10-мавзу. Агробизнесда ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлиги
Download 437.28 Kb.
|
9 mavzu Agrobiznesda islab cikaris iktisodij samaradorligi (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- С(н) Р(х) С = ------; ------ Р(х) С(н) ЯМ (ЯД, СД, Ф)
Ресурслар ва иқтисодий самарадорлик ўртасида маълум бир алоқа мавжуд. Харажатлар икки хил бўлиши мумкин: жонли ва буюмлашган. Жонли меҳнат, асосий ва моддий айланма воситаларнинг абсалют миқдори ресурслар (харажатлар) сифатида, улар миқдорининг камайиши ва уларни тежаш – иқтисодий самара шаклида кўринади.Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги иқтисодий самаранинг (натижанинг) ресурсларга (харажатларга) нисбати ёки аксинча усул билан аниқланади: С(н) Р(х) С = ------; ------ Р(х) С(н)
Самарадорликни энг муҳим қиймат кўрсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади: Фойда – бу фақат ишлаб чиқариш жараёнида ташкил топган натижа ҳисобланиб қолмасдан, балки маҳсулотларни сотиш жараёнида эришилган охирги иқтисодий кўрсаткичдир. Энг аввало унда жонли меҳнат харажатлари ифодаланади, чунки унинг асосида ялпи даромад ётади, ходимларнинг жонли меҳнати билан янги маҳсулот яратилади. Меҳнат унумдорлиги қанча юқори бўлса, янгидан яратилган қийматдаги иш ҳақи салмоғи шунча оз бўлади, унинг бир қисми фойдани ташкил қилишга кетади. Фойдада, шунингдек буюмлашган меҳнат харажатларининг самарадорлиги акс этади. Маҳсулот бирлиги ҳисобига тўғри келган моддий харажатлар ва иш ҳақи харажатларининг камайиши, баҳо ўзгармаганда фойдани кўпайтиради ва ниҳоят бу кўрсаткичда маҳсулот сифати намоён бўлади.Рентабелликда мутлоқ кўрсаткич – бу фойдадир. Фойда - бу реализация қилиш натижасида олинган соф даромаднинг қисми бўлиб, у маҳсулот сотишдан келадиган маблағдан - сотилган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатларни ёки тўла таннарх қийматини чиқариб ташланган қисмига тенг бўлади: Ф = ПТ-ТТ Фойда бир қатор муҳим иқтисодий вазифаларни бажаради: 1. Ўлчаш вазифаси - фойдадан ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигини умумлаштирувчи кўрсаткичи сифатида фойдаланилади. 2. Тақсимлаш вазифаси - қўшимча маҳсулотни тақсимлаш воситаси сифатида. 3. Рағбатлантириш вазифаси - иқтисодий рағбатлантириш фондини шакллантириш манбаи сифатида. Рентабеллик даражасининг ҳар бир фоизи сарфланган бир сўмлик ишлаб чиқариш харажати ҳисобига олинган фойдани билдиради, яъни агарда хўжаликнинг рентабеллик даражаси 73 фоизни ташкил қилса, бу ҳар бир сўмлик моддий ва меҳнат харажати ҳисобига, уларни қоплагандан сўнг 73 сўм фойда кўрганини билдиради.
Фойда меъёри - бу ҳар бир сўмлик асосий ва айланма воситалар қиймати йиғиндисига тўғри келадиган фойда, соф даромаднинг фоиздаги ифодаси кўрсаткичи хисобланади. Download 437.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling