11-мавзу. Геоэкологик баҳолаш. Геоэкологик мониторинг

Download 398.35 Kb.
bet8/12
Sana20.03.2023
Hajmi398.35 Kb.
#1285078
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
11 мавзу Геоэкологик баҳолаш Геоэкологик мониторинг 270422152447

Қаноатланарли геоэкологик вазият учун айрим ўсимлик ва ҳайвонларнинг миқдорий камайиши хос. Ўртача вазиятда эса тупроқ ва ўсимликнинг бузилиши белгилари кузатилади. Кескин вазиятда табиатнинг айрим компонентларининг бузилиши юз беради. Танг вазиятда бузилган геотизимлар тикланмайдиган хусусиятларга эга бўлади. Фалокатли вазиятда геотизимларнинг бузилиши ва тикланмайдиган жараёнлар кучаяди.

Аҳоли соғлиги ҳолати бўйича қаноатланарли вазият меёрдаги ҳолатга эга, ўртача вазиятда аҳоли соғлиги ёмонлашув белгилари вужудга келади, кескин вазиятда барча ёшдаги аҳолининг соғлиги ҳамма жойда ёмонлашади, фалокатли вазиятда барча ёшдаги ва ижтимоий гуруҳдаги аҳолининг соғлиги жуда салбий ҳолатда бўлади.

Мониторинг –

Ер юзида геоэкологик танг ҳудудларнинг вужудга келиши, атроф-муҳитни ҳар томонлама ва доимо кузатиш ва таҳлилини ишлаб чиқишни талаб этмоқда. Фақатгина аниқ миқдорий маълумотлар асосидагина табиий муҳитда бўлаётган ўзгаришларни баҳолаш ва тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мумкин. Шу сабабли табиий муҳит мониторингини амалга ошириш долзарб масаладир.

Мониторинг – (лот. монитор) бирон объект ёки ҳодисани кузатиш, назоарт қилиш. Мониторинг тушунчасининг шаклланиши ва назарий асосларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган олим Й.Израелнинг таърифича, мониторинг – атроф-муҳит ҳолатидаги ўзгаришларни кузатиш, баҳолаш ва прогнозлаштиришнинг глобал тизимидир.

Мониторинг – табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида маълум бир ҳудуд табиий шароитининг ҳолатини кузатиш, назорат қилиш ва бошқариш тизимидир.

Download 398.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling