Ўта оғир бетонлар оғир тўлдирувчилардан – пўлат қипиғи ва қириндисидан (пўлат бетон), темир рудадан (лимонит ва магнетит бетонлар) ёки баритдан (барит бетон) тайёрланади. Қурилишда асосан зичлиги 2100-2500 кг/м3 бўлган тоғ жинсларидан олинган тўлдирувчили (гранит, оҳактош, диабаз ва б.) оддий оғир бетонлар қўлланилади. 1800-2000 кг/м3 зичликдаги бетонлар 1600-1900 кг/м3 зичликка эга бўлган тоғ жинслари - шағаллардан тайёрланади. Енгил бетон ғовак тўлдирувчилардан (керамзит, аглопорит, кўпчитилган шлак, пемза, туф) олинади. Енгил бетонларнинг қўлланилиши қурилиш конструкциялари оғирлигини камайтиради, қурилишни арзонлаштиради, шунинг учун уларни ишлаб чиқариш тезкорлик билан ўсмоқда. Ўта енгил бетонларга ғовакли бетонлар киради, уларни боғловчи, майда янчилган қўшимчалар ва сув қўшилган қоришмани махсус усулда кўпчитиб олинади (газбетон, кўпиксимон бетон) ва йирик ғовакли бетон енгил тўлдирувчи асосида тайёрланади. Ғовакли бетонда тўлдирувчи ўрнида сунъий тайёрланган ғовакдаги ҳаво ҳисобланилади.
Боғловчи модда бўйича бетон турлари
Цементли
Сили
катли
гипсли
Ишқор шлакли
Бетон
поли
мерли
полимерцементли
махсус
Цементли бетонлар турли цементлардан тайёрланади ва уларни аксарияти қурилишда кенг фойдаланилади. Улар орасида асосий ўринни портландцементли бетонлар ва уларнинг турли хиллари эгаллайди (умумий ишлаб чиқаришнинг 65%га яқини). Улар турли конструкцияларда ва фойдаланиш шароитларига қараб қўлланилади. Шлакопортландцементли (умумий ишлаб чиқаришнинг 20-25%) ва пуццолан цементли бетонлардан ҳам муваффақиятли фойдланилмоқда. Цементли бетон турларига қуйидагилар киради: оқ ва бошқа рангли цементдан тайёрланган декоратив бетонлар; ўзи зўриқувчан конструкциялар учун кучланувчан цементдан тайёрланган бетонлар; цементнинг ўзига хос гилтупроқ ва киришмайдиган турларидан махсус мақсадлар учун тайёрланган бетонлар ва ҳ.к.
Қўлланилишига кўра бетон турлари
темир-бетон конструкциялари учун оддий бетон конструкция
лар
гидротехник бетонлар сув омборлари, тўғон, шлюз, канал сиртларини қоплаш, сув қувирлари водопровод–канализация иншоотлари
тўсувчи конструкциялар (бино деворлари учун енгил бетон)
пол, пиёдалар йўлкаси, авто йўл, аэродромда учиш полосалари учун мўлжалланган бетонлар
махсус мақсадда қўлланиладиган бетон
Do'stlaringiz bilan baham: |