10-маъруза. Минерал боғловчи моддалар. Гипсли боғловчи моддалар. Режа
Download 106 Kb.
|
7-Маъруза Курилиш материал
Қурилиш гипси
Таркиби асосан икки малекула сувли кальций сульфатидан (CaSO4 2H2O) иборат бўлган чўкинди тоғ жинси гипс тошини, айрим саноат чиқиндиларини пишириб гипсли боғловчилар олинади. ГОСТ 4013-82-да кўрсатилишича, гипс ишлаб чиқариш учун табиий гипстош таркибида СаSO42H2O-нинг миқдорига қараб тўрт навга бўлинади. Биринчи навда СаSO42H2O-нинг миқдори 95%, иккинчи навда эса 90%, 3 ва 4-чи навларда 80 ва 70%-дан кам бўлмаган табиий гипс-тош керак. Табиий гипс-тош кимёвий чўқинди тоғ жинслари гуруҳига киради, оқ рангли, Моос шкаласи бўйича қаттиқлиги 2, зичлиги 2200-2400 кг/м3 -дир. Ўзбекистонда Когон ва Саветобод йирик гипстош конлари бор. 105-2000С ҳароратда пиширилган гипстошни майин туйиб ҳосил қилинган маҳсулотга қурилиш гипси деб аталади. Пишириш қуйидаги кимевий жараён орқали ифодаланади: 105-2000C CaSO4 2H2O CaSO4 0,5H2O+1,5H2O. Бунда 1кг ярим гидрат олиш учун 588 кЖ иссиқлик сарфланади. Қурилиш гипси баьзан алебастр деб ҳам аталади. Қурилиш гипсини ишлаб чиқаришда фосфогипс йирик хом аше манбаи ҳисобланади. Фосфогипс фосфор ўғитлар олиш жараёнида чиқинди сифатида чиқарилади: Са5(РО4)3 F+5H2SO4=5CaSO4+HF+3H3PO4 HF руда таркибидаги тупроқ билан реакцияга кириб Na2SiF6 га айланади. Икки малекула сувли кальций сульфат СаSО4 дан фосфат кислота эритмаси маълум ҳароратда концентрлангунча буғлатилгандан кейин ҳосил бўлади. Фосфогипснинг миқдори йилдан-йилга ошмоқда. Унинг таркибида 75-95% СаSO4·2H2О бор. Фосфогипсдан олинадиган гипсли боғловчиларнинг сифатини чиқинди таркибидаги кремнефторидлар пасайтиради. Бироқ махсус ишлаб чиқилган усуллар асосида фосфогипсдан сифатли маҳсулот олиниши мумкин. Бундан ташқари гипс олишда борогипс, фторгипс чиқиндилари ҳам ишлатилиши мумкин. Download 106 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling