10 –Мавзу: Ишлаб чиқаришни амалий бошқариш. Асосий тушунчалар
Download 145.5 Kb.
|
10-маъруза
10 –Мавзу: Ишлаб чиқаришни амалий бошқариш. Асосий тушунчалар Бошқариш меҳнати, оқилона меҳнат, меҳнат услуби, технологик карта, меҳнатсарфлилик, бухгалтерлик ҳисоби, техник-иқтисодий режалаштириш. Меҳнат жараёни бажарувчи томонидан буюм ёки унинг бир қисмини яратиш бўйича ёки ишлаб чиқариш жараёнида ишларни бажариш бўйича ҳаракатлар тўпламидан иборатдир. Меҳнат жараёни – ишлаб чиқаришнинг бош таркибидир. Меҳнат жараёнининг асосий қисми операция, яъни маҳсулот яратиш мақсадида ишчининг ўз иш жойида фаолиятининг тўгатилган циклидир. Операциянинг таркибий қисми – иш тартиби ва технлогиясини ўзгартирмасдан битта асбобнинг ўзи билан бажариладиган ўтишдир. Операция таркибидаги ўтишлар – коммунал корхоналарида кўпчилик меҳнат жараёнларининг ўзига хос хусусиятларидандир. Операция меҳнат усуллари ва ҳаракатларга бўлинади. Оқилона иш услубларини таҳлили, лойиҳаси ва жорий этиш бўйича ишлар аниқ кетма-кетлик услубида бажарилади. Меҳнат жараёнини тадқиқ этишга тайёргарлик: Меҳнат услублари, ҳаракатлари, усуллари, жиҳоз ва асбоблардан фойдаланиш услубларини тадқиқот қилиш; Тадқиқот усулини танлаш: вақтни ўлчамай ёки ўлчаб бевосита кузатиш; вақтни ўлчайдиган асбоблар ёрдамида кузатиш; Олдиндан иқтисодий баҳолаш: тадқиқот қилинаётган меҳнат услуби ва усуллари қўлланиладиган соҳани аниқлаш; тежамкорликнинг олдиндан ҳисоб-китоблари; Ташкилий тайёргарлик: меҳнат жараёнининг тадқиқот қилинаётган звеноларини аниқлаш; бажарувчиларни танлаш, тадқиқотлар ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилаш. Оқилона (рационал) меҳнат услуб ва усулларини таҳлили ва лойиҳалаштириш: Амалдаги меҳнат жараёнини таҳлили ва лойиҳалаш: меҳнат жараёнини бўғинларга ажратиш, ҳар бир ҳаракат ва усулни баҳолаш ва энг яхшисини танлаш, тадқиқот натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш; Оқилона меҳнат жараёнини лойиҳалаштириш: меҳнат услублари, усуллари, ҳаракатлари ва уларни бажарилишининг кетма-кетлигини мазмунини аниқлаш, меҳнат жараёни элементлари бажарилишининг қулай шароитларини аниқлаш, ташкилий-техник чораларини ишлаб чиқиш ва ускуналарни лойиҳалаштириш, йўрикнома-технологик карталарни тузиш ва меъёрлар ҳисоб-китоб қилиш. Меҳнатни оқилона услуб ва усулларини жорий этиш: Жорий этишга тайёргарлик; ишлаб чиқилган ташкилий-техник чораларни амалга ошириш; инструкторларни оқилона меҳнат услуб ва усулларга ўргатиш; ишчиларни ўргатиш; бевосита жорий этиш: лойиҳалаштирилган меҳнат жараёнини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш вазифаларини бериш: меҳнатнинг янги услуб ва усуллари бажарилишини назорат қилиш; инструктажлар ўтказиш; меҳнатнинг янги услуб ва усулларини жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш. Иш жойларини таснифлаш. Иш жойи – бу ишлаб чиқариш меҳнат жараёнини бажариш учун зарур бўлган барча ускуналар билан жиҳозланган бир ишчи ёки ишчилар гуруҳи (звено) ни меҳнат давомида ҳаракат қиладиган зонасидир. Иш жойларини ташкиллаштириш деб ишчиларнинг юқори унумдорлик билан меҳнат қилишлари учун хавфсиз ва қулай шароитларини яратишга қаратилган тадбирлар мажмуаси тушинилади. Меҳнат тавсифи буйича иш жойлари қўл меҳнати, механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган иш жойларига бўлинади. Иш жойлари жойлашуви бўйича доимий ва кўчмалиги билан фарқланади. Шаҳар хўжалигининг турли тармоқлари томонидан аҳолига хизмат кўрсатилиши иш жойлари тез-тез ўзгарадиган объектлар билан боғлиқлиги ўзига хос хусусиятлардандир. Иш жойлари турлилигига қарамай ҳар бир иш жойи ташкил қилинган бўлиши керак. Ускуналар билан тўғри таъминланиш ва режалаштириш, ва шунингдек, иш жойларига бетўхтов хизмат кўрсатишни ташкил қилиниши бўйича чоралар, уларни ташкил қилинишини такомиллаштиришга қўл келади. Иш жойларини ускуналар билан таъминланганлиги – ишлаб чиқариш воситалари турли ускуналар ва асбоблар мажмуасидир. Иш жойлари ускуналар билан таъминланиши таҳлил қилинадиган биринчи навбатда қуйидагилар ҳисобга олиниши керак: қўлланаётган воситалар конструкциясининг замонавийлиги; иш жойлари ускуналар билан таъминланганлик коэффициенти; ускуналардан фойдаланиш даражаси. Таъминланганлик коэффициенти – бу иш жойлари ускуналар билан таъминланганлик даражасидир. У қуйидаги формула билан аниқланади: Ктаъм. қ (Тасб/То) 100% Тасб – ускуналар билан бажариладиган ишларнинг меҳнатсарфлилиги, одам/кун; То – ишларнинг умумий меҳнатсарфлилиги, одам/кун; Ускуналар билан таъминланганликдан ташқари иш жойлари яхши режалаштирилган бўлиши керак, унда меҳнат учун қўлланадиган барча иш ускуналари қулай жойлашган бўлиши керак, ишчи жойда туриб улардан фойдалана олиши керак. Шаҳар хўжалиги учун кўчма иш жойларининг кўплиги характерлидир, уларни режалаштириш ва ташкил қилиш мураккаброқдир. Уй-жой жамғармалари техник кўригидан ўтказиш ва кундалик таъмирлаш ишларини бажариш учун иш жойларига хизмат кўрсатиш қуйидагиларни назарда тутади: ишларни бажариш учун наряд-буюртма (вазифа)ни бериш; ишлаб чиқариш технологияси ва техника хавфсизлиги бўйича инструктаж ўтказиш; иш фронти билан таъминлаш (иш участкасини тайёрлаш, яшовчилар билан келишиб олиш, иш жойини бегона буюмлардан бўшатиш ва ҳ.к.); ишлар бажариладиган жойга материал ва асбобларни етказиб бериш; иш жойида материаларни тахлаш ва сақлаш; бажарилган ишларни қабул қилиш ва сифатини назорат қилиш. Бошқариш меҳнатини ташкил қилиш асослари. Ишчиларнинг меҳнатидан фарқли ўлароқ бошқарув меҳнати, унинг натижалари бевосита ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматлар нарҳи билан баҳоланмайди, чунки улар бошқарув қарорлари, турли ҳил ҳужжатлар ва ахборотларда ўз ифодасини топади ва ишлаб чиқариш жараёнида ишчилар томонидан амалга оширилади. Инженер-техник ходимлар ва хизматчиларнинг меҳнати кўп жиҳатдан ақлий бўлиб, ўз ичига ташкилий-маъмурий, ижодий ва техник ишларни қамраб олиб, бошқариш жараёнида қўлланадиган ахборотлар ва турли бошқарув ҳужжатларидан иборатдир ва ишлаб чиқаришнинг унумдорлигига бевосита таъсир этади. Шунинг учун бошқарув меҳнатини баҳолашда уни корхона жамоаси эришган натижалар билан боғлаш керак. Бошқарув жараёни асосини бошқарилаётган объектларга мақсад билан таъсир ўтказиш бўйича бошқарув аппарати ходимлари фаолиятининг алоҳида тури бўлган бошқарув вазифалари ташкил қилади ва бошқарув жараёни оқилона шаклларга бўлинади. Ушбу вазифаларга қуйидагилар киради: умумий рахбарлик қилиш, истиқболни белгилаш, техник-иқтисодий режалаштириш, ишлаб чиқаришни техник жихатдан тайёрлаш, кадрлар билан таъминлаш, моддий-техник таъминот ва тасарруф этиш, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий фаолиятларни бошқариш. Бошқарув меҳнати 3 босқичдан иборат: керакли ахборот билан таъминлаш; ечимларни тайёрлаш; раҳбарлик қилиш. Шундан келиб чиқиб инженер-техник ходимлар ва хизматчилар 3 тоифага бўлинади: техник бажарувчилар; мутахассислар; раҳбарлар. Техник бажарувчиларнинг вазифалари: ахборотни қайта ишлаш буйича операциялар бажариш, мутахассис ва раҳбарлар мазкур материаллар билан таъминлаш, бошқариш аппаратига хўжалик хизмат кўрсатиш. Мутахассисларнинг вазифалари: раҳбарлар томонидан қабул қилинаётган қарорларни ишлаб чиқиш ва лойиҳалаштириш, корхона ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятини режалаштириш ва таҳлил қилиш. Раҳбарларнинг вазифалари: мақсадларни шакллантириш, қарорлар қабул қилиш, ходимларни танлаш ва жойига қўйиш, ижрочилар ва бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш, қарорлар бажарилишини назоратини ташкил қилиш, маъмурий-фармойиш чораларини қабул қилиш. Техник бажарувчиларга технологлар, меъёрлаштирувчилар ва ҳ.к. киради. Мутахассисларга – режалаштирувчилар, иқтисодчилар, бухгалтерлар ва ҳ.к. киради. Раҳбарларга – корхона раҳбарлари, уларнинг муовинлари, бош мутахассислар, бўлим бошлиқлари, мастер (уста)лар ва ҳ.к. киради. Download 145.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling