11. Лойиҳа тушунчаси ва унинг моҳияти. Лойиҳалар турлари


Инвестициявий лойиҳалар турлари


Download 26.27 Kb.
bet2/4
Sana09.05.2023
Hajmi26.27 Kb.
#1448235
1   2   3   4
Bog'liq
11-mavzu

11.2. Инвестициявий лойиҳалар турлари.

Лойиҳаларни турлича асосларга кўра таснифлаш мумкин. Масалан, лойиҳа амалга оширилаётган фаолият соҳаси бўйича унинг тури, таркиби ва тузилишига кўра синфи, ҳажми ва иштирокчилар сони, атроф-муҳитга кўрсатадиган таъсир даражасига караб кўлами, амалга ошириш муддатига кўра давомийлиги, молиявий, технологик, техник, ташкилий ва бошка жиҳатдан мураккаблигига кўра мураккаблиги белгиланади.


Лойиҳалар ташкилий, иқтисодий, техник, ижтимоий ва аралаш турларга бўлинади. Ташкилий лойиҳалар одатда корхоналарни ислох қилиш, янги ташкилот тузиш, муайян бир тадбирлар ўтказиш, яъни ташкилий масалалар билаи боғлиқ бўлган лойиҳалардир. Иқтисодий лойиҳалар эса корхоналарни кайта таркиблаштириш, санация, хусусийлаштириш, солик тизимини такомиллаштириш каби иқтисодий масалаларга қаратилган бўлади. Ижтимоий лойиҳалар ижтимоий муаммоларни хал қилишга, техник лойиҳалар янги махсулот ишлаб чиқиш ёки унинг таркибий тузилишини ўзгартиришга мўлжалланган бўлса, аралаш лойиҳалар юқоридаги лойиҳа турларининг камида иккитасига тегишли хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган лойиҳалардир [17].
Лойиҳалар синфлари бўйича монолойиҳа, мультилойиҳа ва мегалойиҳалардан иборат бўлади. Монолойиҳа - алоҳида лойиҳа, мультилойиҳа - бир нечта монолойиҳалардан иборат лойиҳа, мегалойиҳа - бу ҳудудларни, тармоқларни ривожлантиришнинг мақсадли дастурларидир. У бир нечта мульти ва монолойиҳалардан ташкил топади.
Кўлами жиҳатдан лойиҳалар кичик ва мега лойиҳаларга бўлинади. Кичик лойиҳалар ҳажмига кўра унчалик катта бўлмаган, тузилишига кўра оддий, кам сонли иштирокчилардан иборат бўлади. Мега лойиҳа мақсадли дастур бўлиб, у ажратилган ресурслар ва амалга ошириш муддатлари, умумий мақсадларига кўра ўзаро боғлиқликдаги бир нечта лойиҳаларни ўз ичига олади. Бундай мақсадли дастурлар халқаро, миллий, тармоқ ва тармоқлараро, ҳудудий ва ҳудудлараро бўлиши мумкин.
"Лойиҳа" атамасини ишлата туриб, кўпчилик юзасига "..лойиҳа" ёки "..инвестиция лойиҳаси" деб ёзилган жилдлардаги ҳужжатлар тўпламини назарда тутишади. Аммо, лойиҳани амалга ошириш ёки унинг самарадорлиги тўғрисида сўз юритилаётганда бундай "қоғозлар" назарда тутилмайди. Шу сабабли лойиҳани шакллантирувчи тадбирлар - фаолиятлар билан улар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг тавсифини фарклаш зарур. Яъни, бундай ёзувлар, албатта лойиҳа ҳисобланмайди. Уларнинг ўз номи бор - одатда улар "лойиҳа материаллари" дейилади. Уларни ишлаб чиқиш жараёни эса "лойиҳалаштириш", деб аталади. Инвестиция талаб қилинадиган лойиҳа - "инвестиция лойиҳаси", шунга мос равишда инвестиция лойиҳаси материалларини ишлаб чиқиш жараёни - "инвестициявий лойиҳалаштириш" дейилади [18].
Инвестициявий лойиҳалаштириш - инвестиция лойиҳаси материалларини ишлаб чиқиш анчагина вақт ва маблағ талаб қиладиган тадбирлардан иборат бўлиб, уларни қуйидаги 3 та босқичда умумлаштириб кўрсатиш мумкин:


Download 26.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling