10-мавзу. Марказий нерв тизимининг физиологияси режа


Download 332.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana20.09.2023
Hajmi332.19 Kb.
#1681942
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
маъруза nerv

Базал ганглия думли ядро ва нимранг ядролардан (яъни тарғил тана) иборат. Ҳозирги вақтда 
бодомсимон танача (авваллари лимбик тизимнинг вегетатив марказлари ҳисобланар эди) ва ўрта миянинг қора 
моддасини ҳам базал ганглияларга киритилади. Базал ганглияларга афферент импулслар (деярли тарғил 
танада) тана рецепторларидан таламус орқали ва катта ярим шарларнинг ҳамма қисмидан ўтказилади. Базал 
ганглия ядроларидан афферент импулслар таламус орқали мия пўстлоғига ўтказилади. Базал ганглия ядролари 
шартли рефлексларни ҳосил бўлишида ва мураккаб шартсиз рефлексларни (ҳимоя, озиқа топиш) рўёбга 
чиқишида иштирок этади. Улар жисмоний машқ ва иш бажариш учун зарур бўлган тананинг фазодаги 
ҳолатини, ҳамда автоматик ритмик ҳаракатларни рўёбга чиқишини таъминлайди. Нимранг ядроси 
ҳаракатланиш функциясини бажаради, амалга оширади, тарғил тана эса уни фаоллигини бошқаради. Ҳозирги 
вақтда думли ядрони мураккаб руҳий жараёнларни (эътибор, хотира, хатоларни аниқлаш) назорат қилишда 
аҳамияти борлиги аниқланган. 
Лимбик тизим
- ҳаяжон, хотира ва ўрганиш жараёнлари билан боғлик бўлган мия пўстлоғи ва пўстлоқ 
ости тузилмаларидан иборат. Мия пўстлоғининг лимбик тизими - пешона, гиппокамп (ва лимбик пўстлок) бош 
мия ярим шарларининг пастки ва йўқори юзасида жойлашган. 
Мия пустлоқ ости лимбик тизимси таркибига гипоталамус, таламуснинг айрим ядролари, ўрта мия ва 
ретикулярформация киритилади. Бу бўлим орасида туғри ва тескари йўналишли алоқа йўллари, яъни ўзаро 
алока мавжуд. Бу бўлимлараро алоқани "Лимбик халқа" алоқаси деб аталади. Лимбик тизим организмнинг 
турли-туман фаолиятини (овқатланиш, сув ичиш, тетиклик-уйқу, хотирани шаклланиши, ҳимояланиш) 


бошқаришда иштирок этади. Лимбик тизим орқали ижобий ёки салбий ҳаяжонланишнинг ҳам ҳамма 
компонентлари (ҳаракатланиш, вегетатив ва гормон) шаклланади. Лимбик тизимнинг турли қисмларини 
таъсирлаш натижасида уларда роҳатланиш ва қониқарсизлик марказлари борлигини аниқладилар. 

Download 332.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling