10-мавзу Бетон учун ишлатиладиган тўлдирувчилар. Режа умумий маълумотлар. Бетон тўлдирувчилари. Бетонларнинг асосий турлари ва синфлари
Download 19.04 Kb.
|
23-мавзу Komporit ishlab chiqarish texnologiyasi
Тўлдирувчининг нархи бетон ва темир-бетон конструкциялари нарҳининг 30-50 % (баъзи ҳолларда янада кўпроқ) га тўғри келади. Шунинг учун келтириш осон бўлган ва арзон маҳаллий тўлдирувчилар қатор ҳолларда қурилиш нарҳини, транспорт ҳаражатлари ҳажмини камайтиришга ва қурилиш муддатларини қисқаришига олиб келади.Бетоннинг хусусиятига тўлдирувчилар таъсири донадорлик таркиби Мустаҳ камлиги Тозали ги Донадорлик таркиб тўлдирувчидаги турли йирикликдаги доналар миқдорини кўрсатади. Бу миқдорни тўлдирувчидан олинган намунани тешиклари 0,14-70 мм ва ундан ҳам йирикроқ стандарт элаклардан ўтказиб аниқланади. Тўлдирувчилар турли ўлчамдаги доналарга эга одатдаги ва фракцияланган турларига бўлинади. Фракцияланган тўлдирувчининг доналари алоҳида фракцияларга ажралган, ўлчамлари эса бир-бирларига яқин, масалан 5-10 мм ёки 20-40 мм дан иборат. Тўлдирувчида алоҳида йирик ёки майда доналар учраши мумкин, бироқ уларнинг миқдори 5 % дан ошмаслиги керак. Агарда донадорлик таркибда барча ўлчамлардаги, хусусан энг майдасидан энг йиригигача доналар мавжуд бўлса бу таркиб узлуксиз таркиб дейилади. Агарда тўлдирувчида қандайдир бир оралиқ ўлчамлардаги доналар мавжуд бўлмаса бундай донадор таркиб узлукли таркиб деб аталади. Узлукли таркибли қоришмалардан ўртача ўлчамлардаги фракцияларни олиб ташланганда ғовакликнинг камайиши таъминланади. Бироқ, ундаги йирик доналар орасида сиқилиб қолган майда доналарнинг ҳаракатчанлиги чегараланади ва маълум даражадаги ҳаракатчан бетон қоришмасини олиш учун доналарни цемент ҳамири билан қалинроқ қамраб олиш зарурати туғилади. Узлуксиз донадор таркибли қоришмаларда эса бу қатлам юпкароқ бўлиши кузатилади ва узлукли жараёнда тўлдирувчидаги майда фракцияларнинг ҳажми, ҳамда тўлдирувчининг нисбий юзаси ортиб боради. Натижада доналарни қамраб олиш учун цемент сарфи ортади ва тўлдирувчининг бўшлиқларини камайтириш ҳисобига цементни иқтисод қилиш имконияти камаяди.қум учун донадорлик таркиб қуйидаги чегараларда бўлиши зарур:Download 19.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling