Юқори ҳароратда пиширилган гипс - табиий гипс тошини ёки ангидридни 800–1100°С ҳароратда пишириб, кейин майда қилиб туйилган боғловчидйр. Гипс тошини пишириш жараёнида СаSО42Н2О ўз таркибидаги барча сувни йўқотиб, ундаги СаSО4 қисман парчаланади ва гипсда фаол СаО ҳосил бўлади. Бу эса боғловчига катализаторларсиз қотиш хусусиятини беради.
2СаSО4=2СаО+2SО2+О2.
Юқори ҳароратда пиширилган гипс 100, 150 ва 220 маркаларда чиқарилади. Унинг зичлиги 2,8–2,9 г/см3, ҳажмий оғирлиги 900– 1100 кг/м3 га тенг. Юқори ҳароратда пиширилган гипс секин қуюқланувчан бўлиб, бошқаларига нисбатан сувга чидамлидир. Улар қурилишда ғишт теришда, сувоқчиликда, бетон буюмлари ҳамда сунъий мармар тошлари тайёрлашда ишлатилади.
Назорат саволлари.
1. Боғловчи моддаларни таснифланг.
2. Гипсли боғловчи моддалар учун хом ашёларни баён қилинг.
5. Гипсли боғловчи моддаларнинг кимёвий таркиби ва тузилиши бўйича ва модификациялари орасидаги фарқни тушунтиринг.
6. Гипсли боғловчи моддаларни ишлаб чиқариш технологиясини тушунтиринг.
7. Гипсли боғловчи моддаларни ишлатиш соҳаси ҳақида тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |