11-Боб корхонанинг инвестицион фаолияти


Download 53.92 Kb.
bet5/7
Sana16.06.2023
Hajmi53.92 Kb.
#1500394
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
СИМ М10 Word (10)

11.5.Иқтисодий самарадорлик
Самарадорлик – муҳим ўлчов бирликдир.
Ишлаб чиқариш самарадорлиги хар бир корхона фаолиятининг энг асосий вазифаси хисобланади. У хўжалик юритишнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини, шунингдек, бўюмлашган ва жонли меҳнат харажатлари хамда олинган натижалар ўртасидаги муносабатни ифодалайди.
Самарали ишлаш дегани, мўлжалланган фойдани олиш, ишлаб чиқариш қувватлари ва иш кучидан яхширок фойдаланиш, ноишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, меҳнат самарадорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилашдир.
Самара - ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизматнинг фойда ва даромад хажмини ошириш, маҳсулот таннархини камайтириш каби ижобий натижалардир. Натурал шаклда ишлаб чиқариш самарасини, пул шаклида иқтисодий самарани ифодаланади.
Самарадорлик - бу, фойдалилик, натижалиликдир. Маълумки, қандайдир натижа олиш учун меҳнат қилиш, ишлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ва маълум миқдорда харажат қилиш керак. Самарадорликни аниқлаш учун натижани шу натижага эришишга сарфланган харажатлар ёки ресурслар билан таккослаш керак. Самарадорлик, ишлаб чиқариш фаолияти натижалари билан уларга эришиш учун сарфланган меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларнинг ўзаро нисбатидир. Корхона ўзининг хўжалик, илмий-техник ва инвестицион сиёсатини белгилашда самарадорликдан келиб чиқади.
Самарадорликнинг иқтисодий ва ижтимоий турлари мавжуд.
Иқтисодий самарадорлик ишлаб чиқаришнинг иқтисодий натижасини кўрсатади. Масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш - бошқарув, янги техника ва технологияни жорий этиш, меҳнат сифатини ошириш ва хоказоларнинг натижаси. Иқтисодий самара материал, меҳнат, пул ва бошқа ресурсларни тежаш туфайли эришилган миқдор.
Ижтимоий самарадорлик - ишлаб чиқариш самарадорлигининг меҳнат шароитларини, унинг ижодкорлик мазмунини бойитиш, аклий ва жисмоний меҳнат ўртасидаги фарқни йўкотишни ифодалайди.
Иқтисодий самарадорлик ижтимоий самарадорликка нисбатан бирламчи хисобланади, чунки иқтисодий ютуклар корхонанинг ижтимоий муаммоларини хал қилишга ёрдамлашади. Самарадорлик туфайли корхона куйидагиларга эга бўлади:

  • ўзининг иқтисодий барқарорлигини ва рақобатбардошлилигини таъминлайди;

  • ўз имиджини яхшилайди ва хамкорлар билан алокаларини мустахкамлайди;

  • ходимларнинг иқтисодий ва ижтимоий ахволини яхшилайди.

Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш қуйидаги омиллар билан боғлиқ бўлади:

  • бозор талабларига жавоб берувчи юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда энг кам харажатлар билан ишлаб чиқаришнинг максимал хажмини таъминловчи, оптимал ишлаб чиқариш жараёнини танлаш;

  • истеъмолчилар талабини кондирадиган маҳсулот ишлаб чиқариб сотиш ва фойда олиш;

  • айланма воситаларни тежаш имкониятини яратувчи оптимал ишлаб чиқариш захираларини яратиш.




Download 53.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling