10-мавзу. Давлатнинг даромадлар сиёсати


Download 67.5 Kb.
bet2/3
Sana16.02.2023
Hajmi67.5 Kb.
#1203678
1   2   3
Bog'liq
10-мавзу

10.3. Ижтимоий хамкорлик.
1950 йилларда Р. Эрҳард ва Т. Баолог томонидан ишлаб чикилган ижтимоий хамкорлик ғояси мамлакатнинг муваффақиятли иқтисодий тараққиёти учун бир томондан ёлланма и шчилар касаба уюшмаси, иккинчи томондан ишбилармонлар бирлашмалари тарафидан юзага чикадиган келишув ҳамда жамоат манфаатлари заруриятидан келиб чиқади. Ижтимоий хамкорлик тенг ҳуқуқли хамкорлар сифатида кирувчи ҳукумат, иш берувчиларнинг миллий бирлашмаси ва касаба уюшмалари томонидан ижтимоий ва иқтисодий сиёсат соҳасида «жамоат битими» тўзилишини назарда тутади.Амалий жихатдан бу ғоя ГФРда ўз аксини топди, бу ерда 1960 йиллардан бошлаб «келишилган ҳаракатлар» ўтказила бошлади, бўларнинг доирасида ҳукуматнинг бевосита иштирокида ташкилотлар вакиллари, ишбилармонлар ва касаба уюшмалари рахбарлари давлатнинг иқтисодий сиёсати масалалари бўйича қарорлар қабўл қилишади.Ижтимоий хамкорлик эндиликда саноати ривожланган ва бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда даромадлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва ўтказиш учун фаол қўлланилмоқда. Бу каби биргаликдаги ҳаракатнинг асосий воситаси бўлиб ҳукумат, иш берувчилар ва касаба уюшмалари иштирокидаги хаёатлар (МДХ мамлакатларида бундай хаят 1992 йилдан бери мавжуд) ҳисобланади. Улар ҳар йили иш хаки ва баози ижтимоий тўловлар динамикасини тартибга солувчи битимлар тўзишади. Тўғри, ижтимоий хамкорл ик бўйича МДХ мамлакатлари хаятнинг фаолияти бозор иқтисодиёти мамлакатларнинг шу каби органлари ишлидан анча фарқ қилади. Иш берувчиларнинг манфаатларини биржачилар, банкирлар, воситачилар сингари тадбиркорлар категориялари намоён қилишади.Касаба уюшмалари иш берувчи сифатида асосан давлат бошқаруви органларини кўриб чиқишади. Бунда тадбиркорлар ҳам, касаба уюшмалари ҳам ўз манфаатларини амалга ошириш учун ўзаро ён босишлар асосида карорлар қабўл қилиш ўрнига ҳукуматга ташки босим ўтказишнинг шакллари (иш ташлаш, намойишлар)дан фойдаланишади.
Қисқача хулосалар.
1.Даромадлар сиёсати давлат бюджети орқали даромад олувчиларнинг турлича гурухларини дифференциал солиққа тортиб, тушган даромадларни аҳолига иж тимоий туловлар орқали кайта таксимлашдан иборат. Давлатни иш хақини тартибга солишни энг самарали воситаси бўлиб кафолатланган мисол хисобланади.
2.Бозор иқтисодиёти ва ўтиш иқтисодиёти шароитларида даромадлар сиёсатини амалга ошириш усуллари турлича бўлиши мумкин. Одатда давлат иштирокида иш берувчи ва ишчиларнинг ихтиёрий розилиги усуллари танланади, бу маъмурий чоралар, корхонанинг молиявий имкониятларидан келиб чикиб, иш хақини ошириш устидан давлат назоратини истисно этмайди.
3.Ижтимоий хамкорлик эндиликда саноати ривожланган ва бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда даромадлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва ўтказиш учун фаол қўлланилмоқда.
Таянч иборалар.
Даромадларни кайта тақсимлаш, минумум, кўнгилчанг розилик, ўсишни ушлаб туриш, ижтимоий хамкорлик, хамкорлик воситаси.

Download 67.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling