11-маъруза. Институционализм институтционализм йўналиши


Download 243.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana10.02.2023
Hajmi243.81 Kb.
#1186092
  1   2   3   4   5
Bog'liq
11-маъруза



11-маъруза. ИНСТИТУЦИОНАЛИЗМ 
 
1. ИНСТИТУТЦИОНАЛИЗМ ЙЎНАЛИШИ 
 
XIX аср охири - XX аср бошларида оламда бўлиб ўтган аниқ ижтимоий-иқтисодий 
ўзгаришлар туфайли жаҳондаги мамлакатларнинг салоҳиёти кескин ўзгарди, илгари илғор 
бўлган давлатлар 2-ўринларга (Англия, Франция), нисбатан қолоқ бўлган давлатлар эса 1-
ўринларга чиқиб олишди (АҚШ, Германия). Худди шу даврда етакчи мамлакатларда эркин 
рақобатга асосланган иқтисодиётдан кўпинча монополистик (моно-бир) иқтисодиётга 
ўтиш кучайди. Монополия кучайиши монопол фойда олишга имкон яратди ва иқтисодий 
ривожланишга салбий таъсир қила бошлади. Шу сабабли антимонопол чоралар қўллаш 
ғояси илгари сурилди, бу биринчи АҚШда рўй берди. Кейинчалик (ва ҳозирда) барча 
давлатлар бундай чорани қўллайдилар. 
Антитрест сиёсати йўли билан иқтисодиёт устидан ижтимоий назоратнинг турлича 
метод (усул)лари Қулланила бошланди. Ана шу усулларнинг назарий асослари юзага келди 
ва ҳозирда ҳам мавжуд. 
Иқтисодий таълимотлардаги институционализм йўналиши АҚШда ХХ асрнинг 20-
30 йилларида кенг тарқалди, аммо у анча олдин, XIX асрнинг оҳирларида вужудга келган 
(Т.Вебленннинг 1899й. чиққан «Бекорчи синфлар назарияси» асари билан боғлиқ). Бу 
йўналиш номи лотинча «instituto» - урф-одат, кўрсатма, муассаса сўзидан олинган ва 
капитализмнинг империализм босқичига ўтиши билан боғлиқ равишда рўй берди (саноат 
ва молия монополиялари, корхоналарнинг йириклашуви ва бошқалар), чунки бу давр 
ривожланиши эркин рақобатга асосланган аввалги давр таълимотлари билан изоҳлаш 
мумкин бўлмай қолди. 
Бу таълимот йўналиши вакилларининг фикрича, институтлар жамият 
ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб ҳизмат қиладилар. Бу тушунча тагида 
ижтимоий ходисалар, масалан, оила, давлат, монополия, касаба уюшмалари ва бошқа 
муассасалар ётади, яъни жамоат руҳининг намоён бўлиши, юриш-туриш ва ўйлаш усулини 
халқнинг маълум гуруҳлари учун одатий, анъанавий, шунингдек ҳуқуқий, аҳлоқий ва 
бошқа кўринишларини ўз ичига олади. Бу йўналиш мафкурачиларининг фикрича, 
иқтисодий категориялар бўлган хусусий мулк, солиқ, пул, кредит, фойда, савдо ва 
бошқалар жамият руҳининг пайдо бўлиши шаклидир. Демак, улар объектив иқтисодий 
қонунланинг мавжудлигини тўла тан олмайдилар ва жамоат руҳиятининг эволюциясини 
таҳлил этадилар.
Институционализм маълум маънода неоклассик йўналишга муҳолифдир. 
Неоклассиклар бозор иқтисодиётини ўзини-ўзи бошқара оладиган (А.Смит фикри) 
система деб қарасалар (соф иқтисодиёт фани), институционализм тарафдорлари 
иқтисодиёт ривожлинишининг ҳаракатлантирувчи кучлари моддий омиллар билан бирга 
тарихий контекстда қараладиган маънавий, аҳлоқий, ҳуқуқий ва бошқа омилларга ҳам 
боғлиқдир деб ўйлайдилар. 
Демак, бу янги йўналишнинг тадқиқот предмети сифатида ижтимоий-иқтисодий, 
шу билан бирга ноиқтисодий муаммоларни таҳлил этиш илгари сурилади. Шу билан бирга, 
тадқиқот объектлари, яъни институтлар биринчи ёки иккинчи даражали деб Қаралмайди 
ва бир-бирига қарама-қарши қўйилмайди. 
Бу йўналишнинг тадқиқот усулида айрим олимлар фикрича Германияда вужудга 
келган тарихий мактабга катта ўхшашлик бор. 
Тарихий ва ижтимоий мухит омилларининг ҳисобга олиниши тарихий мактаб билан 
яқинликни англатса ҳам, аммо тўла якдиллик йўқ. Янги йўналиш неоклассикларнинг 
маржинализм ғояларига асосланган математик ва эконометрик принципларини кенг 
қўллайдилар. 
Институционализмга хос бўлган услубий хусусиятлар Қуйидагилардир: 


1)неоклассикага хос абстракциянинг юқори даражаси ва айниқса баҳо 
назариясининг ортодоксал статик ҳарактеридан қониқмаслик; 
2)иқтисодий назарияни бошқа ижтимоий фанлар билан интеграцияга интилиш ёки 
фанлараро ёндошув устуворлигига ишонч; 
3)классик ва неоклассик назарияларда эмпиризм (тажрибага суяниш) 
етишмаслигидан норозилик, чуқур миқдорий тадқиқотлар ўтказишга чорлаш.
Бу йўналишнинг вужудга келиш, шаклланиши ва эволюциясининг маълум тарихи 
бор. Унинг мафкурачилари Т.Веблен, Ж.Коммонс, У.Митчелл асарларида иқтисодий цикл 
ва инқирозлар тарихи бўйича фактик материаллар жамланган. Бу олимлар жамият аъзолари 
учун хос бўлган урф-одат, анъана, одоб-аҳлоқ, инстинктларни ўрганиш билан 
шуғулланадилар. Уларда назарий тадқиқотдан кўра, ёзиб бориш, қайд этиш услуби 
ортиқроқдир. 
Институционализм эволюцияси (ривожи)ни уч даврга бўлиш мумкин: 
1. 20-30 йилларда институционализмнинг кенг тарқалиши. Бу даврнинг бош 
мафкурачиси Т.Веблендир (1857-1920), уни Ж.Р.Коммонс (1862-1945), У.Митчелл (1874-
1948), Ж.Гобсон (1858-1940), У.Гамильтонлар фаол ҳимоя қилдилар. 
2. Урушдан кейинги кечки институционализм. Бу давр мафкурачилари 
иқтисодиётдаги қарама-қаршиликларни изоҳлаб бериш билан бирга Ф.Рўзвельт томонидан 
илгари сурилган «Янги курс» ислоҳотларини амалга ошириш бўйича тавсияномаларни ҳам 
илгари сурдилар. Улар демография ва антропологияни ўргандилар, ишчилар ҳаракатининг 
касаба уюшмалари назарияларини ишлаб чиқдилар. 50 йилларда Ж.М.Кларк «Иқтисодий 

Download 243.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling