10-маъруза. Минерал боғловчи моддалар. Гипсли боғловчи моддалар. Режа
Қурилиш гипси ишлаб чиқариш технологияси
Download 106 Kb.
|
7-Маъруза Курилиш материал
Қурилиш гипси ишлаб чиқариш технологияси
Қурилиш гипси уч хил усулда ишлаб чиқарилиши мумкин: 1-чи усулда гипстош кукунлаб туйилади ва гипс пишириш қозонларида пиширилади; 2-чи усулда гипстош олдин майдалаб пиширилади, сўнгра туйилади; 3-чи усулда гипстоши майдалаб юқори босимли сув буғида пиширилади ва кейин қуритиб туйилади. Гипстош шахтали, айланма хумдонлар ёки буғлаш қозонларида пиширилади. Гипстошни пишириш усули хом ашёнинг хусусиятлари (намлиги, қаттиқлиги, тозалиги ва бошқалар) ва олинадиган маҳсулотга бўлган талабга қараб танланади. Гипстошни майдалаш болғали майдалагичларда, пўлат чархли тегирмонларда бажарилади. Туйишдан олдин гипс-тош қуритилиши керак. Шахтали хумдонларга гипстош 70-300 мм йирикликдаги, айланма хумдонларга 15 мм гача бўлган йирикликдаги, буғлаш қозонларида (автоклавда) эса 25-50 мм йирикликдаги доналар шаклида солинади; қозонларда пиширилганда эса гипстош кукун қилиб туйилган ҳолда солинади. а) Гипстошни қозонларда пишириш. Саноат чиқараётган қозонларнинг ҳажми 3 ва 15м3. Бир цикл пишириш қозон ҳажми, ҳарорати, хом ашёнинг намлик даражасига боғлиқ бўлиб 1 дан то 3 соатгача давом этади. Пишириш қозонларининг камчилиги ишларнинг даврийлигида. Бундай қозонларда ёнилғи маҳсулотга тегмайди ва сифатга таъсир қилмайди. 1 тонна маҳсулот учун 40-45 кг шартли ёнилғи, 20-25 кВтс электр қуввати сарфланади. б) Айланма хумдонларда гипсни пишириш. Айланма хумдонларда гипстош ўлчамлари 15 мм гача бўлган доналар шаклида солинади. Айланма хумдон горизонтга 3-50 қияликда ўрнатилади, ўз ўқи атрофида 2-3 айл/мин тезликда айланади. Ёнилғи сифатига қаттиқ, суюқ ёки газли ёнилғи ишлатилиши мумкин. Ёнилғи юқоридан (тескари йўл) ёки пастдан (тўғри йўл) берилади. Қуритиш хумдонининг қуввати 5-15 т/с бўлиб, ёнилғининг миқдори тайёр маҳсулотнинг тахминан 5%-ни ташкил қилади. Қуритиш хумдонига киришда ҳарорат 900 (тўғри йўл) ва 600-7000С (тескари йўл) атрофида бўлади. Чиқиш қисмида ҳарорат 160-1800С (тўғри йўл) ва 1000С (тескари йўл) бўлади. Майдалашдан олдин гипс 24-40 соат тақсимлаш идишларида сақланади. Майдалаш бир ёки икки камерали айланма тегирмонларда майинлиги 10-12% гача (№02 элакда қолдиқ бўйича) гипс майдаланади. Бунда шартли ёнилғи миқдори 45-50 кг, электр қуввати 15-20 кВт·с 1т гипс учун сарфланади. α-яримгидратни автоклавда гипстош кукуни ва сув аралашмасидан 0,15-0,3 МПа босим остида 1,5-2 соат давомида олиш мумкин. Бунда 3% гача юза фаол моддалар бўлган ССБ ёки милонафт солинади. Download 106 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling