10-мавзу Бетон учун ишлатиладиган тўлдирувчилар. Режа умумий маълумотлар. Бетон тўлдирувчилари. Бетонларнинг асосий турлари ва синфлари
Download 19.04 Kb.
|
23-мавзу Komporit ishlab chiqarish texnologiyasi
Қумнинг донадорлик таркибини шартли ифодалаш учун Мк - йириклик модулидан фойдаланадилар. Бу модуль стандарт элакларда қолган қолдиқларнинг тўлиқ йиғиндисини (% ҳисобида) 100 бўлинган ҳолида ифодалайди. Қумларнинг йириклик модули 2,1 дан 3,25 га қадар ўзгариши мумкин. Бироқ мос ҳолдаги техник-иқтисодий ва технологик асосланганда янада майда ва арзон маҳаллий қумлардан фойдаланиш мумкин (Мк=1,2-2,1).Йириклик модулига кўра қумларни турлари Йирик (Мк=2.5-3.5;) Элакдаги тўла қолдиқ (0,63мм-50-75%) Ўрта (Мк=2.0-2.5) Элакдаги тўла қолдиқ (0,63мм-35-50%) Майда (Мк=1.5-2.0) Элакдаги тўла қолдиқ (0,63мм-20-35%) Ўта майда (майин) (Мк=1-1,5) Элакдаги тўла қолдиқ (0,63мм-20%дан кам) Зич тоғ жинсларидан олинган шағал ва чақиқ тошнинг донадорлик таркиби уларнинг чегаравий йириклиги турли (20, 40, 60, 70 мм) бўлганлиги учун энг кичик ва энг йирик ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.Амалиётда (қурилиш ёки заводда) одатда бир турдаги чақиқ тошни турли маркадаги бетонлар учун қўлланади. Шунинг учун чақиқ тош маркасини тоғ жинсининг петрографик таркибидан келиб чиқиб, уни ишлаб чиқаришдаги техник-иқтисодий самарадорликни ҳисобга олган ҳолда ва нисбатан кўп ишлаб чиқариладиган маркадаги бетонлар таъминоти учун мустаҳкамлигига кўра меъёрлаштирилади (М 150 –М 300). Одатдаги бетон учун отқинди тоғ жинсларидан олинган чақиқ тош маркаси – 800, метаморфик жинслар учун – 600, чўкинди жинслар учун - 300 дан кам бўлмаслиги талаб этилади. Йўл қурилиши учун қўлланиладиган бетон учун отқинди ва чўкинди тоғ жинсларидан олинган чақиқ тошнинг маркаси 800 дан кам бўлмаслиги керак.Шағал ёки чақиқ тошдан синаш учун намуналар тайёрлаш мураккаблигини инобатга олиб, тўлдирувчининг мустаҳкамлигини билвосита, 150 мм диаметрли пўлат цилиндр билан 200 кН босим остида майдаланишига кўра аниқланилади.Чақиқ тошнинг маркасини майдаланувчанлик кўрсаткичига боғлиқ ҳолда ва бошлангич тоғ жинсининг кўринишига қараб аниқланади. Масалан, 800 маркали эффузив отқинди ва чўкинди жинсларнинг майдаланувчанлик кўрсаткичи 13-15, 600 маркалида – майдаланувчанлик кўрсаткичи 15-20 ни ташкил этади. М 200 ва ундан паст маркали бетон учун майдаланувчанлик кўрсаткичи Мк-16дан катта бўлмаган маркали, М300 маркали бетон учун Мк-12, М400 маркали бетон учун эса Мк-8 дан катта бўлмаган маркали чақиқ тошни қўллаш мумкин.Зичлиги бўйича бетон турлари ўта оғир (2500 кг/м3ва ундан ортиқ) оғир (1800-2500 кг/м3) енгил (500-1800 кг/м3) ўта енгил (500 кг/м3 дан кам) Download 19.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling