11-Боб корхонанинг инвестицион фаолияти


Инвестицияларнинг қопланиш муддати


Download 53.92 Kb.
bet6/7
Sana16.06.2023
Hajmi53.92 Kb.
#1500394
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
СИМ М10 Word (10)

11.6. Инвестицияларнинг қопланиш муддати
Инвестицияларнинг қопланиш муддати (Ти) – инвестицион лойиҳани амалга оширишни бошлашдан то натижаларга эришишгача бўлган минимал вақт муддати. У қуйидаги формула асосида аниқланади:
,
бу ерда
Иссоф инвестициялар;
Пм – лойиҳа келтирувчи ўртача йиллик пул маблағлари оқими, сўм.
Шу билан бирга копланиш муддати лойиҳанинг даромадлилиги кўрсаткичи ҳисобланмайди. Шу сабабли амалиётда инвестициялар бирлам­чи капитал (қўйилма)га нисбатан даромадлилик кўрсаткичи орқали кўриб чиқилади ҳамда қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
,
бу ерда
Ду – инвестициялар даромади % да;
Мн – солиқлар тўлангандан сўнг қолган фойда, сўм;
К – инвестициялар (бошланғич).
У ёки бу инвестицион лойиҳани танлаш тўғрисида қарор қабул қилишда корхоналар қуйидаги саволларга жавоб бериши лозим:

  • ишлаб чиқаришдаги бугунги ҳолат қанча давом этиши мумкин ва бозорда маҳсулотга (иш, хизматга) бўлган талаб қандай;

  • капитал киритиш учун имкониятлар қандай;

  • рақобатчилик фаолияти қандай;

  • қандай муваффақият омиллари мавжуд;

  • янги бозорга кириш учун қандай имкониятлар мавжуд.



11.7. Хатарлар ва уларнинг инвестицион лойиҳадаги зарари.
Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни муваффақиятли жалб этиш маълум даражада уч гурух омилларга боглиқ бўлади.
Биринчидан, Инвестиция қувватининг мавжудлигига. Уни табиий, меҳнат захиралари, шунингдек ишлаб чиқариш, итсеъмол, молиявий, инновация, инситутсионал ва инфратузилмавий қувватлар ташкил қилади.
Иккинчидан, мамлакатдаги мавжуд инвестиция шароитлари муҳим аҳамиятга эгадир.
Буларга: умумиқтисодий, бозор, меъёрий-ҳуқуқий, ахборот билан таъминланиш, экологик, ижтимоий- маданий шароитлар киради.
Учинчидан, инвестиция таваккалчилиги омилидир, улар хорижий инвесторларнинг инвестиция қуввати ва инвестиция шароитларининг қулай афзалликларидан фойдаланиш бўйича вазифаларга қарама-қарши туради.
Барча гуруҳлар бир-бири билан чамбарчас боглиқ бўлади. Мисол учун, этарли даражада жалб қилувчи бўлмаган инвестиция шароитлари, хатто юқори қувватли инвестиция лойихаларини амалга ошириш имкониятларини ҳам пасайтириб юборади.
Ўтиш иқтисодида бўлган, ички ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш бўйича шароитларни шакллантираётган давлатлар учун инвестиция риски рискнинг муҳим турларидан биридир.
Инвестицион лойихалар келажакка тегишли бўлганлиги сабабли, уларни амалга ошириш натижаларини аниқ тахмин қилиш муаммодир.
Бундай лойихалар кутилиши мумкин бўлган рисклар ва ноаниқликларни ҳисобга олган холда бажарилиши керак. Инвестицион қарор бир қатор кутилиши мумкин бўлган оқибатларга эга бўлган холларда, қарор рискли ёки ноаниқликларга эга деб аталади..
Рискни маълум бир қарорни қабул қилиш натижасида захираларни йўқотиш имконияти, даромадларни ололмаслик ёки қўшимча ҳаражатлар зарурати сифатида белгилаш мумкин.
Риск – бу башорат қилинаётган лойихани амалга оширишга халақит берадиган ёки лойиха самадорлигини пасайтирадиган рискларнинг йигиндисидир.
Риск, бошқача қилиб айтганда, кутилиши мумкин булган хатар- бу инвестициядан мўлжалланган фойдани олиш жараёнига хос бўлган ноумидсизликдир. Шу билан бирга потенсиал инвестор томонидан қўйилган пул маблагларини йўкотиш мумкинлиги ҳамдир.
Инвестицион ривожланишга қуйидагилар таъсир кўрсатади: сиёсий, ижтимоий, савдо ва ишга алоқадор муҳитдаги кўпгина узгаришлар; техника-технологиядаги, мехнат унумдорлиги ва баҳолардаги ўзгаришлар; атроф муҳит холати; амалдаги солиққа тортиш, Ҳуқуқ бўйича ва бошқалар бўйича муаммолар таъсир кўрсатади. Буларнинг барчаси лойихаларда аниқ рискнинг мавжудлиги-лойихани муваффақиятсизликка учраш хатарини ёки фойдани ўрнига зарар олиш мумкинлигини олдиндан аниқлаб беради.
Иқтисодий категория сифатида риск- бу бўлиши мумкин бўлган ёки бўлмайдиган ҳодиса.
Агар бу ходиса бўлса ижобий ва салбий натижа бўлиши ёки ҳеч қандай натижа бўлмаслиги мумкин.
Инвестиция лойихасини рискларни таснифини турли тизимлари мавжуд.
Биринчидан, лойиха фаолиятининг боскичлари ва фазалари бўйича таснифлаш:

  • инвестиция олди фазасидаги;

  • инвестициялаш фзасидаги;

  • ишлаб чиқариш фазасидаги рисклар.

Иккинчидан, лойиха фаолияти иштирокчилари учун риск тахдидларига таъсир этишининг имкониятларини мезонлари бўйича таснифлаш. Шу нуктаи-назар бўйича рискни:
Download 53.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling