10-мавзу. Кўчмас мулк бозори, унинг хусусиятлари ва таркибий тузилиши


-расм. Кўчмас мулк – махсус турдаги товар


Download 134.52 Kb.
bet8/9
Sana13.04.2023
Hajmi134.52 Kb.
#1353145
1   2   3   4   5   6   7   8   9
10.6-расм. Кўчмас мулк – махсус турдаги товар

Кўчмас мулк объектларини бошқа товарлардан фарқлашга имкон берувчи белгиларидан ташқари, специфик тавсифлар ҳам мавжуд. Демак, масалан, кўчмас мулк объектлари яратиш муддатининг узоқлиги билан тавсифланади. Қурилиш ёки реконструкциянинг ўртача давомийлик цикли 3-3,5 йилни ташкил қилади.


Кўчмас мулк объектларининг товар сифатидаги характеристикалари тўғри келмаслиги мумкин (товар ҳақидаги тасаввурлар ассиметрияси). Истеъмолчилар нуқтаи назаридан, тураржойга бўлган эҳтиёжни қондирувчи товар сифатида, кўп ҳолларда квартира ёки тураржойнинг бир қисми кўриб чиқилади, қурилиш ташкилотининг нуқтаи назаридан эса, ишлаб чиқарилган товар – тугалланган кўпхонали ёки секцияли уй ҳисобланади.
Кўчмас мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи бошқа товарга эгалик ҳуқуқидан фарқ қилади ва келишувлар предмети саналади. Кўчмас мулк объектлари, бошқа товарларга қараганда, давлат таъсирига мойил, бу эса, объектларга қўйилмаларни йўқотиш хавфини кучайтиради. Кўчмас мулк – қимматли товар ва унга эга бўлиш учун кўпинча гаров ёки аввалги кўчмас мулк объекти қиймат ҳисобини ўз ичига олувчи мураккаб молиявий схемалар ишлатилади.
Кўчмас мулк объектларининг товар сифатидаги махсус тавсифлари, унинг бозордаги иқтисодиётидаги алоҳида ўрни билан бир қаторда, бу товарни бозорда ўрнини белгилаш учун етарлича ижтимоий-иқтисодий ахборотнинг зарурлигини тақозо қилади. Бироқ, бу кўчмас мулк ва инвестициялар бозорининг ўзаро боғлиқлигини инкор қилмайди.
Кўчмас мулк бозори ва хизматлар бозорининг ўзаро алоқаси. Маълумки, хизматлар бозорининг вазифаси – инсониятнинг ҳаёт фаолияти учун шарт-шароитлар яратишдан иборат. Ҳар қандай кўчмас мулк объектлари конкрет жараёнларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган (10.7-расм):

  • уй-жой – тураржойга бўлган талабни қондириш учун;

  • саноат объектлари – ишлаб чиқариш-технологик жараёнларни ташкил этиш учун;

  • ер участкалари – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини, саноат-фуқаро қурилишини, рекреация эҳтиёжини таъминлаш учун.






Download 134.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling