11-мавзу. Диннинг асосий манбалари Режа
Виждон эркинлигини Ўзбекистонда амалга оширилиши
Download 106.1 Kb.
|
7SWFNU8zoBtzwgT9IBxwdVGVSjr-SD7N
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда динга, диний ташкилотларга ва диндорларга муносабат.
- 15-мавзу. Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний ислохотлар.
2. Виждон эркинлигини Ўзбекистонда амалга оширилиши. Шу жиҳатдан 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 31-моддасида ҳар бир фуқаро учун виждон эркинлиги ҳуқуқининг кафолатланиши табиий ҳолдир. Яна бир муҳим томони – кейинги йилларда давлат билан диний ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда салмоқли ўзгаришлар содир бўлмоқда. Диннинг жамиятдаги ўрни тикланмоқда. Диний уюшма ва ташкилотларнинг фаолият кўрсатишларига имконият яратилмоқда. Қатор тарихий обидалар диний ташкилотлар ихтиёрига ўтказилди, янги масжидлар очилмоқда. Диний ташкилотларнинг халқаро алоқалари кун сайин кенгайиб бормоқда.
Мустақиллик йилларида виждон эркинлиги принципларини тиклаш ва унга оғишмай амал қилиш давр, кундалик ҳаёт талаби ва заруриятига айланиб қолди. 1991 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. 1998 йилда бу қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниб, 15 май куни матбуотда эълон қилинди ва шу кундан эътиборан у кучга кирди. 3. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда динга, диний ташкилотларга ва диндорларга муносабат. Мазкур қонун 23 моддадан иборат. Унинг 1-моддасида ушбу қонуннинг мақсади нималардан иборат эканлиги очиқ ва равшан баён этилган: «Ушбу қонуннинг мақсади ҳар бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқини, динга муносабатидан қатъий назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб туришдан иборат». Қонуннинг 3-моддаси виждон эркинлиги ҳуқуқи ҳақида бўлиб, унда ҳар бир фуқаро динга муносабатини ўзи мустақил аниқлаши, у ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга эканлиги ва бу ҳуқуқ эса Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси томонидан кафолатланажаги таъкидланди. 4-моддада фуқароларнинг динга муносабатларидан қатъий назар, тенг ҳуқуқлилиги ҳақида сўз боради. Расмий ҳужжатларда фуқаронинг динга муносабати кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланади. Виждон эркинлиги ҳақидаги қонуннинг 5-моддасида Ўзбекистон Республикасида дин ва диний ташкилотлар давлатдан ажратилганлиги кўрсатилган. Бу дегани давлат диний масалалар билан шуғулланмайди, диний ташкилот ва диний бошқарма ишларига аралашмайди. Дин ва диний ташкилотлар ҳам давлат ишларига аралашмаслиги лозим. Лекин диний ташкилотлар жамоат ишларида иштирок этиш ҳуқуқига эгалар. Шунингдек, мазкур моддада давлат турли диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлаши, конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга, хусусан, бир диний конфессиядаги диндорни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатларга, миссионерликка йўл қўймаслиги таъкидланган. Диний ташкилотларга Ўзбекистон Республикасида диний характерга эга бўлган партиялар тузиш, республикадан ташқаридаги диний партияларнинг бўлим ёки филиалларини очиш маън этилади. Диндан давлатга ва Конституцияга қарши тарғибот олиб боришда, душманлик, нафрат, миллатлараро адоват уйғотиш, ахлоқий негизларни ва фуқаровий тотувликни бузишда, бўҳтон, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатишда, аҳоли ўртасида ваҳима чиқаришда ҳамда давлатга, жамият ва шахсга қарши қаратилган бошқа хатти-ҳаракатларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Терроризм, наркобизнес ва уюшган жиноятчиликка кўмаклашадиган, шунингдек бошқа ғаразли мақсадларни кўзловчи диний ташкилотлар, оқимлар, секталар ва бошқаларнинг бундай фаолиятлари таъқиқланади. Фуқаролар динга бўлган муносабатларидан қатъий назар, таълимнинг хилма-хил турлари ва даражаларини эгаллаши мумкин. Қонуннинг 9-моддасида кўрсатилишича, диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари руҳонийларни ва ўзларига зарур бўлган диний ходимларни тайёрлаш учун диний ўқув юртлари тузишга ҳақли. Диний ўқув юртлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиб, тегишли лицензия олганидан кейин фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади. Олий ва ўрта диний ўқув юртларида таълим олиш учун фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунига мувофиқ умумий мажбурий ўрта таълим олганидан кейин қабул қилинади. Диний таълим берувчилар махсус диний маълумоти бор кишилар бўлиб, болаларни ўқитиш учун диний бошқарманинг ёки марказнинг рухсатномасига эга бўлиши керак. Хусусий диний таълим беришга йўл қўйилмайди. Бу қонун-қоидаларни бузганлар қонун олдида жавобгардирлар. Диний ташкилотлар диний таълим олиш учун фуқароларни чет элга юборишлар ва чет эл фуқароларини таълим олиш учун қабул қилишлари мумкин. Диний бағрикенглик турли динга эътиқод қилувчилар ўртасида ўзаро бир–бирини тушуниш, ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик руҳининг устуворлигини англатади. У диний ташкилотлар, давлат муассасалари ва жамоат ташкилотларининг тизимли ва тадрижий фаолияти, алоҳида олинган кишиларнинг бу борадаги талаблар, қоидалар ва қадриятларга оғишмай амал қилиши натижасида воқеликка айланади. Кишиларда виждон эркинлиги билан боғлиқ билимларнинг шаклланиши ва ривожланиши учун зарур шароитларнинг яратилиши давлат томонидан жамиятда диний бағрикенглик муҳити устувор бўлишини таъминлашнинг зарурий шарти ҳисобланади. Шу билан бирга, эътиқодий асосдаги душманлик ва адоват уйғотадиган, ҳис–туйғуларни ҳақоратлайдиган ҳаракатлар, ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган реал механизмларнинг яратилгани ҳам диний бағрикенглик барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Диний бағрикенгликнинг устуворлигига эришишда диний ташкилотларнинг мавжуд ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари доирасида фаолият олиб боришининг ҳам ўзига хос ўрни бор. Хусусан, яширин диний фаолиятга йўл қўйилмаслиги турли кўринишлардаги мутаассиблик ва экстремизмнинг олдини олишга, конфессиялар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат, тинчлик ва тотувликни таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, диндан давлатга ва Конституцияга қарши тарғибот олиб боришда, жамиятнинг маънавий–ахлоқий негизларини издан чиқаришга қаратилган, шахснинг шаъни ва қадр–қимматини камситувчи ва бошқа шунга ўхшаш хатти– ҳаракатларда фойдаланишга йўл қўймаслик ҳам ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Алоҳида олинган кишиларда диний бағрикенглик маданиятини тарбиялашда эса дин кишиларнинг ижтимоийлашувига, ҳаёт тарзини ташкил этиш ва тартибга солишга хизмат қилувчи омиллардан бири экани ҳақида тизимли тасаввурлар ҳосил бўлишига эришиш муҳим аҳамият касб этади. Ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик баробарида ҳар қандай динга эътиқод қилиш инсоннинг конституциявий ҳуқуқи эканини англаш, диний муросасизлик, нафрат ва зўравонликларнинг асл сабаблари, манбаалари ва илдизлари тўғрисида чуқур билимга эга бўлиш ҳам шахсда диний бағрикенглик маданияти шаклланишида ўзига хос ўринга эга. Бошқа эътиқод шаклларига нисбатан нохолислик, паст назар билан қараш, уларнинг соҳибларига салбий муносабат тарихнинг ҳамма даврларида кўплаб фожиаларни келтириб чиқарганини инобатга оладиган бўлсак, бундай билимларнинг ҳаётий–амалий аҳамиятга эгалигини англаш мумкин. Диний ибодат, расм–русумлар ва маросимларга ётсираб қараш умуминсоний маданият ва маънавият ривожига салбий таъсир кўрсатган бўлса, диний заминдаги адоват ва душманлик, ақидапарастлик ва экстремизм инсониятнинг бир бутунлиги, тинчлиги ва тараққиётига таҳдид солмоқда. Диний қарашларни мажбуран сингдириш йўлидаги уринишларнинг турли шакл–шамойил касб этиб, кенгайиб бораётгани эса инсоннинг виждон эркинлиги билан ҳуқуқларини хавф остида қолдирмоқда. Буларнинг барчаси алоҳида олинган инсонда тегишли билимлар ва баҳолар билан бир қаторда фаол ижтимоий позицияни шакллантириш зарурлигини кўрсатади. Шу билан бирга, кишиларда юртимизда тарихан диний заминдаги адоват ва келишмовчиликлар бўлмагани, турли конфессиялар ва дин вакилларига нисбатан юксак эҳтиром ва ҳурмат, ўзаро муросада яшашга интилиш халқимизнинг асрлар оша камол топган фазилатларидан бири экани ҳақида тегишли билим, кўникма ва қадриятлар тизимини шакллантириш ҳам бағрикенглик маданиятини тарбиялашнинг зарурий шарти ҳисобланади. “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро Пакт”нинг 18 моддаси 3–бандида ҳам “Дин ёки эътиқодга сиғиниш эрки қонунда белгилаб қўйилган ва жамоат хавфсизлигини сақлаш, тартиб, сиҳат–саломатлик ва ахлоқ– одобни сақлаш учун, айни вақтда бошқа шахсларнинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини сақлаш учун зарур бўлган чеклашларгагина нозил бўлади”,– деган қоида мустаҳкамлаб қўйилганини таъкидлаш зарур. Конституциямизнинг 61–моддасида виждон эркинлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган яна бир қоида мустаҳкамлаб қўйилган: “Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди». Мазкур қоида қайси конфессияга мансублигидан қатъи назар, диний ташкилотларнинг ҳуқуқий мақоми тенглигини ва уларнинг ҳеч қайсига нисбатан бирон–бир имтиёз ёки чеклашларга йўл қўйилмаслигини белгилайди. Бу, ўз навбатида давлатга турли динларга эътиқод қилувчи фуқаролар, ҳар хил диний конфессияга мансуб ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва тотувликни қарор топтириш имконини беради. Бу қоиданинг аҳамияти яна шундаки, у давлатнинг диний ёки даҳрийлик тарғиботига оид фаолиятни қўллаб–қувватламаслигини белгилаб беради. Шу билан бирга, қайд этилган қоидага кўра, давлат диний ташкилотларнинг соф диний масалалари, ибодат ва расм–русумларга, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа турдаги фаолиятига аралашмайди, бу уларнинг ички иши ҳисобланади ва давлат назоратидан холи ҳисобланади. Айни пайтда, диннинг давлатдан ажратилишининг ўзи демократиянинг энг ёрқин намунаси эканини ҳам ёдда тутиш зарур. Бундай ёндашув чуқур мазмунга эга. Зеро, шундай пайтдагина улкан куч–қудратга эга бўлган давлат органларининг диний ташкилотлар ва бирлашмалар фаолиятига аралашишига чек қўйилади. Аммо, диний ташкилотларнинг давлатдан ажратилгани диннинг жамиятдан ажратилганини англатмайди. Зеро, дин халқ, жамият маънавиятининг узвий қисми ҳисобланади. И.Каримовнинг қуйидаги сўзларида бу тамойил ўзининг ёрқин ифодасини топган: «Мамлакатимизни демократик тамойиллар, илм–фан ютуқлари, юксак технологиялар асосида модернизация қилиш билан бирга, муқаддас динимизни, миллий ўзлигимизни асраб–авайлаб яшашни мақсад қилиб қўйганмиз». Бундай ёндашув ҳаётий асосга эга бўлиб, у дин соҳасида кечаётган ўзгаришларни холис ва илмий ўрганиш ва шундан келиб чиқиб, ижобий жараёнларни янада ривожлантириш, салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун имконият яратди. Давлат ўз хавфсизлигини, жамиятдаги барқарорлик, тенглик ва ҳамкорликни таъминлаш учун зарурий ҳуқуқий асосларни яратади ҳамда уларга қатъий риоя этилишини назорат қилади. Мамлакатимиз Конституциясининг 57-моддасида ана шундай ҳуқуқий асослар ўз ифодасини топган. Кенг қамровли ва чуқур мазмунга эга бўлган ушбу моддада конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиги ва маънавиятига тажовуз қилувчи диний руҳдаги сиёсий партиялар ҳамда жамоат бирлашмалари, махфий жамиятлар ва уюшмаларнинг тузилиши ва фаолияти тақиқланган. Ўзбекистонда кишиларнинг виждон эркинлигини амалда рўёбга чиқариш, диний вазиятни тартибга солиш борасида тизимли ҳаракатлар олиб борилмоқда. Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида илк қадам сифатида 1991 йилнинг 14 июнида Республика Олий Кенгаши Ўзбекистон тарихида биринчи марта “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунни қабул қилди. Ушбу Қонун 1993 йилда киритилган баъзи қўшимча ва ўзгартишлар билан 1998 йилга қадар амалда бўлиб келди. Қонуннинг ижросини таъминлаш ва тегишли назоратни олиб боришнинг амалий меҳанизми сифатида 1992 йил 7– мартда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича қўмита ташкил этилди. 2021 йил 5 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунини имзолади. Янги қонун аввалгиларидан анча такомиллашган, энг муҳими, виждон эркинлиги борасидаги инсон манфаатлари ва ҳуқуқий кафолатлари қамраб олинган. Чунончи, янги қонун билан диний таълим муассасаларида диний таълим берувчиларга марказий органнинг алоҳида розилигини олиш талаби, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун нотариал тасдиқланган ҳужжатларни тақдим этиш тартиби, диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш талаби бекор бўлди. Шунингдек, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳам енгиллаштирилди, яъни: – диний ташкилотни тузиш учун ташаббускорларнинг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилди; – диний ташкилотни тузиш ҳақидаги йиғилиш ўтказилгандан кейин 6 ой мобайнида (амалда 3 ой) адлия органига мурожаат қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланди; – тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқарди; – рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилди; – диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланди; – рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланди. Янги қонунда фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслигига оид чеклов бекор қилинди. Таъкидлаб жоиз, мамлакатимиз аҳолисининг мутлақ кўпчилиги ислом динига эътиқод қилади. Виждон эркинлиги борасида бошқа динлар ва диний ташкилотлар фаолияти ҳам қонун асосида бир хил белгиланди ва воқеликда шундай ижро қилинади. Виждон эркинлиги – бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир. Ислом дини бирор инсонни динга зўрлаб киритишга, ўз эътиқодини бошқаларнинг хоҳишига қарши ўлароқ тиқиштиришга йўл қўймайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Агар Раббингиз хоҳласа эди, Ер (юзи)даги барча кишилар ёппасига имон келтирган бўлур эдилар. Бас, Сиз одамларни мўмин бўлишларига мажбур қиласизми?!» (Юнус сураси, 99-оят). Бош Қомусимизнинг 31-моддасида: «Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди», деб белгилаб қўйилган. Барча замон ва маконларда турли дин ва миллатларга мансуб аҳоли орасида ўзаро тотувликнинг мавжудлиги барқарор ривожланиш омили ва кафолатларидан бири бўлиб келган. Бу эса, ўз навбатида, жамиятда ҳаётий муҳим бўлган ҳуқуқларнинг, хусусан, диний эркинликларнинг таъминланганлигига ва миллий ўзига хос маданиятларнинг ҳимояланганлигига асосланган. Хулоса қилиб айтганда, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида ҳар бир инсоннинг виждон эркинлигини таъминлаш учун қулай шарт-шароитларни яратишга, ҳуқуқни қўллаш амалиётига аниқликлар киритишга алоҳида эътибор қаратилган. Бу эса, 130 дан зиёд миллат ва элат яшаётган Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида диний эҳтиёжларни қондириш, эркин ибодат қилиш, диний маросимларни нишонлаш, муқаддас жойларни зиёрат қилиш, диний таълим муассасалари фаолиятига кенг йўл очилди. Диний ташкилотлар томонидан йўл қўйилаётган турли суиистеъмолликларга маълум даражада чек қўйилди. 15-мавзу. Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний ислохотлар. Режа: 1.Мустақиллик йилларида динга бўлган муносабат. 2.Диний ислохотларни амалга оширишда халқаро хамкорлик. 3.Диний-маърифий ишларни амалга оширишнинг такомиллашуви. 4.Диний эркинлик берилишининг самаралари. Ўзбекистонда ислом маърифатини тарқатиш, ўтмиш аждодларнинг бой маънавий меросини янада чуқур ўрганиш олиб борилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан саналади. Бу борада Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ва Ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилиши, Имом Бухорий ва Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини йўлга қўйилиши тарихий аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ҳам «жаҳолатга қарши маърифат» деган улуғвор ғоя асосида дин соҳасидаги илмий-маърифий фаолиятни жадал ташкил этиш, бузғунчи ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳоли, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш каби устувор йўналишлар эътироф этилган. Ўзбекистонда ўтган уч йилда экстремистик гуруҳларга алоқадорлиги учун назоратга олинган 20 мингдан зиёд фуқаро «махсус ҳисоблар»дан чиқарилди. Тақиқланган ташкилотларга адашиб кириб қолган, қилмишига пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 1000 га яқин фуқаро Президентнинг афв этиш ҳақидаги фармонлари асосида ҳар йили озодликка чиқарилмоқда. Шунингдек, 2019-2020 йилларда ташкил этилган «Меҳр» операцияси доирасида Яқин Шарқнинг жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларидан 318 нафар аёллар ва болалар Ватанга қайтарилди. Тақиқланган диний оқимлар сафига қўшилиб қолган фуқароларни жамиятга қайта мослаштириш билан боғлиқ тизимли ишлар мунтазам олиб борилмоқда. Ўз навбатида, ҳукумат томонидан ислом динини мусаффолигини асраш, уни турли бузғунчи оқимлар ғояларидан айри эканини ёш авлодга сингдиришга қаратилган тадбирлар ҳам ташкил этилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган тарихий нутқи алоҳида эътиборга молик. Юртбошимиз ўз нутқида ислом динини зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қоралаб, улар билан ҳеч қачон муроса қилиб бўлмаслигини таъкидлаган эди. Бу фикрнинг амалий ифодаси ўлароқ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2017 йил 21 декабрдаги 2396-сонли резолюциясида: «Терроризм, зўравон экстремизм ҳеч бир дин, миллат ва цивилизация билан алоқадор эмас ва боғлиқ ҳолда талқин қилинмаслиги керак», дея қайд этилди. Шу билан бирга Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюцияси БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил 12 декабрь кунидаги ялпи сессиясида қўллаб-қувватланиб, бир овоздан қабул қилинди. Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган бу каби эзгу ғоялар дунёнинг нуфузли сиёсатчилари, давлат ва жамоат арбоблари томонидан кўтаринкилик билан кутиб олинмоқда. Хусусан, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Зайд ал-Ҳусайн ўз интервьюсида бугунги динлараро ва миллатлараро нотинчлик бўлиб турган таҳликали замонда Ўзбекистондаги мавжуд динлараро ва миллатларо тотувлик ва диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар турли давлатлар учун ўрнак бўлишга лойиқ эканлигини қайд этиб ўтди. АҚШнинг Ж.Хопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти президенти Фредерик Старр ҳамда институт директори Сванте Корнелл “Ўзбекистон: мусулмон дунёсидаги ислоҳотлар учун янги модель” сарлавҳали мақолада “Минтақа исломнинг эътиқодий маркази сифатида қараладиган Яқин Шарқдан қолишмаган ҳолда, тарихий, диний ва интеллектуал асосларига кўра, мусулмон дунёсининг маркази бўлишга ҳақли”, дея таъкидлаган. Ўз навбатида бу ўзгаришлар республикамизнинг халқаро имижини янада юксалишига замин ҳозирлайди. Жумладан, 2020 йил декабрь ойида АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси (USCIRF) Ўзбекистонни махсус кузатувдаги мамлакатлар рўйхатидан олиб ташлади. Бу ҳақидаги хабарни АҚШ давлат котиби Майкл Помпео маълум қилган. Хусусан, Помпео ўз баёнотда диний эркинлик бу инсоннинг ажралмас ҳуқуқи эканини алоҳида таъкидлаб, «Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати»да ўзгаришлар бўлганини айтиб ўтган. «Сўнгги бир йил ичида Ўзбекистон ҳукумати эришган муҳим, аниқ ютуқларга асосланиб, Ўзбекистонни махсус кузатув рўйхатидан чиқарилганлигини эълон қилишдан мамнунман. Ўзбекистоннинг қонунлари ва амалиётдаги жасоратли ислоҳотлари бошқалар учун намуна бўлмоқда», дея Майкл Помпео республикамиз эришаётган ютуқларни эътироф этиб ўтган. Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон 2006 йилдан 2018 йилгача «алоҳида хавотирдаги мамлакатлар рўйхати»да эди. Диний эркинликлар борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз 12 йилдан сўнг ушбу рўйхатдан чиқарилиб, «Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати»га ўтказилди. Орадан икки йил ўтиб, Ўзбекистон мазкур рўйхатдан тўлиқ чиқарилди. Ушбу жараён республикамизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг халқаро эътирофи ва ортга қайтмаслигининг тасдиғидир. Download 106.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling