10-мавзу. Марказий нерв тизимининг физиологияси режа


Download 332.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana20.09.2023
Hajmi332.19 Kb.
#1681942
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
маъруза nerv



10-мавзу. МАРКАЗИЙ НЕРВ ТИЗИМИНИНГ ФИЗИОЛОГИЯСИ 
Режа: 
1. Нерв тизимнинг функционал тузилиши. 
2. Нейрон - нерв тизимнинг функционал бирлиги. 
3. Нейрон ва унинг кисмларини функциялари. 
4. Тинчлик ва харакат потентциаллари. 
5. Нерв маркази тушунчалари 
6. Нерв марказларининг хусусиятлари 
7. Рефлекс - нерв тизим фаолиятининг асосий мохияти 
8. Рефлексларнинг уйғунлашуви 
9. М.Н.С.нинг функционал тузилиши 
10. Орка ва узунчок мия функциялари 
11. Ўрта мия ва мияча функциялари 
12. Оралик мия ва унинг функциялари 
13. Ретикуляр форматция (тўрсимон хосила ва уни МНС-га таъсири) 
14. Катта ярим шарлар пўстлоғининг сигналлик фаолияти.
15. Харакат фаолияти бошкарилишининг шаклланиши
16. Мотор-харакатланиш тизимси ва уни функцияси
17. Букиш, ёйиш, чоррахд ва ритмик харакат рефлекслари 
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
нейрон, конвергенция, нерв маркази, индукция, иррадиация, рефлекс, рефлекс ейи, 
суммация, марказий нерв тизими, орқа мия, оралиқ мия, ретикуляр формация, узунчоқ мия, урта
мия. 
Одам организми энг мураккаб, олий даражада ихтисослашган ва маъсулиятли системадир. Нерв 
системаси организмда барча тўқималарни, аъзоларни бир бутун қилиб, бир-бирига боғлаб бирлаштириб, 
уларнинг махсус фаолликларини уйғунлаштириб одамнинг хулқи, хатти - ҳаракатини бошқаради ва уни амалга 
оширади. 
Нерв системанинг ўзига хос функциялари қуйидагилар: 
1) одам таянч-ҳаракат аппаратини бошқаради; 
2) ички аъзолар ишини,функциясини бошқаради; 
3) одам ақлий ва турли руҳий фаолиятини таъминлайди (ОНФ); 
4) организмни ташқи муҳит билан ўзаро таъсир этишини шакллантиради. 
Нерв система, ҳужайрали тузилишли, нейрон ва глия ҳужай-раларидан тузилганлигини анатомия 
курсидан ҳам биласиз. Нерв ҳужайралари уникал (антиқа) тузилишли, улар организмдаги бошқа тўқима 
ҳужайраларидан тузилиши билан фарқланади. Нерв ҳужайралари ўсимтали, уларда икки хил ўсимта – аксон ва 
дендритлар мавжуд. Уларнинг ўсимталари мураккаб нерв тўрини ҳосил қилади. Нерв тўри ҳар хил функция 
бажарувчи ҳужайралардан иборат. Нерв ҳужайраси ва унинг ўсимталари нейрон деб аталади. 
Нерв системасини 50 млд нейронлар ташкил этади. Нерв система ҳужайраларининг атиги 10% нейронлар, 
90% эса глия ҳужайраларидир, ваҳоланки нейронлар юқорида кўрсатилган ўта мураккаб функцияларни амалга 
оширишларига қарамасдан уларнинг сони кам. 
Глия ҳужайралари нейронлараро бўшлиғда жойлашган. 4 хил глия ҳужайралари фарқланади. 
1. Астроцитлар. 
2. Олигодендритлар. 
3. Микроглия. 
4. Шван ҳужайралари. 
Астроцитлар, олигодендритлар ва микроглиялар бош ва орқа мияда, шван ҳужайралари эса периферияда 
нерв толаларида жойлашган. 
Астротцитлар – капилляр қон томирларидан озуқа моддаларини нейронларга ўтишини таъминлайди ва 
бошқаради. 
Микроглия ҳужайралари – миянинг (санитар) тозалигини сақловчисидир. Миянинг меъёрий фаоллик 
ҳолатида микроглия ҳужайралари кам бўлади. Агар миянинг бирор қисми жароҳатланса, миянинг шу қисмида 
микроглия ҳужайраларининг сони кўпаяди, яъни ошади. 
Умуман олганда глия ҳужайралари нерв системасининг нейронларини таянчи ва ҳимоявий 
тозалагичларидир. 
Нейронлар ўсимталари билан ўзаро бирлашиб нерв тўрини ҳосил қиладилар. Нерв турли функцияларни 
бажарувчи, яъни (ахборотни) омиллар таъсирини қабул қилувчи, ташқи ва организм ички муҳити 
ўзгаришларини таҳлил қилувчи нейронлардан иборат. 
Нерв тўридаги организм функцияларини бошқарувчи, назорат қилувчи нерв марказлари мускулларнинг 
қисқариши ва безларнинг суюқлик ажратишини ҳам бошқаради. 


Нерв системанинг тузилиши - функционал бирлиги бўлган ҳар бир нейроннинг турли функционал 
қисмлари фарқланади: 
1) нейроннинг танаси – сомаси; 
2) дендритлар – калта, сершохланган ўсимталари; 
3) аксон – битта узун ўсимтаси; 
4) аксон тепалиги – аксоннинг сомадан бошланган, бироз кенгайган қисми; 
5) аксоннинг шохланган учлари – терминаллар нейроннинг бу қисмлари қатий муҳим бўлган муайян 
функцияларни бажарадилар. 
Нейроннинг танаси – сомаси ўзидаги оқсил, медиаторни синтезлайди, унда ядро, рибосома, 
эндоплазматик ретикулум ва бошқа органеллалар мавжуд. Нейроннинг бир бутунлиги ва унинг ҳаёт - 
фаолияти учун сома зарур, усиз нейрон ҳалок бўлади. 
Нейрон аксони – ўзига хос функцияни бажаради. У нерв импулсларини фақат сомадан турли (нерв, 
мускул ва без) ҳужайраларга ўтказади. 
2-расм. А) Нерв ҳужайраси – нейроннинг тузилиши. Б) Миелинли 

Download 332.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling