Дарахтларни сувга бўлган талаби бўйича гуруҳларга бўлиниши. - Дарахтларни сувга бўлган талаби бўйича гуруҳларга бўлиниши.
- Дарахтларнинг намликка муносабатини рус олими Г.Ф.Морозов дарахтларнинг намликка бўлган эхтиёжи (талаби) ва мухтожлик каби кўрсаткичларга аниқлик киритишни таклиф этган.
- Эҳтиёж, зарурият ёки талаб бу мухтожликнинг ажралмас қисми бўлиб, ўсимлик тўқималарининг тургор ҳолатини, фотосинез жараёнининг нормал бориши, нафас олишини керакли намлик билан таъминлаш демакдир.
- Мухтожлик- ўсимликнинг намлик шароитига- муҳит бўлган муносабати ва шу шароитидан керакли намликни тортиб (суриб) олиб демакдир. Масалан, шўрхок ва намлик жойларда ўсадиган юлғун бутаси қуруқ жойларда умуман ўса олмайди, чунки бу ўсимлик намликка мутождир. Қарағай ва арчанинг намликка зарурати бир хил бўлса ҳам, эҳтиёжи ҳар хил, бир-бирларидан бутунлай фарқ қилади.
- Намликни яхши кўришга қараб, дарахтларни қуйидагича жойлаштириш мумкин.
- Ультраксерофитлар (қурғоқчиликка ўта чидамли) - саксавул, хандон писта, бодом, қандим, черкез, наъматак, чўл акацияси.
- Ксерофитлар (қурғоқчиликка чидамли) - қрим қарағайи, оддий қарағай, айлант, жийда, скумпия, абрикос, майда баргли қайрағоч, тоғ олча, дўлана. Булар, намлик етишмайдиган жойларда ўса оладиган ва сув танқислигига мослашган ўсимликлардир.
Мезоксерофитлар (ўрта гуруҳ ўсимликлар) – эман, нок, заранг, гледичия (тикон дарахти), гилос, олма. - Мезоксерофитлар (ўрта гуруҳ ўсимликлар) – эман, нок, заранг, гледичия (тикон дарахти), гилос, олма.
- Мезофитлар (намлик ва иссиқликка ўрта талабчан) – жўка, шумтол, ёнғоқ, тилоғоч, бук, каштан, қайин, амур бархати, кенг япроқли қайрағоч, лешина, бузина. Булар қисқа муддатли ва унча кучли бўлмаган қурғоқчиликка чидамли ўсимликлардир.
- Мезогигрофитлар (намликка талабчанлар) - тол, бехи, терак.
- Гигрофитлар (намлик севувчилар) - ботқоқ кипариси, қора ольха, бутасимон оқ қайин, жирғаноқ. Бу таркибга кирувчи кўпчилик ўсимликлар энг юқори ҳаво намлиги ва нам тупроқларда ўсадиган ва уларнинг тўқималарида 80 фоиздан ортиқ намликка эга турлардир.
- Ёғингарчилик миқдори ва ўрмонларнинг тарқалиши. ёғингарчилик миқдори нафақат ўрмонзорларнинг ўсишига, балки тарқалишига ҳам таъсир кўрсатади.
- Ўрмонларнинг тарқалиши, умуман олганда, иқлимнинг қурғоқчилиги билан аниқланади, бу кўрсаткич йиллик ёғингарчилик миқдорнинг буғланишига муносабатидан келиб чиқади. Ўсимлик-ларнинг қурғоқчиликка чидамлилигини оширишда кўпинча уларнинг илдиз тизимини жойланиши ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Тарқоқ горизонтали илдиз тизими асосий илдизларнинг ривожланишига кўмаклашиши билан бирга қарағай, эман, жўка, грек ёнғоғи каби дарахтларни қурғоқчиликка бўлган чидамлилигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |