10-мавзу. Давлатнинг даромадлар сиёсати
Download 67.5 Kb.
|
10-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10.2. Даромадларни тартибга солиш.
10-МАВЗУ. Давлатнинг даромадлар сиёсати. 10.1. Даромадлар сиёсати мохияти Давлатнинг даромадлар сиёсати фойда ва ижтимоий нафақа олувчи аҳоли гуруҳларини дифференциал солиқка тортиш ёъли билан даромадларни қайта тақсимлашда ўз ифодасини топади. Бунда миллий даромаднинг аҳамиятли қисми юқори даромадли аҳоли катламларидан кам даромад оладиган аҳоли катламларига ўтади. Давлат бюджет орқали даромадларни қайта тақсимлаб, ночор аҳоли катламлари даромадлари ошиши муаммосини ҳал қилади, ишчи кучининг нормал такрор ишлаб чиқарилиш учун шароитлар яратади, ижтимоий кескинлик сусайишига ёрдам беради. Давлатнинг даромадлар қайта тақсимланиш жараёнига таъсир даражасини марказий ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан ижтимоий мақсадлар учун ҳаражатларнинг динамикаси ва ҳажми ҳамда даромадларни солиқка тортиш ҳажми билан ўлчаш мумкин. Давлатнинг даромадларни қайта тақсимлаш имкониятлари асосан бюдж ет тушумлари билан чегараланади. Ижтимоий ҳаражатларнинг солиқ тушумларидан ошиб кетиши уларнинг бюдж ет дефицити ва инфляция ўсишининг кучли омилига айланишига олиб к елади. Давлат бюдж ети ижтимоий ҳаражатларининг хатто олинган даромадлар чегарасида кўпайиши ҳам бозор рағбатларини барбод қиладиган солиқларнинг ортиқча ўишига олиб к елади. 10.2. Даромадларни тартибга солиш. Давлат пул даромадларининг бирламчи қайта тақсимланишига бевосита аралашади ва кўпинча номинал иш хаки ошишининг юқори чегарасини ўрнатади. Давлат томонидан иш хақини тартибга солишнинг иқтисодий мохияти унинг ўзгариши ялпи талаб ва ишлаб чиқариш ҳаражатларига таъсир кўрсатиши билан белгиланади. Даромадлар сиёсати давлат томонидан и шлаб чиқариш ҳаражатларини камайтириш, миллий маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш, инв естициялашни рағбатлантириш, инфляцияни ушлаб туриш мақсадларида иш хаки ўсишини ушлаб туриш учун қўлланилади. Давлат инфляцияга қарши сиёсатни ўтказиб, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётниннг умумий эҳтиёжларини ҳисобга олган холда вақтинча марказлашган усул билан иш хаки ўсишининг ўзоқ муддатли чегарасини ўрнатиши мумкин.Бозор иқтисодиёти ва ўтиш иқтисодиёти шароитларида дар омадлар сиёсатини амалга ошириш усуллари турлича бўлиши мумкин. Одатда давлат иштирокида иш берувчи ва ишчиларнинг ихтиёрий розилиги усуллари танланади, бу маъмурий чоралар, корхонанинг молиявий имкониятларидан келиб чикиб, иш хақини ошир иш устидан давлат назоратини истисно этмайди. Катор Ғарбий Европа давлатлардиа умуммиллий дастурларда белгиланган уни оширишнинг ёъл қўйиладиган чегаралари мавжуд. Давлат сектори, айникса, бутунлай бюджет дотациялари ҳисобидаги армоқларда бу «ёъл қўйиладиган чегараларга бюджет дефицитига қарши курашнинг воситаларидан бири сифатида риоя килинади.Буюк Британияда бюдж ет соҳаси ҳизматчилари 1993-94 молиявий йилда иш хакига 1,5% дан кўп бўлмаган қўшимча олишди, юқори иш хақ тўланадиган категориялар эса иш хакларининг1%га оширилишига умид қилишлари мумкин. Кўпгина Ғарбий Европа давлатларида давлат ҳизматчисининг иш ўрни унинг нафақага чиккунча амалий жихатдан таъминланади, бу билан иқтисодий ўсиш с екинлашуви давридаги тўлов даражасининг бироз р еал пасайиши копланади. Хусусий с екторда йирик корпорациялар кўпинча Ҳукумат чегаралашлари билан ҳисоблашмай, меҳнатга хақ тўлашнинг ўз қоидаларини қўллайдилар.Бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда иш хақини давлат томонидан тартибга солишнинг энг самарали воситаси бўлиб кафолатланган минимум (ёки ставка) ҳисобланади, Айнан шу минимал иш хаки миқдоридан келиб чикиб корхоналардан то тармоқларгача бўлган турли сатхларда компания рахбарлари ва касаба уюшмалари ўртасида жамоа шартномалари тўзиш тўғрисида мўзоқаралар олиб борилади. Бу хужжатларда яна турли мукофотлар ва қўшимча тўлов, малака даражасига боғлиқ бўлган тармоқлар бўйича иш хақининг фарқалниши келишилади. Сўнгги йилларда аноанавий тариф разрядлари ўз аҳамиятини ёъқотмоқда.Энг кам иш хақининг миқдори паст малакали ишчилар, ёшлар аёллар ва иммигрантлар учун ўзининг биринчи даражали аҳамиятини ёъқотгани ёъқ.Иш хақининг умумий ўсишини чегаралаш мақсадида кўп саноати ривожланган мамлакатларда энг кам ставкалар ўсишини ушлаб туришга ёъналтирилан тадбирлар қўлланилмоқда. Улар чегаралаш ва хатто индексатсини бекор қилишни ҳам назарда тутади.МДХ мамлакатлари ҳукумати томонидан 1992 йил июлда қабўл қилинган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурида даромадларнинг норационлар дифференциациясига карши чора сифатида даромадларни тартибга солиш соҳасида сиёсат, энг кам иш хақининг давлат кафолатларининг кўрикланиши ва х.к. каби ёъналишлар кайд этилган. Download 67.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling