10-Мавзу: Ўрмон ва намлик


Download 181 Kb.
bet5/5
Sana06.04.2023
Hajmi181 Kb.
#1332611
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-Мавзу

Тупроқнинг устки қатламидан буғланиш. Дарахт шох-шаббалари орасидан ўтиб, тупроқ қатламига етган намлик буғланиш натижасида яна атмосферага қайтади. Тупроқ устки қатламидан буғланиш қуйидаги омилларга боғлиқ: ўрмон тури, тўлалиги, шакли, тупроқ устидаги ўтлар ва буталарнинг ранг-баранглиги ва шулар билан боғлиқ бўлган ҳавонинг намлиги, шамол, қуёш радиацияси, ер ости сувларининг жойланиши, тупроқнинг механик таркиби ва ҳоказо. Умуман олганда, ўрмонлар остидаги тупроқлар, очиқдаги тупроқларга қараганда намни кам буғлатади.

  • Тупроқнинг устки қатламидан буғланиш. Дарахт шох-шаббалари орасидан ўтиб, тупроқ қатламига етган намлик буғланиш натижасида яна атмосферага қайтади. Тупроқ устки қатламидан буғланиш қуйидаги омилларга боғлиқ: ўрмон тури, тўлалиги, шакли, тупроқ устидаги ўтлар ва буталарнинг ранг-баранглиги ва шулар билан боғлиқ бўлган ҳавонинг намлиги, шамол, қуёш радиацияси, ер ости сувларининг жойланиши, тупроқнинг механик таркиби ва ҳоказо. Умуман олганда, ўрмонлар остидаги тупроқлар, очиқдаги тупроқларга қараганда намни кам буғлатади.
  • Ёққан ёғингарчилик миқдорининг бир қисми ўрмонлардаги тупроқлардан жарликларга, дарёларга, кейинчалик эса денгиз ва океанларга бориб қуйилади. Республикамизда катта дарёлар унчалик кўп бўлмаса ҳам, ҳамда ўрмон билан қопланган майдонлар ҳам оз бўлсада, лекин тоғ жилғаларидан, сойларидан, сувлар оқиб тушиб дарёларга ёки сув омборларига қуйилади.
  • Албатта, оқиб тушадиган сув миқдори тупроқнинг ҳолатига, ёмғирнинг ёғиши ва қор эришининг тезлигига, қиялик нишабига ва бошқа кўпгина омилларга боғлиқдир.

Ёғингарчилик миқдорининг дарахтларнинг шох-шаббаларида ушлаб қолинган бир қисми энергия ва ҳавонинг ҳаракати натижасида буғсимон ҳолатга ўтиб, яна атмосферага учиб кетади. Дарахтзор тагидаги тупроқлар устидаги хазонрезги қопламлари ва ҳар хил қолдиқлардан буғланадиган намлик миқдори ва унинг буғланиш тезлиги ўрмонларнинг турига, дарахтларнинг ёши ва қалинлиги ҳамда ёғингарчилик ёғиш тезлиги, шамол кучи ва ҳавонинг ҳароратига бевосита боғлиқдир.

  • Ёғингарчилик миқдорининг дарахтларнинг шох-шаббаларида ушлаб қолинган бир қисми энергия ва ҳавонинг ҳаракати натижасида буғсимон ҳолатга ўтиб, яна атмосферага учиб кетади. Дарахтзор тагидаги тупроқлар устидаги хазонрезги қопламлари ва ҳар хил қолдиқлардан буғланадиган намлик миқдори ва унинг буғланиш тезлиги ўрмонларнинг турига, дарахтларнинг ёши ва қалинлиги ҳамда ёғингарчилик ёғиш тезлиги, шамол кучи ва ҳавонинг ҳароратига бевосита боғлиқдир.
  • Игна баргли дарахтзор қишда япроқли ўрмонзорларга қараганда ўз шох-шаббаларида ёғингарчиликни кўпроқ миқдорда ушлаб қолади. Шунинг учун ҳам намликни кўпроқ ҳажмда буғлатадилар.
  •  

Назорат учун саволлар

  • Намликни ўсимлик ҳаётига таъсирини изохланг?
  • Тупроқдаги намлик турларини айтинг?
  • Япроқ ва нина баргли дарахтларнинг намликка бўлган муносабатини изохланг?
  • Гигрофит ўсимликлар нима?
  • Мезофит ўсимликлар нима?

Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling