11-7chi-19 guruh talabasi


МАКТАБДА ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚИТИШ МАЖБУРИЙ БУЛ МАГАН КУРСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


Download 42.16 Kb.
bet3/3
Sana05.05.2023
Hajmi42.16 Kb.
#1428788
1   2   3
Bog'liq
KURS ISHI (8)

5. МАКТАБДА ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚИТИШ МАЖБУРИЙ БУЛ МАГАН КУРСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

Маълумки, мажбурий бўлмаган курс 2 та йўл орка­


ли амалга оширилади.
1. Факультатив машғулотлар, яъни чет тилини чу-
қурлаштириб ўргатиш орқали.
2. Синфдан, аудиториядан, мактабдан, лицей, кол-
лежлардан ташқарида инглиз тили билан шуғулланиш
уни ўргатиш орқали. 2 та йўлни алоҳида кўриб чика­
миз.
1. Инглиз тилидан факультатив машгулотлар
Инглиз тилидан факультатив машғулотлар таълим-
тарбия беришда муҳим ўрин тутади. Факультатив маш­
гулот ўқувчилар қизиқиши, қобилиятига мос равиш­
да ташкил қилинади. Факультатив машғулотлар ака­
демик лицей, касб-ҳунар коллежни танлашга ёрдам
беради. Бу машғулотда 8—9-синф ўқувчилари, акаде­
мик лицей талабалари қатнашадилар. Ўқувчилар кела­
жакда академик лицейларга, коллежларга киришига
тайёрланиш мақсадида, ўзлари инглиз тилини чуқур
ўрганишлари учун ўз хоҳишлари u бўйича факультатив
машғулотларга қатнашадилар. Ўқувчи, талабаларга
қўшимча материаллар орқали инглиз тили чуқур ўрга-
тилади. Факультатив машғулот жараёнини ташкилий
шакли доимий машғулотдир. У дарсдан олдин ёки ке­
йин ўтказилади. Машғулотлар дарсга ўхшаш ўтказил-
майди, лекин ўқувчининг қатнашганлиги ҳисобга оли­
ниб, ўрта мактаб гувоҳномасида қайд қилинади,
ўқитувчига ҳақ тўланади.Факультатив машгулотлар инглиз тилини ўрганиш-
ни хоҳловчилар бўлганда 8—9-синфлардан ўқувчи, та­
лабалар териб олиниб ташкил қилинади. Ўқувчи, тала­
балар сони бир гуруҳда 15 тадан ошмагани маъқул.
Факультатив машғулотнинг 2 та тури.
1. Оғзаки нутқни чуқур ўргатиш, ўрганиш тури.
2. Оғзаки нутқ ва ўқишни чуқур ўргатиш, ўрганиш
тури.
Мактабда, академик лицей, коллежда инглиз тили­
дан олиб бориладиган факультатив машғулот таълим-
тарбия жараёнининг мажбурий бўлмаган қисмидир. Инг­
лиз тилидан факультатив машғулотлар ўрта мактаблар-
нинг ўқув режаси асосида киритилган.
Факультатив машғулот бўйича дастурлар ишлаб чи-
қилган, мақолалар, қўлланмалар ёзилган1. Уларда фа­
культатив машғулот мақсади, мазмуни, талаби, мавзу­
лар, уни ташкил қилиш, ўтказиш шакллари ёритил­
ган.
Факультатив машғулот мақсади ўқувчи, талабалар­
га инглиз тилида оғзаки нутқни, ўқишни чуқур эгал-
латиш, мустақил ишлаш малака-кўникмаларни ривож-
лантиришдир2.
Факультатив машғулот орқали ўқувчи, талабалар
инглиз тилини тушунишни, турли мавзуларда суҳбат
олиб боришни, лугатсиз илмий-оммабоп китобларни,
матнларни, рўзнома материалларини ўқишни, хат
ёзишни ўргатадилар. Машғулот умумтаълимий, амалий,
тарбиявий, ривожлантирувчи мақсадларни ҳам амалга
оширишни кўзда тутади.
Г. В. Рогова факультатив машгулот мазмунини ку­
йидагича белгилайди1.
The content of optional course should be hearing,
speaking and reading. Pupils should be taught.
a) to annotate what they read, b)to give a stort summary
of the text they have read, c)to write an essay.
Факультатив машғулотлрда С. Ф. Шатиловнинг фик­
рича:
1) коммуникативлилик;

2) мустақил ишлаш, ишлатиш;


3) уни мажбурий курс билан боғлаб олиб бориш;
4) факультатив машғулотни ўтказиш шакли, маз­
муни, мажбурий курс утказиш шакли, мазмунига ўхша-
маслик жиҳатлари асосида олиб бориш лозим.
У факультатив машғулотнинг вазифасига қуйидаги-
ларни киритади:
1). Гапиришни ўргатиш орқали ўқувчиларда чет ти­
лида алоқа қилишни ўстириш ва мукаммаллаштириш-
дир;
2). Тинглаб тушунишни ўргатиш орқали нутқни тинг­
лаб тушунишни ўстиришдир;
3). Ўқишни ўргатиш орқали эса;
а) матннинг асосий мазмунини тушуниш;
б) матнни тўлиқ мазмунини тушунишдир.
Тинглаб тушуниш ва ўқиш учун олинадиган материаллар тили ўрганиладиган мамлакатнинг тарихи, ма­
данияти, урф-одатлари, ҳозирги турмуши, ҳаёти тўғри-
сида бўлади. Уларнинг мазмуни гапиришни мукаммал-
лаштиришга ёрдам беришни кўзда тутади.
Факультатив машғулотга қуйидаги талаблар қўйилади:
1. Монологик нутқ бўйича:
а) илгаридан тайёргарликсиз тингланган, ўқилган
матнларни (3 бетли бироз нотаниш материал бўлган)
тўлиқ мазмунини айтиб бериш;
б) илгари кўрган пьеса, кинофильмларни тайёр-
ланмай асосий мазмунини айтиб бериш;
в) йигилиш, кенгашларда маъруза қилиш;
г) рўзнома мақолалари ҳақида ахборот бериш;
д) баҳсларда қатнашиши талаб қилинади.
2. Диалогик нутқ бўйича эса:
а) олдиндан тайёрланмай маълумот алмашиш;
б) олдиндан тайёрланмай ўрганилган мавзулар буйи­
ча баҳсда қатнашиш;
в) берилган нутқ вазияти асосида диалог олиб бо­
риш талаб қилинади.
3. Тинглаб тушуниш буйича талаб эса тинглаб ха­
барлар мазмунини тушунишдир.
а) луғатсиз ўқиш, тушуниш;
б) таҳлилни ва луғатни қўллаб, рўзнома мақоласи-
ни ўқиш;
в) ўқувчи, талабаларни қизиқгирган илмий-омма-
боп мавзудаги адабиётларни луғат билан ўқиш талаби
куйилади.
5. Ёзув бўйича эса:
а) 2 бетли тингланган матнни ёзма ифодалаш;
б) баён ёзиш;
в) хат ва деворий газетага мақола ёзиш талаблари
қўйилади1.
Факультатив машгулот 8—9-синфларда 2 йил да­
вом этгани маъкул. Биринчи йил 8-синфда 70 соат
ҳафтасига 2 соат, 9-синфда 105 соат, ҳафтасига 3 соат
даре машғулоти жадвалга куйилади Биринчи йили 70
соатни (8-синфда) 16 соатда ўкувчиларни билимини
бир тизимга тушириб олиш мақсадида уни корректив
курсга ажратилади, 54 соати асосий машғулотларга
ажратилади. Корректив курсда мажбурий курсдаги ма­
териаллар чукур ўзлаштирилади.
Асосий машғулотда эса янги сўзлар, янги матнлар,
мавзулар, ўқитилади, нутқ машқлари кенг бажарилади
ҳамда бунга ўқиш ҳам киритилади.
Икки йиллик машғулотда ўқишни 2 та тури:
1) синфда таҳлил (анализ) қилиш ва фаҳмлаб ту­
шуниш орқали ўқиш;
2) уйда ўқиш орқали унинг мазмунини синфда му-
ҳокама қилиш, ўтказиш.
Оғзаки нутқ бўйича эса тайёрланмаган диалогик,
монологик нутққа, инглиз тилини тинглаб тушунишга
ўр гатил ад и.
Б. С. Островскийнинг қўлланмасида2 инглиз тилида
факультатив машғулотлар ҳақида тўлиқ маълумот бе­
рилган, уни ўтказиш режалари, мавзулари кўрсатил-
ган. У факультатив машғулотни 2 турга: тузатиш, тўтри-
лаш ва асосий машғулотларга бўлади. Унинг 1990 йил­
да чиққан Engilish (Optional course) кўлланмасида фа­
катгина факультатив машғулотни ўтказиш учун мате­
риаллар берилган, лекин бундай машғулотларни таш­
кил қилиш ва ўтказиш хусусиятлари тўлиқ баён қилин-
маган.

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO'YXATI :


1.J.J.Jalolov -Ingliz tili o'qitish metodikasi .
2.O'.Hoshimov , I Yoqubov.-Ingliz tili o'qitish metodikasi.
3.The first volume.Toshkent.2000.yil
4.Ingliz tilini o'qitish fanidan Maruza .Andijon.2007
5.ZiyoNet.
Download 42.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling