10-Мавзу: Ўрмон ва намлик - Режа:
- Ўрмон ҳаётида намликнинг аҳамияти.
- Намликни ўрмонга таъсири.
- Дарахт турларини намликка бўлган муносабати.
Ўрмонларнинг ҳаёти сув билан боғлиқ бўлишига қарамай, улар намлик режимига ўз таъсирини кўрсатади. Ўрмон ёғингарчиликнинг келишига, тарқалишига ва тақсимотига бевосита ўзгартиришлар киритади. Ўрмонлар сувнинг аккумляция бўлишига, ажралишига ва парчаланишига бевосита таъсир кўрсатади. - Ўрмонларнинг ҳаёти сув билан боғлиқ бўлишига қарамай, улар намлик режимига ўз таъсирини кўрсатади. Ўрмон ёғингарчиликнинг келишига, тарқалишига ва тақсимотига бевосита ўзгартиришлар киритади. Ўрмонлар сувнинг аккумляция бўлишига, ажралишига ва парчаланишига бевосита таъсир кўрсатади.
- Дарахтлар томонидан қилинадиган намликлар, улар учун озуқа бўлиб, ассимиляция жараёнида фойдаланилади ва рўй берадиган фотосинтез жараёнида қатнашди. Сув тўқималар ва ҳужайралар учун қурилиш материали ҳисобланади. Улар плазмани меъёрий ҳолатда ишлашини таъминлайди ҳамда илдизлар орқали ёрдам беради. баъзи дарахтлар илдизлари орқали сувни 120 метргача кўтариш қобилиятига эга эканлиги тасдиқланган сувнинг танқислиги эса ўрмонзорларнинг ўсишини секинлаштирувчи маҳсулдорлигини пасайтирувчи омилга айланиб қолган. Умуман сувларнинг атиги 0,001 фоизигина дарахтларнинг озиқланишини, қолган қисми эса, транспиранция ҳамда уларни иссиқликдан сақлаш учун сарф қилинади.
Ўсимликлар учун асосий намлик манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: ҳаводан ёғадиган ёғингарчиликлар-ёмғир, қор, дўл; конденсацион шаклидаги ёғингарчиликлар-туман томчилари, қиров, шудринг-тупроқ қатламларидаги намлик ва ер ости сувлари; дарёлар ва ширин сув ҳавзалари - кўллар. - Ўсимликлар учун асосий намлик манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: ҳаводан ёғадиган ёғингарчиликлар-ёмғир, қор, дўл; конденсацион шаклидаги ёғингарчиликлар-туман томчилари, қиров, шудринг-тупроқ қатламларидаги намлик ва ер ости сувлари; дарёлар ва ширин сув ҳавзалари - кўллар.
- Маълумки, сув қаттиқ, суюқ ва газсимон ҳолатда мавжуд. Дунё сув заҳирасининг 2,15% қаттиқ, яъни муз ҳолатидадир. Дарёлар, кўллар ва тупроқдаги ширин сувлар умумий сув заҳирасининг атиги 0,635 фоизини атмосферадаги сув 0,001 фоизини, океанлардаги сув эса 97,2 фоизни ташкил этади.
- Тирик организмлар таркибининг 70-80 фоизини сув ташкил қилади. Умуман улар сувсиз ҳаёт кечиролмайди. Масалан, бодринг, қулпунай, помидор, тарвуз ва қовун каби маҳсулотларда сув миқдори 92-95 фоиздан иборат.
- Ер шарининг кўп қисми, яъни 98 фоизи шўр сувлардан иборат. Шўр сувларни маълумки, ўсимликлар ҳам, хайвонлар ҳам исътемол қилмайди. Ичимлик сувлари эса атиги 0,066 фоиздан иборат. Шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда кўпчилик мамлакатларда сув танқислиги сезилмоқда. Бу эса қишлоқ хўжалигининг ҳам саноатнинг ҳам ривожланишига салбий таъсир этиши мумкин ва шундай бўляпти ҳам.
Do'stlaringiz bilan baham: |