11 – Мавзу Фалсафа категориялари


Download 60.66 Kb.
bet1/12
Sana18.06.2023
Hajmi60.66 Kb.
#1567695
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
фалсафа конунлари


Фалсафий қонунлар
ва категориялар
ДИАЛЕКТИКА
Диалектика (юнон. dialektika — баҳс, суҳбат) табиат, жамият ва
билиш тараққиёти қонуниятлари ҳамда уларнинг асосида шакл-
ланадиган умумий тафаккур услуби ва амалий фаолият ҳақидаги
таълимотдир. У грек тилида баҳс ва суҳбатлашиш санъати, деган
маънони англатади. Антик дунё файласуфлари уни ҳақиқатга
эришиш йўли ва усули сифатида талқин этганлар. Ҳозирги давр-
га келиб диалектика оламдаги нарса ва ҳодисалар доимо ўзгариш-
да, ўзаро алоқадорлик ва боғликликда, тараққиёт ва ривожланиш-
да, деб тушунишдир. Унга кўра, оламда ўз ўрнига ва жойига,
яшаш вақти ва ҳаракат йуналишига эга бўлган барча нарсалар
ва воқеалар бир-бирлари билан боғлиқ ва алоқадор тарзда,
бир-бирларини тақозо этадиган, доимий ва такрорланиб туради-
ган боғланишлар орқали намоён булади
Фалсафа услубларининг умумий тушунчаси ва мазмуни
Фалсафанинг асосий услублари
Диалектика – унда воқеа-ҳодисалар ҳаракатчан, танқидий, ички қарама-қаршилик,
ўзгаришлар, ривожланиш, сабаб ва оқибат, қарама-қаршиликнинг бирлиги ва курашини
ҳисобга олган ҳолда ўзгарувчи фалсафий услубдир.
Метафизика – диалектикага қарама-қарши бўлган метод, унда объектлар ўз ҳолича (бир-
бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда), статик (доимий) ўзгариш, ривожланиш, ҳаракатларни
ҳисобга олмасдан, қарама-қаршиликларга эътибор бермасдан ўрганувчи услубдир.
Догматизм- бизни ўраб турган дунёни догма (қотиб қолган) призмасидан – ўзгаришсиз
қабул қилинган дунёқараш, исботсиз, юқоридан берилган ва абсолют характерга эга.
Бу услуб ўрта асрларда теологик фалсафага хос.
Эклектика – тарқоқ бўлган, якка ижодий бошланишга эга бўлмаган, фақат тушунча,
концепциялар натижасида юзаки, лекин ташқаридан тўғрига ўхшаб кўринадиган
хулосаларга таянишдир. Кўпинча, эклектика қайсидир фикрларни, ғояларни омма
онги учун ёқадиган, лекин на онтологик, на гносеологик қимматга эга бўлмаган услуб
(ўрта асрларда динда, ҳозирги пайтда рекламада мавжуд)
Софистика – янги фикрни (ёлғон фикрни) жуда моҳирлик билан рост деб кўрсатувчи,
мантиқан ҳақиқий, лекин мазмунан нотўғри бўлган, эшитувчи учун қулай бўлган услуб.
софистика Қадимги Юнонистонда тарқалган, бу ҳолда ҳақиқатни топиш учун эмас,
мунозараларда ғолиб бўлиш учун қўлланилган, кимга бўлса ҳам исботи ва нотиқлик
санъати усули сифатида ишлатилган.
Қарама-қаршилик
ва зиддият

Download 60.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling