10-мавзу: Polygonaceae оиласи биологияси ва зарари


Download 0.92 Mb.
bet2/3
Sana14.10.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1702422
1   2   3
Bog'liq
10. Polygonaceae оиласи биологияси ва зарари

Polygonaceae оиласи вакиллари орасида енг кўп учрайдиган ва тарқалган турлари бегона ўтлардир. Масалан – Persicaria, Rumex ва Polygonum turlari мавжуд.
  • Қизилтасма, чумчуқтили (Polygonum aviculare L.), торонгулдошлар оиласига киради. Пояси ўрмаловчи ёки бир оз кўтарилган, асосидан шохлаган, бўйи 10-60 см, текис.
  • Уруғи қишлаб чиқкандан сўнг 9 см гача чуқурликдан қийғос униб чиқаолади. Майсалари мартнинг охири ёки апрелнинг бошида кўрина бошлайди. Июлдан ноябр ойигача гуллаб, мева тугади. Бир туп ўсимлиги 200 тача уруғ ҳосил қилиши мумкин.
  • Қизилтасма жуда кўп тарқалган бегона ўт. Суғориладиган ҳар хил экин (ғўза, беда, тариқ, кунжут, шоли, помидор, картошка, карам ва бошқа) лар орасида, шунингдек, ариқ бўйларида, йўл ёқаларида ва бошқа партов жойларда ўсади. Бутун Ўзбекистонда тарқалган.
  • Қизилтасмадан ташқари, айрим жойларда яна дағал қизилтасма (P.Scabrum Moench.), сувқалампир (P.hydropiper L.), дала қизилтасмаси (P.agrestes Sumn.), сувзамчи (P.PersicariaL.), печак қизилтасма (P.convolvulus L.) каби бошқа баъзи турлари ҳам учрайди (1-расм).
  • 1-расм. Қизилтасма, чумчуқтили (Polygonum aviculare L.)
  • Майдабарг отқулоқ (Rumex crispus L.), торонгулдошлар оиласига киради. Бир туп ўсимлиги 7 мингта уpyғ ҳосил қилади. Уруғи қиш бўйи қуриб қолган ўсимликда сақланади ва кейинчалик шамол ёрдамида маълум масофаларга тарқалади. Лаборатория шароитида уруғининг унувчанлиги 11 йил, сувда 44 ой, тупроқда 70 ойгача сақланади.
  • Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди. Уруғи анча паст ҳароратда яхши униб чиқади. Майсалари 5 см гача чуқурликдан чиқади. Уруғи баҳордан то кузгача униб чиқаверади.
  • Ўсимликда биринчи йили ўқилдиз ва тўпбарг ривожланади, иккинчи йили эса илдиз бўғзидаги куртаклардан гуллайдиган поялар ривожланади. Куртаклар илдизи ўқилдиз бўлиб, узунлиги 1 м гача ва йўғонлиги 2,5 см гача етади, сернам ерларда эса 5-8 см чуқурликда кескин бурилиб, деярли горизонтал ҳолда жойлашади. Пастки қисмидан кучли шохланади. Илдиз бўлаклари яхши тутиб кетиб, кесилган жойидан новдалар чиқаради. Ер ости куртаклардан ва илдиз бачки(каудекс)лардан кўпинча она ўсимликдан ажраладиган ва мустақил ўсимликка айланадиган урчуқсимон ён илдизлар ҳосил бўлади.
  • Эски илдизлари оч сариқ рангда, қаттиқ. Улар кузги шудгор вақтида кесилиб қолса, ҳар доим ҳам қишки совуқ таъсиридан нобуд бўлмайди, балки баҳорда кўкариб чиқиб, илдиз бўғзида жуда кўп тўпбарг ҳосил бўлади. Меваси пишиши билан ўсимликнинг ер устки қисми қурийди, аммо уруғлари қишгача тўкилмасдан тураверади.
  • Кўп йиллик ўтлар, сабзавот экинлари орасида, яйловларда ўсади. Шунингдек, партов, нам жойларда, ариқ бўйларида учрайди. Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги боғларда кўпроқ учрайди (2-расм).
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling