10-Мавзу: Ўрмон ва намлик


Download 181 Kb.
bet2/5
Sana06.04.2023
Hajmi181 Kb.
#1332611
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-Мавзу

Бу аҳвол келажакда яна ҳам кескинлашиши мумкин. Кўп мамлакатларда эса ҳозирнинг ўзидаёқ аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш мураккаб муаммога айланмоқда. Шунинг учун ичимлик сувларини сақлаш, жиловлаш ҳамда тежаб боришда ўрмонзорларнинг аҳамияти беқиёсдир.

  • Бу аҳвол келажакда яна ҳам кескинлашиши мумкин. Кўп мамлакатларда эса ҳозирнинг ўзидаёқ аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш мураккаб муаммога айланмоқда. Шунинг учун ичимлик сувларини сақлаш, жиловлаш ҳамда тежаб боришда ўрмонзорларнинг аҳамияти беқиёсдир.
  • Дунёнинг турли мамлакатларида инсон талаблари учун киши бошига бир йилда 60-220 тонна сув ишлатилади. Ер юзининг жами аҳолиси учун эса бу рақам бир йилда 400 кубокилометр ҳажмни ташкил этади.
  • Олимларнинг ҳисоблашича ер шаридаги аҳолининг иккидан уч қисми тоза ичимлик суви етишмаслигидан, унинг ифлослигидан қийналишар экан.
  • Ифлос сув истеъмол қилиш натижасида ҳар йили 500 млн.дан ортиқ киши касалланар ва 5 млн. дан ортиқ болалар вафот этар экан. Сувнинг ифлосланиши ва етишмаслигининг асосий сабабларидан бири ўрмонларнинг кўп миқдори кесилиб кетиши ҳисобланади.
  • Жанубий йўналишдаги катта нишабга эга бўлган қияликларда, хатто, кўп миқдорда ёғингарчилик бўлган тақдирда ҳам тупроқ унчалик намликка эга бўлмайди. Худди шундай шароитдаги пастликларда намликнинг кўплиги сезилади. Сувлар дарахтларнинг шох-шаббалари, барглари орқали ўтиб, ўзининг кимёвий таркибини ўзгартириб, тупроқни бойитади. Масалан, Ғарбий Саян тоғидаги япроқли ўрмонлар ичидан ўтган ёмғир сувларида очиқ жойлардагига қараганда СаО (уч маротаба), МgО (тўрт маротаба) кўплиги аниқланган.

Ўрмонларнинг бир йилда қанча сув талаб қилиши тўғрисида ҳар хил мулоҳазалар бор. Олимларнинг фикрича, ўрмонларга керакли намлик 250-170 га тенг. Бундай шароитда ўрмонлар яшай олади. Аммо Скандинавияда игна баргли ўрмонлар 300 мм, Шарқий Сибирда эса 200 мм ёғингарчилик миқдорида ҳам яшамоқда, ўсмоқда, ривожланмоқда.

  • Ўрмонларнинг бир йилда қанча сув талаб қилиши тўғрисида ҳар хил мулоҳазалар бор. Олимларнинг фикрича, ўрмонларга керакли намлик 250-170 га тенг. Бундай шароитда ўрмонлар яшай олади. Аммо Скандинавияда игна баргли ўрмонлар 300 мм, Шарқий Сибирда эса 200 мм ёғингарчилик миқдорида ҳам яшамоқда, ўсмоқда, ривожланмоқда.
  • Энг яхши ўрмонлар Марказий Европада. Бу ерда ёғингарчилик миқдори 600-700 мм ни ташкил этади. Аммо, ўрмонлар учун керакли намлик миқдори 250-175 мм эканлиги аниқланган. Намликнинг қолган қисми эса буғланишга, дарахт баргларида ушланиб қолишга ҳамда ернинг пастки қатламига шимилиб кетишга сарф бўлади.
  • Ёш нихолларнинг ўсиш пайтида намлик етарли даражада бўлиши керак. Шунда уларнинг сақланиб қолиши таъминланади.
  • Ёққан ёмғир ва қорлар ўсимликлар учун керакли озуқани (азот кислотаси, аммиак) тупроқ орқали етказиб берди.
  • Қишда ёққан қорлар физик таъсир кўрсатади. Уларнинг ижобий таъсири-тупроқнинг устки қатламини ва ниҳолларни сақлайди, салбий таъсири-дарахтлар синиши, новдаларни эса совуқ уриши мумкин.
  • Агар қор қалинлиги 15-20 см бўлса, унинг устки ва пастки қатлами ўртасидаги фарқ 15-200С ни ташкил этади. Қор қалинлиги 30-50 см бўлганда Австрия тоғларда тупроқнинг юқориги қатламида ҳарорат 00С даражага тенг бўлган.

Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling