11-Маъруза Рискларни бошқариш соҳасига оид халқаро ва миллий стандартлар


АХБТ стандартлари туркумининг афзалликлари


Download 23.67 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi23.67 Kb.
#1581336
1   2   3   4
Bog'liq
11-Рискларни бошқариш соҳасига оид халқаро ва миллий стандартлар

АХБТ стандартлари туркумининг афзалликлари


Ахборот хавфсизлиги рискларининг пасайиши АХБТни жорий этишнинг асосий афзаллиги ҳисобланади (яъни ахборот хавфсизлиги инсидентларининг эҳтимоллиги ва/ёки таъсирининг камайиши). Хусусан, ташкилот учун АХБТ стандартлари туркумини қабул қилиш натижасида амалга оширилган ва барқарор муваффақиятга эришиш имконини берадиган афзалликлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. ташкилот эҳтиёжларини турли операциялар ва бўлинмалар ёрдамида қондирадиган, комплекс ва рентабелли, самарали, интегратсияланган ва ўрнатилган АХБТни лойиҳалаш, жорий этиш, ишлаш ва эксплуататсия қилиш жараёнини қўллаб–қувватлашга структураланган услубни;

  2. корпоратив рискларни бошқариш ва бошқариш усуллари контекстида, шу жумладан ахборот хавфсизлигини бошқаришга комплекс ёндашиш соҳасида бизнес ва тизим эгаларини ўқитиш ва тренингларда раҳбарларга ахборот хавфсизлигини бошқариш жараёнини узлюксиз назорат қилиш ва ишончли ишлашида ёрдам бериш;

  3. ташкилотларга улар фаолиятининг ўзига хос шартларига мос келадиган асосий бошқариш воситаларини мустақил равишда танлаш ва яхшилаш ва ушбу воситаларни ички ва ташқи ўзгаришлардан қати назар эксплуататсия қилиш имконини берадиган ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ҳамма тан олган халқаро стандартлардан фойдаланишга нодиректив ёндашиш;

  4. бизнес-шериклар билан, айниқса улар аккредитланган сертификатлаштириш органидан АХБТнинг Ўз ДСт ISO/IEC 27001 талабларига мувофиқлик сертификатини тақдим этишларини талаб қилганларида ишончни оқлашни енгиллаштирадиган ахборот хавфсизлигининг универсал тили ва консептуал асоси билан таъминлаш;

  5. манфаатдор томонларнинг ташкилотига бўлган ишончини ошириш;

  6. ижтимоий талаблар ва умидларни қониқтириш;

  7. ахборот хавфсизлигига киритиладиган иқтисодий инвестиция- ларни бошқаришнинг юқори самарадорлиги.

Ўз ДСт ISO/IEC 27000 (ушбу стандарт) Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимлари. Шарҳ ва луғат.
Қўллаш соҳаси: Ушбу стандартда ташкилотлар ва жисмоний шахслар учун қуйидагилар тақдим этилган:

  1. АХБТ стандартлари туркумининг шарҳи;

  2. АХБТга кириш;

  3. ПДCА модели жараёнларининг қисқача тавсифи;

  4. АХБТ туркумининг барча стандартларида фойдаланиладиган атамалар ва таърифлар.

Мақсад: АХБТ стандартлари туркумини кўриб чиқиш предметини шакллантирадиган АХБТнинг асосий принципларини тавсифлаш ва тегишли атамалар таърифларини бериш.

Download 23.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling