалентини аниқлаш;
лизинг объектининг хизмат муддати - лизинг объектига қонун ҳужжатлари асосида амортизация ҳисобланадиган давр;
дастлабки билвосита харажатлар - лизинг шартномасини тузиш ва лизингни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган ва лизинг объекти қийматига қўшилмайдиган харажатлар;
дастлабки бевосита харажатлар - лизинг объектини етказиб бериш, уни фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган ва лизинг объекти қийматига қўшиладиган харажатлар.
Банклар фақат лизинг шартномаси муддати тугаганидан кейин лизинг объекти лизинг олувчининг мулкига ўтишини кўзда тутувчи лизинг операцияларини амалга ошириши мумкин.
Бунда лизинг олувчи лизинг берувчи банкка лизинг объектини сотиб олиш, уни етказиб бериш, ишга тайёр ҳолга келтириш билан боғлиқ барча харажатларини ва келишилган фоизлар тўловини амалга ошириши лозим.

Лизинг берувчи банк лизинг объектини сотувчидан келгусида унинг ўзига лизинг асосида фойдаланиш учун бериш мақсадида сотиб олган тақдирда бир шахснинг ўзи ҳам лизинг олувчи, ҳам сотувчи бўлишига йўл қўйилади.

Лизинг операциялари молиявий барқарор бўлган хўжалик юритувчи субъектларга тўловлилик, таъминланганлик, банк томонидан лизинг объектини сотиб олишга инвестиция қилинган кредит маблағларини қайтаришлик ва мақсадга мувофиқ фойдаланишлик тамойиллари асосида амалга оширилади.
Лизинг операцияси лизинг объекти лизинг олувчи томонидан бевосита тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ишлатилиши кўзда тутилган ҳолларда кўрсатилади.
Қиморхоналар ва биллиардхоналарни ташкил этишда лизинг объектини қўллаш кўзда тутилган ҳолларда лизинг хизматларини кўрсатишга йўл қўйилмайди.
Лизинг бўйича молиявий ижарага олинган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши, йўқолиши, ўғирланиши, шикастланиши, бузилиши ва барвақт эскириши хавфи билан боғлиқ бўлган тарздаги ҳар қандай етказилиши мумкин бўлган зарардан лизинг объектини суғурталаш тарафларнинг келишувига биноан суғурталанади. Бундай келишув бўлмаган тақдирда, лизинг олувчи лизинг объекти суғуртаси учун жавобгар бўлади.
Лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўзаро келишган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ лизинг объектини жадал амортизация қилишни қўллаш ҳуқуқига эга.

Банклар қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу Низом асосида лизинг хизматлари кўрсатишнинг ички тартибини ишлаб чиқишлари лозим. Мазкур ички тартибларда қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомга зид меъёрларни ўрнатилишига йўл қўйилмайди.
3. Банк кафолати — банк (кафил) бошқа шахс (принципал)нинг буюртмасига кўра кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида принципалга берадиган ёзма мажбурият (кафолат). 
Банк хизматларининг ушбу тури мижознинг контрагентлар ва бошқа банклар олдидаги мажбуриятларининг бажарилишини кафолатлайди.
Кафолатларни беришда мижоз билан шартнома тузилади, унда банк кафолатини бериш тартиби, унинг шартлари, тўлов шартлари ва томонларнинг ўзаро мажбуриятлари кўрсатиб ўтилади. Айрим ҳолларда ушбу шартнома кредит шартномасига ўхшаб таъминотни талаб қилади. 
Банк кафолатини олиш учун мижоз банкка кредит олиш учун ўрнатилган рўйхатга кўра ҳужжатларни тақдим этади. 
Кафолатлар ва кафилликлар бериш мижозлар билан тузилган тегишли шартномалар билан расмийлаштирилади, уларда кафолатлар (кафилликлар) беришнинг асосий шартлари, жумладан, воситачилик ҳақи суммаси ҳам кўзда тутилган бўлиши керак. 
Кафолатлар бериш ҳукуматлараро ва халқаро келишувлар бўйича инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно. 
Кафолат олиш учун принсипал қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: 

  • зарар кўриб ишламаётган бўлиши ҳамда ноликвид балансга ега бўлмаслиги;

  • муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарзларининг мавжуд бўлмаслиги;

  • охирги 3 молиявий йил натижалари бўйича ижобий аудиторлик хулосасига ега бўлиши;

  • ижобий кредит тарихига ега бўлиши.

Кафолат хати олиш учун керакли ҳужжатлар:



  • кафолат олиш учун ариза;

  • бизнес-режа;

  • молиявий ҳисоботлар (ЯТТлар бундан мустасно);

  • таъминот ҳужжатлари;

  • банк, заруратдан келиб чиқиб, бошқа ҳужжатлар талаб қилиши мумкин.

24– вариант


1. Муддатли ва жамғарма депозитлари бўйича операциялар ҳисоби.
2. Факторинг операциялари ҳисобини юритишнинг хусусиятлари.
3. Жорий бухгалтерия ҳисоботининг мазмуни.

1.Тижорат банкларининг кредит ресурсларини шакллантиришда депозитлар асосий ўрин эгаллайди.


Уларнинг асосийси талаб олинадиган депозитларга, муддатли ҳамда жамғарма депозитларига бўлинади.
Талаб қилиб олинадиган депозитлар жорий ҳисобварақлардан омонатчиларнинг биринчи талаблари билан олинади. Жорий счеҳисобварақнинг эгаси банкдан чек дафтарчасини олади. Бунда у пул олиш билан бирга иқтисодий муносабат вакиллари бўлган корхона, ташкилот, муассасалар билан ҳам ҳисоб-китоб операция-ларини олиб бориши мумкин.
Муддатли омонатлар – мижоз томонидан банкка маълум муддат-га қўйиладиган қўйилмалар бўлиб, улар орқали мижозларга банк томо-нидан юқори фоизлар тўланади. Бунда фоиз ставкалари қўйилманинг муддати ва миқдорига боғлиқ бўлади.
Муддатли қўйилмаларнинг турларидан бири, бу маблағларни жалб қилишнинг аниқ қайд этилган вақтга мўлжалланган депозит сертификатлар ҳисобланади. Уларни муомалага 1961 йили биринчи бўлиб «Ферст нейшнл сити бэнк» киритган. Ҳисоб эгаларига улар-нинг номлари ёзилган, тўлаш муддати ва фоиз даражаси кўрсатилган махсус гувоҳномалар берилади.
Ҳозирги вақтда тижорат банклари бўш пул маблағларини жалб қилишда депозит сертификатларидан фойдаланмоқда. Сертификатда кўрсатилган қўйилма муддати тугагандан сўнг, унинг эгаси қўйилма миқдорини ва келишилган фоизларни олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Банк ресурслари таркибида аҳолининг омонат қўйилмалари муҳим аҳамият касб этади. Улар тўлиқ суммада ёки бўлиб-бўлиб қўйилиши ва берилиши мумкин. Омонатчи ва банк ўртасидаги маблағ қўйиш билан боғлиқ муносабат омонат дафтарчасини бериш билан тасдиқланади. Банклар тўловчилик асосида турли хил мақсадли қўйил-маларни, муддатли ёки талаб қилиш ҳамда олиш мумкин бўлган жамғармаларни қабул қиладилар. Шунингдек, баъзи мамлакатларда «Янги йил қўйилмалари» деб номланган тури ҳам мавжуд. Бунда банк йил давомида, янги йилни нишонлаш учун катта бўлмаган қўйилмаларни қабул қилиб боради ва йил охирида омонатчиларга пулларни қайтаради, пул жамғаришни хоҳловчилар пул жамғаришни кейинги янги йилгача давом эттиришлари ҳам мумкин. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда бу қўйилмалар оддий фуқаролар орасида кенг қўлланилади.
Банклар учун муддатли қўйилмалар жуда қулай ҳисобланади.
Банк ресурсларининг муҳим манбаси банклараро кредитлардир, яъни бошқа банклардан олинадиган ссудалар.
Ушбу ресурслардан фойдаланиш сезиларли даражада ривожлан-ган. Пул-кредит бозорида қисқа муддатли банклараро кредитлар, шунингдек «қисқа пуллар» салмоғи кўпчиликни ташкил этади.
Ижарага берувчи бу – молиявий характердаги вазифани бажарувчи, ихтисослашган молиявий (лизинг) корхонадир. Лизинг, энг аввало, молиявий инвестицияларнинг воситаси ва ишончли молиявий манбаларни талаб қилгани учун жаҳон амалиётида лизинг компаниялари банклар томонидан назорат қилинади ёки уларнинг шўъба корхоналари бўлади.
Ижарага олувчи – ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш учун воситаларни ижарага олувчи ишлаб чиқариш ёки савдо корхонасидир.
Мол етказиб берувчи томон лизинг шартномаси объектини ишлаб чиқарувчи корхона ёки ташкилот бўлиб, у ишлаб чиқариш ёки савдо корхонаси сифатида бўлиши мумкин.
Одатда, мол етказиб берувчи ва ижарага олувчи тижорат шартномасининг асосий шартларини ишлаб чиқади. Шу би­лан бир қаторда, ижарага берувчи (банк) молиялаштириш шартларини ўрганиб чиқади ва ижарага олувчи билан ижара шартномасини имзолайди.
Молиялаштириш масаласини ҳал қилишда банк мижознинг даромад даражасини ўрганиб чиқади. Лизинг объектидан тўғри ва самарали фойдаланиш имкониятларини баъзида мутахассислар кўриб чиқиши ва қўшимча кафолатлар талаб этилиши мумкин. Шартномада лизинг операциялари бўйича ижара муддати, миқдори, валютасини, ижара ҳақини тўлаш муддати ва шартлари, ижарага олинувчининг воситанинг (асбоб-ускунанинг) таркиби, ишга яроқлиги бўйича мажбуриятлари ва бошқа кўрсаткичлар ўз ифодасини топиши лозим.
Лизинг муносабатларини ташкил қилишнинг мажбурий шартларидан бири лизинг шартномаси даврида лизинг объекти­ни суғурталаш ҳисобланади. Лизинг қиймати доимий (ҳар ярим йил, чорак, ой...) ижара тўловларининг йиғиндисидан ташкил топади. Ижара тўловининг асосий ташкил этувчилари аморти­зация ва кредит учун тўланадиган фоиздир. Бундан ташқари, ли­зинг тўловлари таркибига, шунингдек ижара шартномасида кўзда тутилган ижарага берувчи хизматлари ҳам киритилиши мумкин. Ижара тўловлари йиғиндиси ижарага берувчига ўз харажатларини қоплаш ва даромад олишини таъминлайди.
Амалиётда лизингнинг бир неча турлари қўлланилади. Булар оператив ёки ишлаб чиқариш лизинги, молиявий лизинг ва бошқалардир.
Оператив лизинг кўпроқ ишлаб чиқариш даври билан боғлиқ бўлиб; объект қисқа даврга, яъни унинг ҳаётий яроқлилик давридан қисқароқ вақтга ижарага берилади. Бу ҳолда объектнинг амортизацияси (эскириши) тўлиқ амалга ошмайди, яъни объектни яна бир неча марта ижарага бериш имконияти сақланиб қолинади.
Тижорат банклари ва уларнинг лизинг компаниялари томонидан, одатда, кўпроқ молия лизинг операциялари ўтказилади. Лизингнинг бу тури энг кўп тарқалган лизинг шаклларидандир. У шартноманинг ўрта ва узоқ муддатлиги билан тавсифланади. Бунда амортизация тўлиқ бўлиши ёки ижара объекти қолдиқ баҳода қайтариб берилиши мумкин. Бу ҳақда ижарага олувчи ижара муддати тугашидан олдин эълон қилади.
2. Факторинг субъектлари тижорат банкидан фарқланиб уч томонлама амалга оширилади.
Мамлакатимизда Тижорат банклари учун факторинг операцияларини бажариш муддати 90 кундан ошмаслик айтилган (Низом, 2000). Лекин халқаро миқѐсда бу 180 кунгача чўзилиши мумкин. Банк кредити эса қисқа 90 кунгача узоқ муддатли 5 йилдан ортиқ вақтга берилади. Қарзни тўлаш усули харидор сотиб олган товар учун факторга тўлаб беради ва фактор уни мижоз ҳисоб рақамига ўтказади. Бу ерда дебиторни тўлов
имкониятни фактор компания тўлиқ таҳлил қилиши керак, акс ҳолда дебитор қарзини тўламаслик риски кўпаяди. Банк кредитида ҳам юқорида кўрсатилган ҳолат юзага келиши мумкин. Хизмат қилиш муддати факторинг хизматидан фойдаланадиган
субъектларга фикримизча қулайроқ, чунки банк кредитида мижоз кредит тўлови давомида қайсидир ойларда айрим сабабларга кўра тўлай олмаса бу ҳолат уни кейинчалик кредит олишига салбий таъсир ўтказади.
Шартномани расийлаштириш жараѐнида тўлов талабномаси мижоздан факторга ўтиши биланоқ тўлов амалга оширилади. Тижорат банк кредитида эса бу жараѐн бир қанча ҳужжатлар талаб қилинади.
Факторинг бўйича комплекс хизматлар бирга қўшилган ҳолда кўрсатилади, яъни бу қўшимча хизматларга ҳақ олинмайди. Банк кредитида эса ҳар бир хизмат учун алоҳида ҳақ олинади. Молиялаштириш бошланадиган ва муддати факторинг учун хизмат кўрсатадиган санада амалга оширилади қайтариш муддати эса дебитор тўлови
қайтарган кунда мижозга қайтарилади. Тижорат кредитида эса шарномада кўрсатилган санада кўрсатилади. Бу эса мижозга агар кредит зудлик билан керак бўлса айрим ноқулайликлар келтириши мумкин.
Канаданиг Оттава шаҳрида 1988 йил 28 майда Халқаро Факторинг Конвенция (УНИДРУА UNIDROID) қабул қилнди. Бу конвенция бўйича, Халқаро миқѐсда факторинг операцияларни амалга ошириш жараѐнида томонларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий манфаатларини ўзаро тенглиги назорат қилинади. Ўзбекистон Республикасида Факторинг амалиѐтини ҳуқуқий асослари 1995-1996 йилларда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ҳисобланади.
Мазкур Кодексга таянган ҳолда 1997 йилда Марказий Банк томонидан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида Тижорат банклари томонидан факторинг операцияларини ўтказиш тўғрисида” ги Низом қабул қилинган бўлса, 2000 йилда такомиллаштирилган ҳолда қайта қабул қилинди. Мазкур Низомнинг 1.3 бандига мувофиқ факторинг ҳақида қўйидагича таъриф берилган. Факторинг-хўжалик юритувчи субъектлар-етказиб берувчиларни (матн давомида-мижоз) молиялашга доир банк хизматларининг бир тури
бўлиб, бунда улар банк-молиявий агентга етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ѐки кўрсатилган хизматлар учун тўловчилар (матн давомида-тўловчи) томонидан акцептланган, лекин тўлов талабномалари бўйича ҳақи тўланмаган тўловни, регресс ҳуқуқисиз, олиш ҳуқуқини берадилар. Бу Низомда факторинг амалиѐтни бажариш муддатлари 90 кун деб белгиланган. Агар бу муддат кечиктирилса Тижорат банки
қонунда кўрсатилган чораларни кўриш лозимлиги айтииб ўтилган. Низомда факторинг қайси ҳолатларда бажарилмаслиги ҳам айтиб ўтилган.
 бюджет ташкилотларига тақдим этиладиган талаблар бўйича;
 жисмоний шахсларнинг қарз мажбуриятлари бўйича;
 тўловга ноқобил деб эълон қилинган корхоналарнинг мажбуриятлари бўйича;
 зарар кўриб ишлайдиган корхоналар бўйича;
 капитал қўйилмаларни молиялаш бўйича;
 экспортга оид консигнация контрактлари бўйича;
 компенсация ва бартер битимлари бўйича;
 ишга босқичма-босқич ѐки бўнак билан ҳақ тўлаш бўйича

3. Бухгалтерия ҳисобини бизнес тили дейишади. Бу бежиз эмас, чунки бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектларни қизиқтирувчи унинг хўжалиги фойда берадими,, йўқми, у ўз зиммасидаги мажбуриятларни уза оладими каби саволларга жавоб топишга тўғри келади. Бу саволларга бухгалтерия ҳисобини билиш ва унинг маълумотларини тўғри таҳлил қила олиш орқалигина жавоб олиш мумкин. Шу сабабли ҳам бухгалтерия ҳисоби фанини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир.


Фанни ўрганиш одатда унинг таърифини беришдан бошланади. Бухгалтерия ҳисобининг бозор иқтисодиётига мос келувчи таърифини бериш учун унинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини бошқаришдаги ўрнини аниқлаб олиш зарурдир.
Мамлакатимиз бухгалтерлари анъанавий равишда бухгалтерия ҳисобини алоҳида бир тизим кўринишида эмас, балки хўжаликдаги умумий ҳисоб тизимининг бир бўлаги сифатида ўрганишади.
Ҳар кандай хўжаликни юритиш учун уни доимо кузатиб туришни ташкил қилиш сўралади. Ана шу кузатишни хўжалик ҳисоби амалга оширади.
Хўжалик фаолиятини бошқариш ва унинг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатиш учун эса фақат кузатишнинг ўзи етарли эмас. Кузатиш натижасида олинган маълумотларни ўлчаш, яъни маълум бир миқдорий кўрсаткичларда ифода этиш лозим. Сўнгра бу кўрсаткичларни шундай қилиб рўйхатга олиш керакки, токи улардан хўжаликни бошқариш мақсадида ҳар кандай вақтда фойдаланиш имкони пайдо бўлсин. Кузатиш, ўлчаш ва рўйхатга олиш орқали миқдорий ифода этиш хўжалик ҳисобининг асосий мазмунини ташкил этади. Шундай қилиб, хўжалик ҳисоби- бу умуман хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг ҳисоби экан.
Хўжалик ҳисоби тушунчаси бухгалтерия ҳисоби тушунчасига нисбатан кенгроқ тушунча бўлиб, у ўз таркибига кўра ҳисобнинг учта турини қамраб олади:
1. Тезкор ҳисоб.
2. Статистик ҳисоб.
3. Бухгалтерия ҳисоби.
Уларнинг қисқача мазмуни, вазифаси ҳамда бир-биридан асосий фарқларини қуйидагича тавсифлаш мумкин.
Тезкор ҳисоб одатда ишлаб чиқариш жойларида, цех, омбор ва бошқа шу каби бўлимларда юритилади, унинг маълумотлари корхона миқёси билан чегараланади. Унинг маълумоти корхона фаолиятини кундалик бошқариш учун ишлатилади. Мисол тариқасида, бир сменада ишлаб чиқарилган махсулот хажми, харидорларга жўнатилган махсулот хажми, ишга келганлар сони ва ҳ.к. Бу маълумотларни менежерлардан телефон орқали, ёзма, оғзаки олиш мумкин. Демак, тезкор маълумотларни фақат эхтиёж туғилгандагина олинар экан, шу сабабли эса улар узлуксиз эмас.
Тезкор ҳисоб хўжалик фаолияти айрим жараёнларига, улар амалга оширилаётган пайтда, уларга таъсир кўрсатиш мақсадида алоҳида хўжалик жараёнларини жорий кузатиш ва назорат туридир. Маълумотларнинг тезкор равишда олиниши ва ишлатилиши- бу тезкор ҳисобнинг асосий хусусияти.
Статистик ҳисоб ёки статистика эса иқтисодиёт, маданият, таълим ва бошқа соҳаларда оммавий тусдаги ходисаларни ўрганади. Корхоналарда статистик ҳисоб ишлаб чиқарилган махсулот, ишчи кучи ва бошқалар ҳақидаги маълумотларни ҳам натура, ҳам қиймат кўринишида тўплайди. Статистика кузатиш ва рўйхатга олиш усулларидан фойдаланиб, маълумотларни тезкор ҳамда бухгалтерия ҳисоби ёрдамида олади.
Тезкор ҳамда статистик ҳисобдан фарқли равишда бухгалтерия ҳисоби хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини
-хужжатлар ёрдамида,
-узлуксиз,
-ёппасига,
-ўзаро боғлиқликда,
-пул бирликларида акс эттиради.
Ёппасига акс эттириш шуни англатадики, бухгалтерияда барча мулк турлари, товар-моддий заҳиралар, пул маблағлари, барча хўжалик муомалалари, бир сўз билан айтганда, хўжалик фаолияти билан боғлиқ барча объектлар ҳисобга олинади. Узлуксизлик эса хўжаликдаги барча жараён, ўзгаришларни доимий равишда кузатиб, хужжатларга ёзиб боришни талаб этади. Ўзаро боғлиқлик эса бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган воқеаларнинг ўзаро узвий боғлиқ ҳолда акс эттирилиши билан белгиланади. Масалан, ходимларга иш хаки берилганда фақатгина кассадаги пул озайибгина колмайди, балки корхонанинг ўз ходимларидан қарзи ҳам камаяди. Ана шу белгилари билан бухгалтерия ҳисоби тезкор ҳамда статистик ҳисобдан фарқ қилади. Энг муҳими эса шундаки, бухгалтерия ҳисоби бу хужжатли ҳисоб, яъни ундаги барча операциялар у ёки бу хужжатлар асосида акс эттирилади.
Хўжаликни самарали юритиш учун учала турдаги ҳисобни биргаликда қўллаш даркор. Бунда уларнинг тўлиқлигини, ўз вақтидалигини ва ишончлилигини таъминлаш лозим.
Download 258.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling