10-мавзу. Кўчмас мулк бозори, унинг хусусиятлари ва таркибий тузилиши
Кўчмас мулк бозорининг субъект тузилмаси
Download 134.52 Kb.
|
10.3. Кўчмас мулк бозорининг субъект тузилмаси
Кўчмас мулк бозори мураккаб, кўп тармоқли тузилишига эга ва уни турли белгиларига кўра бўлиб чиқиш мумкин. Кўчмас мулк объектининг товар сифатида уч хил моҳиятидан келиб чиқиб, кўчмас мулк бозорида учта соҳа шаклланган ва фаол тарзда иш юритади: кўчмас мулк объектларини ривожлантириш (яратиш); кўчмас мулк объектларини бошқариш (фойдаланиш); аввал тузилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ўзгариши. Ўтиш даврида кўчмас мулк объектларини ривожлантириш (яратиш) бозоринимнг асосий белгилари: кам ўрганилганлиги; самарали ва тежамкор қурилишнинг сифатли ишлаб чиқилган технологиялари йўқлиги ва, шунга кўра, қурилиш ускуналари, материалларига ва ҳоказоларга узоқ муддатли талабнинг йўқлиги. Кўчмас мулк объектларини бошқариш (фойдаланиш) соҳаси объектларнинг товар хусусиятларининг уларнинг даромадлилигига таъсир этиши даражасини кузатади, ривожланиш соҳаси учун кўчмас мулк объектларининг энг даромадли турларини яратиш юзасидан талабни шакллантиради. Ҳозирги вақтда юртимиздаги кўчмас мулк бозорида бўлганидек, бошқариш соҳаси етарлича ривожланмаган ҳолда, ривожланиш соҳаси учун талаб бевосита ҳуқуқлар айланиши соҳасидан берилади. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ўзгариши соҳаси унинг объектларининг бозор нархини шакллантиради. Соҳаларнинг ўзига жалб этиши, ҳажми ва ривожланиш динамикаси улар билан боғлиқ бўлган молиявий оқимларга боғлиқ бўлади, улар ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади: инвестициялар; товар оқимлари; ипотека; битимлардан даромадлар ва солиқлар; кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш. Кўчмас мулк бозорининг ушбу ривожланиш ва ишлаш соҳаларидан ташқари, кўчмас мулк бозорининг ўз-ўзини ташкил этувчи тизим сифатида ривожланишини тадқиқ этиш жараёнлари алоҳида соҳаларга ажратилади, улар кўчмас мулк бозорининг ўз-ўзини ташкил этиши ва ташқи таъсирларга ўз-ўзини ташкил этувчи тарзда мослашувининг имкониятларини тадқиқ этиш, кўчмас мулк бозорининг циклик турдаги ривожланиши ҳақида фикр юритишга имкон берувчи ўз-ўзини ташкил этувчи ривожланишининг босқичларини аниқлаш, шунингдек кўчмас мулк бозорининг субъектлари орасида ахборот ўзаро алмашувини тадқиқ этишдан иборат. Бу соҳа кўчмас мулк бозори фаолиятининг учала соҳаси билан боғлиқ бўлиб, унинг натижалари учала соҳа учун муҳим бўлади. Айни пайтда у шу соҳалардан биронтасига киритилиши мумкин эмас, чунки кўчмас мулк бозорининг ривожланишини тадқиқ этиш кўчмас мулк бозорининг ривожланиши ва фаолияти жараёнига алоҳида, мустақил ва ўзига хос қарашни ифодалаши лозим. Кўчмас мулк бозорида юз берадиган жараёнлар моҳиятини ўзлаштириш ва тўртта соҳанинг ҳар бири таркибий тузилишини аниқлаш учун декомпозиция усулидан фойдаланамиз. Декомпозиция (қисмларга бўлиш) борган сари соддароқ жараёнларни ажратишнинг мантиқий асосланган амаллари шаклида бажарилади (10.1-жадвалининг 2-устунида бундай қисмларга бўлишнинг базавий жараёнларга етказилган босқичи кўрсатилган (3-устун)). Базавий жараёнлар ўтиши битта йўналишдаги тор ихтисослашган мутахассислар (ташкилотлар) томонидан таъминланади. Download 134.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling