11. Лойиҳа тушунчаси ва унинг моҳияти. Лойиҳалар турлари


-расм. Инвестициявий лойиҳалаштириш босқичлари


Download 26.27 Kb.
bet3/4
Sana09.05.2023
Hajmi26.27 Kb.
#1448235
1   2   3   4
Bog'liq
11-mavzu

1.2.1.-расм. Инвестициявий лойиҳалаштириш босқичлари
Инвестиция имкониятларини ўрганишда жиддий тадқиқотлар ўтказилади ва объектни жойлаштириш, қўлланиладиган технология ва ускуналар, чикариладиган маҳсулот ва кўрсатиладиган хизмат турлари бўйича аниқ қарорлар қабул килинади, шунингдек махсулот истеъмолчилари, бозор ва рақобатчилар ўрганилади.
Дастлабки техник-иқтисодий асослаш эса инвестиция имкониятларини тадкиқ этиш ва техник-иқтисодий асослаш (бизнес режа) ўртасидаги оралик босқич ҳисобланади. ДТИА ва ТИА ўртасидаги фарк лойиҳа вариантларидадир. ДТИА нинг тузилиши тўлиқ бизнес режа тузилишига тўғри келади. Аммо, ДТИА босқичида лойиҳани амалга оширишнинг эҳтимолли мукобиллари, вариантлари батафсил таҳлил килинади. Бунинг сабаби шундаки, ДТИА жуда кўп мехнат ва маблағ талаб қиладиган жараён бўлиб, унинг хар бир вариантини ТИА айлантириш мантиққа тўғри келмайдиган иш ҳисобланади
Юқорида таъкидланганидек, инвестициявий лойиҳалаштиришнинг якуний ҳужжати пухта ишлаб чиқилган ТИА ҳисобланади. Яъни, ундан олдинги барча чора-тадбирлар айнан уни ишлаб чиқиш учун хизмат қилади. Шу сабабли у лойиҳани амалга ошириш ва унга инвестиция киритишнинг мақсадга мувофиклигини асословчи маълумотларга эга бўлиши лозим. Унинг тузилмаси лойиҳа хусусиятлари ва туридан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Яъни, ТИА нинг ҳар қандай инвестиция лойиҳасига мос келадиган намунавий шакли мавжуд эмас ва шу сабабли хам қар бир лойиҳага индивидуал тарзда ёндошилади.
Инвестициявий лойиҳалаштиришнинг асосий мақсади ТИА экан, демак у инвестициявий лойиҳалаштиришнинг инвестиция жараёнларидаги ўрнини тўлиқ кўрсатиб бера олади. Хўжалик юритувчи субъектнинг ички ва ташки вазифаларини ҳал қилишни, янги маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш, эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, корхоналарни хусусийлаштириш ва бошқа шу каби тадбирларни инвестициявий лойиҳалаштиришнинг якуний ҳужжати - ТИА сиз амалга ошириб бўлмайди.
ТИА инвестиция лойиҳасининг қандай амалга оширилишини кўрсатувчи, уни амалга ошириш орқали эришилиши мумкин бўлган натижаларни асослаб берувчи ҳужжат бўлганлиги сабабли замонавий инвестиция жараёнларида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш айнан унга боғлиқдир. У:
-белгиланган мақсадларга эришишнинг йўллари ва усулларини аниқлаш, бизнес юритиш концепциясини ишлаб чиқиш;
-рақобатлашувда устунликлардан фойдаланиш ва корхонанинг заиф томонлари таъсирини юмшатиш;
-лойиҳанинг асосланганлигипи, ишончлилиги ва яшовчанлигини исботлаш ва намойиш қилиш;
-капитал ва пул маблағларига бўлган эхтиёжни аниқлаш;
-хатоларнинг олдини олиш ва турли хил рисклардан химоя чорараларини кўриш;
-хўжалик юритувчи субъектни ривожлантирш жараёнларини назорат қилиш;
-молия-хўжалик фаолияти натижаларини холисона баҳолаш;
-инвесторлардан пул маблағларини жалб этиш имкониятини беради.
Бугунги кунда ТИА ишлаб чиқиш масалаларига бағишлангаи хорижий на махаллий адабиётлар жуда кўп. Мутахассис лойиҳалаштириш тадбирларини бажаршшш "қуруқ" маълумотлар тўпламига таянади, аммо ҳар бир лойиҳа ўзига хос - бетакрор бўлганлиги сабабли бу жараён - ғояни ҳакиқатга айлантириш йўлини тавсифлаш ижодий ёндашувни талаб адлади.
Лойиҳалаштиришнинг узоқ вақт ва катта маблағ талаб қилувчи жараёнлигини рўкач қилиб, унинг даврини қисқартириш ва шошма-шошарлик билан лойиҳанинг кейинги босқичига, яъни инвестиция босқичига ўтиш жуда катта хатодир. Афсуски, амалиётимизда одатда инвестициявий лойиҳалаштиришга етарлича вақт ва маблағ ажратилмайди. Бундай ёндошув эса лойиҳанинг кейинги босқичларига салбий таъсир кўрсатиши ва бу жуда қимматга тушиши мумкин.



Download 26.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling