10-мавзу. Марказий нерв тизимининг физиологияси режа


Download 332.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana20.09.2023
Hajmi332.19 Kb.
#1681942
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
маъруза nerv

нерв толаси. 
1-нейрон танаси; 2-синапс; 3-дендрит; 4-ефферент толалар; 
5-аксон; 6-Ранве бўғими; 7-Шванн ҳужайраси; 8-мембрана; 9-
аксоплазма; 10-нейрофибрилла; 11-митохондрия; 12-аксон учи; 13-
кўндаланг тарғил мускул. 
Сомадан ажратилган аксон нерв импулсларини икки томонлама 
ўтказади. Организм муҳитида рефлекс ёйларига биноан ўтказади. 
Аксон тепалиги – сомада ҳосил бўлган ва рўёбга чиққан нерв 
импулсларини саралаш вазифасини амалга оширади. 
Аксон учлари – терминаллар мускул, без ҳужайралари билан 
махсус тузилма - синапс орқали алоқа ҳосил қилишини биласиз.Аксон учлари қандай ҳужайра сомаси ва 
нейроннинг қайси қисми билан синапс орқали алоқа ҳосил қилишига кўра улар турлича аталади. Бир 
нейроннинг аксон терминаллари бошқа ўзига ўхшаш нейронларнинг дендритлари билан ҳам кўп синапслар 
орқали алоқа ҳосил қиладилар. 
Нейроннинг дендритлари эса синапслар орқали таъсирланадилар. Бир нейроннинг дендритларида 100 ёки 
1000 тагача нейронларнинг аксон терминаллари синапсларни ҳосил қилади. Бундай синапслар аксодендрит 
синапслар деб аталади. Бир нейрон терминаллари боша нейронларнинг сомаларида, яъни аксосома ва 
аксонларида - аксоаксонал синапслар ҳосил қиладилар.Терминалларнинг мускул толаларида ҳосил қилган 
синапсларини – нерв-мускул синапслари деб аталади. Синапслар қаерда жойлашишига қараб ҳам 2 хил 
фарқланадилар. Улар: 
1) марказий синапслар; 
2) периферик синапслар. 
Марказий синапслар нерв системасининг турли бўлимларида жойлашган, периферик синапслар – нерв-
мускуллар оралиғида жойлашган синапсларидир. Марказий синапслар аксосома, аксодендрит, аксоаксонал 
синапслардир. 
Нейронлар функцияларига кўра 3 турга ажратилади. 
1. Афферент, сезувчи, омиллар таъсирини қабул қилувчи . 
2. Эфферент, ҳаракатлантирувчи, жавоб ҳосил қилувчи. 
3. Нейронлараро алоқа ҳосил қилувчи (контакт) ёки оралиқ нейронлар. 
Афферент ва эфферент нейронларининг аксонлари мускуллар, безлар ва сезувчи аъзолари орқа мия ва 
бош мия билан икки томонлама алоқани таъминлайди. Сезувчи нейронлар ва уларнинг аксонлари нерв 
импулсларини нерв системага ўтказувчи афферент нерв йўлларини ҳосил қилади. Эфферент нейронлар эса 
нерв импулсларини нерв системанинг турли бўлимларидан (перифериядаги) турли аъзолар тўқималарига 
импулс ўтказувчи эфферент нерв йўлларини ҳосил қилади. 
Сезувчи – афферент нейронлар махсус ганглия ва тугунчаларда жойлашган бўлиб, улар аксонлари орқали 
нерв система бўлимлари билан алоқада бўладилар. 
Ҳаракатлантирувчи – эфферент нейронлар эса скелет мускуллари ва ички аъзолар билан алоқа ҳосил 
қилади, чунки орқа мия ва вегетатив нерв система нейронларининг аксонлари ёнма - ён бир қобиқ ичида 
жойлашган. Нерв системанинг афферент ва эфферент нейронларидан ташқари, улар алоқасини таъминловчи 
оралиқ - контакт нейронлар мавжуд. Контакт нейронлар нерв занжирини ҳосил қилади, у омиллар таъсирида 
ҳосил бўлган импулсларни таҳлил қилади, ҳаётий тажрибаларни хотира сифатида сақлайди ва омил таъсирига 
монанд нерв системанинг жавоб импулсларини шакллантиради. 
Нерв системанинг бир хил функцияни бажарувчи контакт нейронлари нерв маркази ёки ядро деб 


аталувчи гуруҳларга ажратилган. 
Нерв система нейронлари бошқа ҳужайралардан қуйидаги хусусиятлари билан фарқланади: 
1) уларда модда алмашинуви жараёни юқори даражада содир бўлади, чунки мия нейронлари тинч 
ҳолатда ҳам 46 мл/дақ кислород истеъмол қилади. 
2) уларни қон билан таъминланиши яхши кучли, чунки мия1мм ундаги капиллярнинг узунлиги 1 м
3) нейронларда асосий энергия манбаи фақат карбонсувлардир; 
4) уларни энергия билан таъминланиш жараёни кўпроқ, асосан аероб муҳитда содир бўлади; 
5) уларнинг лабиллиги юқори, 100 имп/сек гача ўтказиш қобилиятига эга. 
Нейронларнинг мембраналари электроген, яъни электр импулсларини ҳосил қилиш хусусиятига ҳам эга. 
Нейронларнинг мембраналарида доимо ўзгармас электр потенциаллари мавжуд, уни мембрана 
потенциаллари (МП) деб аталишини биласиз. 
МП мембрананинг ташқи юзаси мусбат ва ички юзаси манфий қутбланганлигини ифодалайди. Мембрана 
юзаларини ҳар хил қутбланганлиги нейрон мембранасининг ташқи ва ички юзасида мусбат ва манфий қутбли 
ионларнинг контцентрация фарқидир. Нейроннинг ичида калий ионлари мембрана ташқи юзасидагига 
нисбатан кўп (140 ммол). Натрий иони эса (10 ммол) нейрон ичида кам, манфий хлор иони (5 ммол). Демак, 
нейрон ичида ҳаммаси бўлиб 150 ммол мусбат қутбли калий, натрий ионлари ва манфий 5 ммол хлор ионлари 
бўлади. Нейроннинг ташқарисида эса натрий ионлари кўп (140 ммол) калий ионлари эса кам (5 ммол), 
анионлар ҳам кам улар (5 ммол), манфий хлор ионлари кўп (110 ммол). 
Ионлар Мембрана 
ташқи 
юзасида 
(ҳужайралараро суюқликда.) 
Мембрана ички юзасида (ҳужайра ичида) 
(На+) - 140 ммол (К+) - 5 ммол (CЛ-
)- 110 ммол
10 ммол 140 ммол 5 ммол 
Тинч ҳолатда нейронлар мембранасининг калий ионларига бўлган ўтказувчанлиги юқори, натрий эса 
паст бўлади. Тинч ҳолатдаги МП 40 мв дан 95 мв гача бўлади, у ҳужайраларнинг хусусиятларига боғлиқ. Омил 
таъсирида мембрананинг натрий ионларига бўлган ўтказувчанлиги 200 мартагача ошади, калий канали 
ёпилади, натрий ионлари ҳужайра ичига кўп ўтади, бу эса мембрананинг қутбларини алмаштиради, яъни 
деполяризациялайди, натижада ҳаракатли ёки ҳаракатсиз потенциал (ҲП) рўёбга чиқади. ҲП ҳосил бўлишида 
МП камаяди (40 мв гача). Ҳаракатли потенциал эса 100-125 мв ҳосил бўлади. Ҳаракат потенциаллари қайд 
қилинганда, у икки фазадан иборат эканлиги маълум бўлади. 
1. Мембрана қутбларини алмашиниш (деполяризация) фазаси. 
2. Мембрана қутбларини тикланиши (ўз ҳолатига қайтиши) -реполяризация фазаси. 
Реполяризация фазасидан сўнг гиперполяризация, яъни мембрана юзасидаги бир хил ном ионлар кўпая 
боради, МП бироз ошади, у 80 мв гача етади. 
Реполяризация фазасида натрий каналлари ёпилади, калий каналлари эса очилади, натижада 
мембрананинг натрий ионларига бўлган ўтказувчанлиги камаяди, калий ионига бўлган ўтка-зувчанлиги эса 
ошади. Бу эса МП ини тикланишига олиб келади. 
Шундай қилиб, нерв системанинг бирлиги - нейрон, унинг функционал қисмлари, турлари, хусусиятлари, 
электроген хоссаси билан танишдингиз. 

Download 332.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling