11-Боб корхонанинг инвестицион фаолияти
Download 53.92 Kb.
|
СИМ М10 Word (10)
11-Боб КОРХОНАНИНГ ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТИ 10.1. Инвестициялашнинг вазифаси ва иқтисодий мазмуни «Инвестиция»атамаси лотин тилидаги «инвест» сўзидан келиб чиққан бўлиб «қўйиш», «маблағни сафарбар этиш», «капитал қўйилмаси» маъносини беради. Кенг маънода инвестиция маблағни кўпайтириб ва қайтариб олиш мақсадида капитални сафарбар этишни билдиради. Кўпгина ҳолларда «инвестиция» тушунчаси иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар тарзида таърифланади. Инвестиция деганда барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши зарур. Инвестиция киритишдан асосий мақсаддаромад олиш ва ижобий ижтимоий самарага эришишдир. Инвестиция тушунчасига янги капитални барпо этиш учун сарфланган харажат сифатида хам таъриф бериш ўринли. Инвестициялар - бу янги корхоналар қурилишига, машина ва асбоб-ускуналар сотиб олишга, яъни янги капитални барпо этишга кетган харажатлардир. Инвестиция тушунчасини тўла ёритиш учун унга берилган тарифларни келтириш жоиз. Инвестициялар - бу хали бўюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш воситаларига қўйилган капиталдир. Ўзининг молиявий шаклига кўра, улар фойда олиш мақсадида хўжалик фаолиятига қўйилган активлар ҳисобланса, иқтисодий хусусиятига кўра, у янги корхоналар қуришга, узоқ муддатли хизмат кўрсатувчи машина ва асбоб ускуналарга хамда шу билан боғлиқ бўлган айланма капиталнинг ўзгаришига кетган харажатлардир. Иқтисодий категория сифатида инвестиция қуйидагича таснифланади: авайланган (бирламчи жамғарилган) капитални кўпайтириш максадида капитални тадбиркорлик объектларига жойлаштириш; инвестицион лойихаларни амалга ошириш жараёнида инвестиция фаолияти иштирокчилари ўртасида вужудга келадиган иктисодий муносабатлардир. инвестиция киритишда, аввало: инвестиция фаолияти субъектларнинг мустакиллиги ва ташаббускорлиги; киритилаётган моддий неъматларга инвестиция макомини бериш (фукаро ўзининг эхтиёжларини кондириш учун олган бўюмлари инвестиция бўла олмайди); қонун билан белгиланган инвестиция фаолиятини амалга ошириш имконияти яратилиши зарур бўлиб хисобланади. Download 53.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling